«kelishildi» Sanoat xavfsizligi davlat qo‘mitasi


в) Навбатдан ташқари йўл-йўриқ


Download 99.67 Kb.
bet3/17
Sana17.06.2023
Hajmi99.67 Kb.
#1547062
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Вопросник 2022г лотинча жавоблари билан

в) Навбатдан ташқари йўл-йўриқ қуйидаги холатларда ўтказилади:
- янги ёки қайта ишланган стандартлар, қоидалар, меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар жорий қилинганда, ҳамда уларга ўзгартиришлар киритилганда;
- технологик жараён ўзгарганда, меҳнат хавфсизлигига таъсир қиладиган жиҳозлар, мосламалар, инструментлар, дастлабки хом-ашё, материаллар ва бошқа омиллар алмаштирилганда ёки модернизация қилинганда;
- ишчилар, коллеж ва олий таълим муассасалари студентлари (ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган вақтда) томонидан хавфсиз меҳнат қилиш талаблари бузилганда, уларни жароҳатланишга, аварияга, портлашга, ёнғин ва заҳарланишга олиб келган ҳолда;
-назорат органлари (Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, энергоназорат, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва бошқалар) нинг талабига кўра;
-ишда 30 календарь кунидан ортиқ танаффус бўлганда.
Ишчиларга, бирламчи ва даврий йўл-йўриқлар каби, навбатдан ташқари йўл-йўриқни ҳам бевосита ўзининг устаси (иш жойидаги бошлиғи) ўтказади.
Навбатдан ташқари йўл-йўриқ “Иш жойида ўтказиладиган йўл-йўриқни қайд қилиш 2-сон журнали” да, бирламчи ва даврий йўл-йўриқлар каби, фақат сабабини кўрсатган ҳолда қайд қилинади.
г) Жорий йўл-йўриқ
Бу йўл-йўриқ ишнинг раҳбари - смена устаси (ёки бошқа инженер-техник ходим) томонидан ҳар сменада ишчиларга тўғридан-тўғри ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ ишларга топшириқ бергандан кейин ўтказилади (топшириқ бериш хонасида) ва топшириқ бериш “3-сон журнали”да қайд қилинади.
д) Мақсадли йўл-йўриқ
- бу йўл-йўриқ ишчиларга тўғридан тўғри ўз касби бўйича вазифалари билан боғлиқ бўлмаган (юклаш . ортиш, тушириш, корхонадан ташқарида қилинадиган ишлар ва бошқалар), ҳамда аварияни, табиий офатларни, катастрофаларни бартараф қилиш; бажарилиши учун наряд-ижозат, рухсатнома ва бошқа ҳужжатлар расмийлаштириладиган ишларни бажарганда ўтказилади;
- бирламчи ва даврий йўл-йўриқ каби мақсадли йўл-йўриқ ҳам йўл-йўриқ ларни қайд қилиш журналига ёзилади, фақат бунда сабаби кўрсатилади.
Наряд-ижозатнинг НЖ 00 шакли бўйича иш бажараётган ишчиларга мақсадли йўл-йўриқ ўтказганлиги наряд-ижозатнинг иловасида қайд қилинади.
Ўтиш ва маневр ишларида яроқсизликни бартараф этиш ишларини амалга ошираётганда, саноат темир йўл транспорти бошқармаси (СТТБ) ишчилари учун мақсадли йўл-йўриқ соҳанинг махсус журналида қайд қилинади.

18

Ish joyidagi yo‘l-yo‘riq maqsadi? (“Olmaliq KMK” AJda mehnat muhofazasi bo‘yicha o‘qishlarni tashkil qilish va bilimlarni sinash to‘g‘risida Nizom 9-bandi).



Иш жойидаги йўл-йўриқнинг мақсади – ҳар бир ишчини тўғри ва хавфсиз ишлаш йўллари ва усулларига ўргатиш. Йўл-йўриқ бериш жараёнида ишчи дастгоҳлар, механизмлар, қурилмалар ва уларнинг тавсифи ва конструктив жиҳатлари, юзага келиши мумкин бўлган хавф, хавфсиз ишлаш усуллари ҳамда иш жойини ишга тайёрлаш тартиби билан таништирилади.
Иш жойида йўл-йўриқни ўтказиш, ишчи бевосита қўл остида ишлаш учун юборилган инженер-техник ходимга (уста, электрик, механик ва бошқалар) юклатилади.
Электротехник ходим бўлмаган ишчиларга электр хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқ электр хўжалигига жавобгар бўлган шахс томонидан ёки у томонидан тайинланган III-малака гуруҳидан кам бўлмаган ходим томонидан ўтказилади.
Иш жойида ўтказиладиган йўл-йўриқ ишларни хавфсиз олиб бориш қоидалари ва меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар асосида цех бошлиқлари томонидан ишлаб чиқилган ва корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича ўтказилади. Бундай йўриқномалар ва уларнинг рўйхати корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланади ва касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилади.
Иш жойида бирламчи йўл-йўриқлар ўтказиш дастури барча касблар бўйича ишлаб чиқилади.
Меҳнат муҳофазаси йўриқномаларини ишлаб чиқиш ва улар билан ишчиларни ва иш жойларини таъминлаш вазифаси цех бошлиғига юклатилади.
Иш жойида ўтказиладиган йўл-йўриқ оғзаки савол-жавоб тарзида ёки ўқитиш учун мўлжалланган техник воситалар ёрдамида, ҳамда хавфсиз ишлаш усуллари бўйича ўзлаштирган билимларни текшириш билан якунланади. Йўл-йўриқ қай даражада ўзлаштирилганлигини уни ўтказган ходим текширади.

19

Yangi ishga qabul qilingan xodimning mustaqil ishlashga ruxsat etilishining tartibini aytib bering? Qaysi hollarda xodim stajirovka o‘tishdan ozod etiladi? (“Olmaliq KMK” AJda mehnat muhofazasi bo‘yicha o‘qishlarni tashkil qilish va bilimlarni sinash to‘g‘risida Nizom 11, 12-bandi).



Барча ишчилар, шунингдек ўрта махсус билим юртлари битирувчилари, иш жойида бирламчи йўл-йўриқ ўтганларидан кейин дастлабки 2-14 смена давомида (бажариладиган иш характери ва ишчининг малакаси ҳисобга олинган ҳолда) цех бошлиғи буйруғи (фармойиши) асосида тайинланган шахс раҳбарлигида ўқитилиши ва стажировка муддатини ўташи шарт. Фармойишни ёзиш намуналари мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган.
Мутахассислиги бўйича 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган ишчи, бир цехдан иккинчи цехга ишга ўтганида бажарадиган ишининг хусусияти ва илгари ишлаган иш жойида қўлланилган ускуналарнинг тури ўзгармаса, цех раҳбарияти меҳнат муҳофазаси бўлими (инженери) ва касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда бундай ишчини стажировкадан озод қилиши мумкин.
Ишчиларга стажировка муддатини ўтаганларидан кейин, назарий ва ишларни хавфсиз бажариш усуллари бўйича ўзлаштирган билимлари имтиҳон қилинганидан сўнг мустақил ишлашга рухсат берилади.
Ишчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, иккинчи касбни эгаллаш, бевосита корхонанинг ўзида малакасини оширишда хавфсиз меҳнат қилишга ўқитиш жараёнини, корхона ва бошқа ташкилотлар бўлимларининг зарур мутахассисларини жалб қилган ҳолда, ўқув маркази ходимлари ташкиллаштиради.
Хавфсиз меҳнат қилишнинг ўқув дастурларида назарий билим ва ишлаб-чиқаришни ўргатиш назарда тутилган бўлиши керак
Корхоналарда, ишлаб-чиқариш бўйича иш бажаришнинг хавфсиз усулларига ўқитиш махсус яратилган ўқув лабораторияларида, устахоналарида, бўлимларида, цехларида, иш жойларида, юқори малакали ишчи раҳбарлигида олиб борилади. Ўқув-моддий базаси бўлмаган ҳолатларда, ўқув жараёнини корхонада фаолият кўрсатаётган иш жойларида ўтказишга рухсат берилади.
Хавфсиз меҳнат қилишга ўқитиш, меҳнат муҳофазаси бўлими (инженери) ва касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган, корхона раҳбари (ёки бош муҳандиси) тасдиқлаган ўқув дастури асосида олиб борилади.
Ўқитиш, ишчиларни хавфсиз меҳнат қилиш ва мутахассислиги бўйича олган билимларини синовдан ўтказиш билан тугатилади.

20

Qaysi holatlarda navbatdan tashqari yo‘l-yo‘riq o‘tkaziladi? (“Olmaliq KMK” AJda mehnat muhofazasi bo‘yicha o‘qishlarni tashkil qilish va bilimlarni sinash to‘g‘risida Nizom 10v-bandi).




Download 99.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling