Kalit so'z va


Download 42.33 Kb.
bet5/6
Sana25.04.2023
Hajmi42.33 Kb.
#1398274
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-mavzu

Блогерликдан нима фойда? 
Блог очиш фалон пул, уни юритиш бунча харажат бўлса, ундан нима фойда бўлиши мумкин? Бу ҳақда менга жуда кўп савол беришади. Ҳозирги босқичда блог мен учун асосан ўз фаолиятимни (журналист ва корейс тилидан репетитор) реклама қилиш воситаси ҳисобланади. Таниқли интернет сайтларига ишга киришим, колумнистлик саҳифамни юритишим, ҳозирда эксперт сифатида ҳам фаолият олиб бораётганим, Америкага бориб-келишим – буларнинг барчаси блогерликдан. Ваҳоланки журналистикада қалами ўткир, мендан ҳам иқтидорли ижодкорлар кўп. Бироқ уларнинг кўпчилиги борлигини билдирмайди ёки ўзини кўз-кўз қилишни хоҳламайди. Менга қолса ҳар бир касб эгаси менежмент-маркетинг усулларини ўзлаштириши, ўз пиари устида жиддий шуғулланиши керак. Ҳар ҳолда компания ва ташкилотлар қўлидан иш келадиган ва таниқли шахсларни ўз сафида кўриш учун бошқаларга нисбатан кўпроқ маош таклиф қилишга тайёр.
Бизда – Ўзбекистонда блогерлик кўпроқ хобби ҳисобланади. Хобби билан эса одатда бўш вақтда, кайфият яхшилигида шуғулланилади ва ундан даромад олиш режа қилинмайди. Аслида эса блогерлик – дунёдаги энг даромадли бизнесдан бирига айланган.
Масалан, YouTube-каналида 100 мингдан ошиқ обуначига эга блогерлар видеороликлари 100 минг мартадан ортиқ томоша қилинса, кунига 50-100 доллар, ойига эса 1500-4150 доллар атрофида даромад олиши мумкин. Аммо аксарият блогерлар ойига 500 доллардан камроқ даромад топаяпти (манба: sputnik-georgia.ru)
Узун-қулоқ гап-сўзларга қараганда, бизнинг шароитда ҳам YouTube ёки Telegram каналида ойига 1000 доллардан ортиқ даромад кўраётган блогерлар йўқ эмас, аммо улар таҳлили ва мониторинги юритилмаган, аниқ статистик маълумотлар йўқ. Агарда блогерлик билан жиддий шуғулланиб, доимий фаолият олиб борилса, у орқали нафақат оила боқиш, балки бой бўлиш ҳам мумкин.
Махсус тайёрланган ва ғоявий қуроллантирилган блогерлар учун эса бу – касб. Дональд Трампнинг АҚШ президентлигига келишида блогерликни касб қилиб олган россиялик блогерлар таъсири катта бўлганини эслаб ўтиш мумкин.

Download 42.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling