Маъруза №1 маълумотларнинг ахборот моделлари маълумотлар базаси ҳақида тушунча ва уни яратиш


Download 0.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana30.04.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1410384
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-mavzu MB

моделдир. Иерархик ва тармоқ моделидан фарқли равишда бу моделда 
алоқалар объект сифатида қаралади, яъни кўпга кўп алоқаларни 
тасвирлаш учун янги типдаги ёзувлар киритилади.
Реляцион моделдаги ҳар бир ёзув (жадвал) ўзининг уникал номига 
эга бўлиб, у бир неча атрибутлар(устунлар)дан иборат бўлади.
МБнинг иерaрxик модели пaстки пoғoнaдaги юқoри пoғoнaдaгигa 
бўйсиниш тaртибидa жoйлaшгaн элементлaр тўплaмидaн ибoрaт бўлaди 
вa aғдaрилгaн дaрaxт (грaф)ни тaшкил этaди. Ушбу модел сaтҳ, тугун, 
бoғлaниш кaби параметрлар билaн тaвсифлaнaди. Унинг ишлaш 
тaмойили шундaйки, қуйи сaтҳдaги бир нечтa тугунлaр боғланиш 
ёрдaмидa юқoрирoқ сaтҳдaги биттa тугун билaн бoғлaнгaн бўлaди. Тугун 
— бу иерaрxиянинг берилгaн сaтҳидa жoйлaшгaн элементнинг axбoрoт 
моделидир. 
МБнинг тaрмоқ модели иерaрxик моделгa ўxшaшдир. У ҳaм 
тугун, сатҳ, бoғлaниш кaби aсoсий параметрларгa эгa. Лекин, тaрмоқ 
моделидa турли сатҳдaги элементлар oрaсидa «эркин», яъни «ҳaр бири 
ҳaммa билaн» мaънoли бoғлaниш қaбул қилингaн.
 


10 
Реляцион маълумотлар базаси майдон (устун) ва ёзув (қатор) дан
ташкил топган (2-расм). 
Реляцион маълумотлар базасининг кўриниши: 
2-расм.
Майдон - маълумотлар базасида сақланадиган объектнинг битта 
параметрини (характеристикасини) киритиш учун мўлжалланган
жадвалнинг элементи (устуни). Битта майдоннинг барча элементлари фақат
бир турли маълумотларни сақлайди.
Ёзув - маълумотлар базасига тегишли бирор объект ҳақида ахборот
берувчи (бир қаторда ёзилган) барча майдонлар мажмуи. Бу ҳолда
жадвалнинг асосини сатр ва устунлар ташкил этади. Ҳар бир сатр бирор
объект ҳақидаги маълумотлардан иборат бўлиб, ёзув (запись) деб аталади.
Ҳар бир устун бир хил турдаги маълумотлардан иборат бўлиб, майдон
(поле) дейилади. 
Бунга мисол қилиб, деканатдаги талабаларнинг рўйхати тузилган
маълумотлар базасини олиш мумкин. Ҳар бир сатрда жойлашган
маълумотлар аниқ бир талабага тегишли бўлиб, улар мос равишда 
талабанинг тартиб номерини, фамилиясини, исмини, шарифини, қайси
факультетда ўқишини, курсини, гуруҳини, талаба қайси вилоятдан
келганлигини ва унинг ўртача рейтинг балини аниқлайди. Ҳар бир
устундаги маълумотлар бир хил турда бўлиб, уларнинг тури қуйидагичадир: 


11 
Жадвалдан кўриниб турибдики, бир қанча майдонларнинг турлари бир 
хил бўлиши мумкин экан. Кўп ҳолларда объектни аниқловчи параметрлар
сони жуда ҳам кўпайиб, жадвални тўлдириш ва уни ўқиш мураккаблашиб
кетади. Бу ҳолларда маълумотларни бўлакларга бўлиш ва бир нечта
жадваллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Accessда бир пайтда бир
қанча жадваллардан фойдаланиш ва уларни ўзаро боғлаш имконияти
мавжуд. Бу ҳолда маълумотларнинг такрорланиши каби айрим
камчиликлардан холи бўламиз. 

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling