Вентилятор қурилма ишини ташкил қилиш
Вентилятор қурилма ўрнатилгандан кейин корхона шароитида синовдан ўтади. Синовдан тўлиқ ўтган вентилятор қурилма эксплуатацияга топширилади.
Эксплуатацияга топширилган қурилмани узоқ вақт давомида нормал шароитда ишлатиш, унинг ишини тўғри ташкил этишга боғлиқ. Вентилятор қурилмани эксплуатация қилиш жараёнида уни кузатиш ревизия қилиш, таъмирлаш ва созлаш ишлари бажарилади. Вентилятор қурилмани кузатиш ишлари сменада, суткада, ҳафтада кварталда бажарилади. Сменадаги кузатиш ишларини машинист ёки навбатчи электрослесар, ҳафталик кузатиш ишларини бош механик ёки унинг ёрдамчиси ва кварталдаги кузатиш ишларини механик раҳбарлигидаги бригада бажаради.
Кузатиш жараёнида аниқланган барча камчилик ва носозликлар «қузатув журнали»да қайд этилади. Вентилятор қурилмани бир йилда икки марта реверс ҳолатида ишлатиб кўрилади ва унинг кўрсаткичлари журналда қайд этилади.
Механик бошчилигидаги созлаш бригадаси бир йилда бир марта ревизия ва созлаш ишларини ҳамда 2 йилда бир марта техник синов ва созлаш ишларини бажаради.
ВМ-М типидаги лаҳим ўтиш вентилятор қурилмаларда бир йилда 2-марта ревизия ва созлаш ишлари бажаради.
Вентилятор қурилмаларини эксплуатация қилиш жараёнида подшипниклардаги мойни алмаштириш муддатига алоҳида аҳамият бериш керак.
Вентилятор қурилма ишини тўғри ташкил қилиш ва ўз вақтида таъмирлаш ишларини бажариш қурилмани ишончли ва иқтисодий самарадор ишлашини таъминлайди.
Эътиборингиз учун рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |