Кўп жинсли аралашмалар, центрифуга ва сепараторлар Турли жинсли системалар классификацияси


Download 318.85 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana01.03.2023
Hajmi318.85 Kb.
#1242714
1   2   3   4   5
Bog'liq
Кўп жинсли аралашмалар

Суюқлик ёрдамида ажратиш усули деб - газ таркибидаги қаттиқ заррачаларни бирорта 
суюқлик иштирокида ушлаб қолиш жараёнига айтилади. Бу жараён оғирлик ёки инерция кучлари 
таъсирида олиб борилади ва газларни тозалаш учун ишлатилади. Баъзан, бу усулдан
суспензияларни ажратишда ҳам фойдаланиш мумкин. 
Чўктирувчи центрифуга. Бу турдаги қурилмалар ротори яхлит металлдан тайёрланади (5.2-
расм). Уларнинг ишлаш принципи худди тиндиргичларникига ўхшашдир. Бошланғич аралашма 
қурилма роторига труба орқали узатилади. Ротор 2 нинг айланиши натижасида марказдан қочма куч 
таъсирида зичлиги юқори бўлган заррачалар роторнинг ички юзасига тўпланади, зичлиги камроғи 
эса, айланиш ўқига яқинроқ жойда йиғилади. Тозаланган суюқлик, яъни фугат, қобиқ 3 даги штуцер 
орқали ташқарига чиқарилади. Ротор деворида ҳосил бўлган чўкма эса, жараён тугагандан сўнг 
тўкилади. 
Фильтрловчи центрифуга. Ушбу центрифуга қобиқ 3 ичида ўрнатилган айланувчи ротор 4 
дан ташкил топган. Ротор девори тешик, тўрсимон бўлиб, унинг ички юзаси фильтрловчи материал 
билан қопланган (5.3-расм). 
Ротор электр юриткич ёрдамида айлантирилади. Айланма ҳаракат туфайли ротор 4 ичидаги 
суюқликга марказдан қочма куч таъсир қила бошлайди. Натижада гидростатик босим ҳосил бўлади 
ва у жараённи ҳаракатга келтирувчи кучи деб аталади. Ушбу куч таъсирида аралашма 
фильтрловчи материал ва ротор деворида ҳосил бўлган чўкма қатламидан ўтиб тозаланади. Бундай 
центрифугаларда жараён уч босқичда ўтади: а) чўкма ҳосил қилиш ва фильтрлаш; б) чўкма 
қатламининг зичланиши; в) чўкмадан суюқ фазани ажратиш. Жараёнда ҳосил бўлган фугат штуцер 
5 дан ташқарига чиқарилади. Жараён тамомлангандан сўнг, чўкма сув билан ювилади. Ҳамма 
босқичлар тугагандан кейин центрифуга тўхтатилади, сўнг эса конус 6 тепага кўтарилади ва чўкма 
тўкилади.
2-расм. Чўктирувчи центрифуга.
1 – ўқ; 2 - ротор; 3 – қобиқ. 



Download 318.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling