Кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш бўйича 2015 йилда Тошкент давлат техника университетида амалга оширилган ишлар ва 2016 йилдаги асосий вазифалар тўғрисида


Download 3.87 Mb.
bet3/4
Sana22.09.2023
Hajmi3.87 Mb.
#1684796
1   2   3   4
Bog'liq
Презентация Turg\'un 22-маъруза

10.4. Ҳаво оқими йўналишини ўзгартириш
 
Бош вентилятор қурилмаларнинг технологик схемаси турли кўринишга эга бўлиб, у вентиляторнинг конструктив тузилишига боғлиқ.
Қурилма қандай технологик схема кўринишида бўлмасин у 10 минут давомида ҳаво оқимини йўналишини ўзгартириш хусусиятига эга бўлиши шарт.
Ҳаво оқими йўналишини ўзгартириш авария ҳолатини бартараф қилиш режа асосида бажарилади. Бу режага ҳар бир ишлаб турган ва қурилаётган шахталранинг хусусиятлари асосида ишлаб чиқилади. Режада қурилманинг ҳаво оқими йўналишини ўзгартириш режими кўрсатилади.
Агар, ёнғин ҳаво сўриладиган стволда, унинг тепа қисмида жойлашган иншоотларда, ствол атрофи қўрасида ва унга яқин бўлган лаҳимларда пайдо бўлган ҳолларда қурилманинг ҳаво оқими йўналишини ўзгартириш режими энг ижобий режим ҳисобланади. Бунда ер остидаги ишчи ва хизматчилар тоза ҳаво оқими бўлган лаҳимлар бўйлаб эвакуация қилинади.
Ҳаво оқими ўзгартирилганда қурилма унумдорлиги дастлабки унумдорликнинг 60% кам бўлмаслиги керак. [ ]
Ҳаво оқими йўналишини ўзгартириш марказдан қочма вентилятор ўрнатилган қурилмаларда ҳаво каналлари ва тўсиқлар билан амалга оширилади.
Марказдан қочма ВЦ-25 ва ВЦ-31,5 туридаги вентиляторлар билан жиҳозланган бош вентилятор қурилма ускуналарининг жойлашиш схемаси 10.9-расмда келтирилган.
Каналлар, тўсиқлар кўтарилган ҳолларда очилган ва улар туширилган ҳолларда эса беркилган ҳолатда бўлади.
Ишчи вентилятор – 1 билан кон ҳавони сўриб олиш усули билан шамоллатилганда (10.9-расм):
тўсиқ – 3 билан умумий канал – 10 очилган ва акс йўналиш канали – 15 беркитилган;
тўсиқ – 4 билан ҳаво сўриш ҳужра (атмосфера) – 17 беркитилган;
тўсиқ – 6 билан заҳирадаги вентиляторнинг – 2 сўриш канали – 12 беркитилган;
тўсиқ – 7 билан ишчи вентиляторнинг сўриш канали – 11 очилган;
тўсиқ – 5 билан акс йўналиш канали – 15 беркитилган ҳолатда бўлади.
Бунда вентиляторнинг ҳаво сўриш томони канал – 11 ва умумий канал – 10 орқали шахта стволи билан бирлашади ва у ҳавони шахтадан сўриб олиб, диффузор – 16 орқали атмосферага чиқариб юборади.
Ҳаво оқими йўналишини ўзгартириш учун:
тўсиқ – 3 билан умумий канал – 10 беркитилади ва акс йўанилш канали – 15 очилади;
тўсиқ – 4 билан ҳаво сўриш ҳужра – 17 очилади;
тўсиқ – 5 билан ҳаво ҳайдаш канали – 13 очилади ва диффузор – 16 бекитилади.
Тўсқичларнинг бу ҳолатида вентилятор – 1 тоза ҳавони ҳаво сўриш ҳужра – 17 ва сўриш канали – 11 орқали атмосферадан сўриб олади ва уни ҳайдаш канали – 13 ва акс йўналиш канали – 15 орқали шахтага ҳайдайди.
Икки босқичли ўқ чизиқли вентилятор ўрнатилган қурилманинг нормал иш режимида ҳаво шахтадан вентилятор ёрдамида сўриб олинади ва у биринчи иш ғилдирак – 1, йўналтирувчи аппарат – 4 (10.9-расм) ва диффузор орқали атмосферага чиқариб юборилади.
Ўқ чизиқли вентиляторларнинг йўналтирувчи ва тўғирловчи аппаратлари вентилятор ўқига зичлаб ўрнатилмайди. Ушнинг учун улар ўқ билан бирга айланма ҳаракатда бўлмайди.
Лекин уларнинг парраклари ўз ўқи атрофида буралиши мумкин. Шунинг учун ўқ чизиқли вентилятор ўрнатилган қурилмаларда ҳаво оқими йўналишини ўзгартириш йўналтирувчи ва тўғирловчи аппарат парракларини маълум бурчакга буриш (10.10-расм) ва электр юритгач ўқининг тескарига айлантириш билан амалга оширилади.
Бунинг учун вентилятор тўхтатилади. Унинг йўналитрувчи ва тўғирловчи аппарат парраклари 10.10-расмда кўрсатилган бурчакларга келтирилади. Кейин электр юритгич ўқининг айланиш йўналиши ўзгаритирилади.
Вентилятор қурилманинг бу ҳолатдаги режимида ҳаво, вентиляторга нормал иш режимидаги йўналишга нисбатан тескари йўналишда, яъни атмосферадан сўриб олинади ва диффузор тўғирловчи аппарат – 4, иккинчи иш ғилдирак – 3, йўналтирувчи аппарат – 2 ва биринчи иш ғилдирак – 1 орқали шахтаги ҳайдалади.

Download 3.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling