Kasb-hunar kolleji talabalarida tashkilotchilik madaniyatini shakllantirishning pedagogik shart-sharoitlari


Download 34.04 Kb.
bet3/6
Sana14.08.2023
Hajmi34.04 Kb.
#1667146
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
XALQARO MAQOLA 2023-MAY

Асословчи тажриба босқичида касб-ҳунар коллежи ўқитувчи ва талабаларида ташкилотчилик маданиятини шаклланганлик даражасининг мавжуд ҳолатини аниқлашга йўналтирилган педагогик фаолият ташкил этилди. Кўзда тутилган мақсадга эришишда касб-ҳуанр коллежи ўқитувчи ва талабаларининг фаолиятини педагогик кузатиш, суҳбат, анкета сўровлари, шунингдек, ўқув ва маънавий-маърифий ишлар моҳиятини ёритувчи ҳужжатларни ўрганиш каби методлардан фойдаланилди. Буларнинг барчаси тадқиқотнинг асосий йўналиши ва дастурини муайян даражада аниқлаш имконини берди. Тадқиқот мавзусига оид етакчи олимлар, педагогларнинг илмий ишлари таҳлил қилинди.

  • Шакллантирувчи тажриба босқичида диссертант томонидан тавсия этилаётган кўрсатма, йўриқнома ва методик ишланмалар асосида амалий-методик фаолият ташкил этилди. Бунда талабалар фаолиятини бевосита ва билвосита педагогик кузатиш, улар иштирокида амалий тренингларни ташкил этиш, суҳбат ва анкета сўрови каби методлар ёрдамида талабаларда ташкилотчилик маданиятини шакллантиришга қаратилган умумий педагогик таъсир ҳамда мустақил фаолиятни йўлга қўйиш асосида ташкилотчилик сифатларнинг тарбияланишига катта аҳамият қаратилди. 3. Таъкидловчи тажриба босқичида педагогик вазиятли топшириқлар методига таянган ҳолда диссертант томонидан тавсия этилаётган методиканинг самарадорлиги, шунингдек, касб-ҳунар коллежи талабаларида ташкилотчилик маданиятини шаклланганлик даражасининг ҳолати аниқланди. Шакллантирувчи тажриба-синов машғулотлари ўтказилди, тадқиқот натижалари амалиётга татбиқ этилди.

    Тажриба-синов ишларининг муваффақиятли кечиши қуйидаги объектив ва субъектив омилларнинг мавжудлиги ҳисобига таъминланди:

    1. Касб-ҳунар коллежи талабаларида ташкилотчилик маданиятини шакллантиришга доир фазилатларни тўлиқ намоён бўлиши учун методик шарт-шароитларнинг яратилганлиги;

    2. ўқув ва тарбиявий ишлар жараёнида замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш;

    3. талабаларда ташкилотчилик маданиятини шакллантириш ишига малакали, юксак педагогик маҳоратга эга педагогларнинг жалб этилганлиги;

    4. талабаларда ташкилотчилик маданиятини шакллантириш жараёнига нисбатан технологик ёндошувнинг қарор топганлиги;

    Тажриба-синов ишларини олиб бориш жараёнида талабаларда ташкилотчилик маданиятига доир фазилатларнинг шаклланганлик даражасини аниқлашда уларнинг шахсида қуйидаги хусусиятларнинг акс этишига алоҳида эътибор қаратилди:
    а) интизомлилик;
    б) мустақиллик;
    в) ишчанлик;
    г) ташаббускорлик;
    д)мақсадга қаратилганлик;
    е) касбий индивидуаллик (мен ўз касбимга тегишли янгиликларни билишга интиламан ва яратишга ҳаракат қиламан, буларни ўз иш фаолиятимда қўллайман).
    ж) касбий қизиқиш (касбга оид барча янги маълумотларни олишга, фан асосларини ва манбаларни чуқур ўрганишга, шунингдек, касбий фаолиятимга ижодий ёндошишга интиламан).
    Мутахассислик ва ихтисослик туркумдаги фанларни ўқитиш жараёнида талабаларда ташкилотчилик маданиятини шакллантиришга доир фазилатларни шакллантириш орқали амалий фаолият жараёнида юзага келиши мумкин бўлган мураккаб муаммоли вазиятлардан қийналмасдан чиқиб кетиш чора-тадбирларини белгилашга имкон беради. Шу боис тажриба-синов ишларини олиб бориш даврида талабаларнинг муайян муаммоли вазиятларни тўғри ҳал эта олиш лаёқатига эгалик даражасини техник-технологик муаммоли вазиятли топшириқларни ҳавола этдик (2-илова).
    Талабаларнинг педагогик муаммоли вазиятли топшириқлар бўйича берган жавоблари 100 баллик тизимда қуйидагича баҳоланди: ҳар бир жавоб варианти бўйича белгиланган баллар асосида талабанинг умумий кўрсаткичлари йиғиндиси топилади ҳамда у топшириқлар сонига бўлинади. Ушбу методика бўйича топшириқларнинг талабалар томонидан ечилиши қуйидагича даражаланади:

    1. Талабанинг кўрсаткичлари 85 баллдан 100 баллгача бўлса, унинг ташкилотчилик маданиятини шакллантиришга доир фазилатларининг намоён бўлиши даражаси юқори.

    2. Талабанинг кўрсаткичлари 71 баллдан 85 баллгача бўлса, унинг ташкилотчилик маданиятини шакллантиришга доир фазилатларининг намоён бўлиши даражаси ўртача.

    3. Талабанинг кўрсаткичлари 55 баллдан 71 баллгача бўлса, унинг ташкилотчилик маданиятини шакллантиришга доир фазилатларининг намоён бўлиши паст.

    Тажриба-синов 2008-2009 ўқув йиллари мобайнида амалга оширилиб, унга 180 нафар респондент жалб этилди. Тадқиқотнинг асосий тажриба-синов ишлари Тошкент молия иқтисодийт коллежи ҳамда Тошкент тумани ижтимоий-иқтисодий коллежи «Менежмент асослари», «Иқтисодий менежмент», «Менежмент психологияси» фанларидан амалга оширилди. Муаммонинг алоҳида жиҳатларини тадқиқ қилишда тажриба-синов учун респондент сифатида танланган ўқитувчи ҳамда талабалар жалб этилди.
    Тажриба-синов ишларининг самарадорлиги аниқлаш мақсадида респондентлар тенг асосда тажриба ва назорат гуруҳларига бириктирилдилар. Тажриба гуруҳида диссертант томонидан тавсия этилаётган ҳамда бўлажак мутахассисларда ташкилотчилик маданиятини шакллантиришга ёрдам берувчи методика асосида амалий фаолият йўлга қўйилган бўлса, назорат гуруҳларида эса анъанавий тартибда ўқув-тарбия ишлари олиб борилди.

    EKOLOGIK TARBIYANI TAKOMILLASHTIRISH YO‘LLARI



    Download 34.04 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling