Маъруза: Ўзбек маросимлар мусиқаси. Режа Суст хотин маросими


Чорвачилик билан боғлиқ қўшиқлар


Download 50.38 Kb.
bet9/11
Sana07.10.2023
Hajmi50.38 Kb.
#1694871
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
4-Mavzu.O\'zbek marosim musiqasi

2. Чорвачилик билан боғлиқ қўшиқлар.
4. Ҳунрамандчилик билан боғлиқ қўшиқлар.

1.Деҳқончилик билан боғлиқ меҳнат қўшиқларига «Қўш қўшиқлари», «Ўрим қўшиқлари», «Янчиқ қўшиқлари», «Ёрғучоқ» қўшиқлари киради.


2.Чорвачилик билан боғлиқ бўлган меҳнат қўшиқларига «Ҳўш-ҳўшлар», «Турей-турей» қўшиқлари, «Чурия»лар киради.
3.Ҳунармандчилик билан алоқадор меҳнат қўшиқларига «Чарх қўшиқлари», «Бўзчи қўшиқлари», ўрмак қўшиқлари», «Кашта қўшиқлари» киради.

Мақол - ҳалқнинг кўп асрлар мобайнида ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётда тўпланган тажрибалари, кузатишлари асосида юзага келган ихчам, чуқур мазмунга эга бўлган оғзаки ижод жанрларидан биридир.Мақол арабча қавлун-гапирмоқ, айтмоқ сўзидан олинган бўлиб, айтилиб юриладиганифода ва ибораларга нисбатан қўлланилади.

Топишмоқ - ҳаётни ўзига хос бадиий идрок этиш шакли бўлган топишмоқ фольклорнинг оммавий жанрларидан биридир. Шакли, вазифаси, иш ҳаракати ва ҳолати жиҳатидан бир-бирига ўхшаш икки предмет нарса ва ҳодисадан жумбоқланиб, иккинчисига хос ўхшаш белгилар асосида уни топишга мўлжаллаб шеърий ёки насрий тузилишда берилган савол ёки топшириқ “топишмоқ” деб юритилади.

Олқиш - Олқиш туркий тилларда мақташ, шарафлаш, яхши истаклар тилаш, руҳини кўтариш ва яхшиликка даъват этиш каби маъноларни англатиб, шарафламоқ, юксакликка кўтармоқ, мақтанмоқ маъноларини англатувчи қадимги туркий ал феъли ўзагига-қи буйруқ майли ҳамда–(а) ш ҳаракат номи қўшимчаларининг қўшилишидан ясалган. Ўзбек халқ олқишлари ижро ўрни, вазифаси ва поэтик табиатига кўра икки қисмга: 1-кундалик маиший олқишлар, 2-анъанавий маросимлар таркибида ижро этилувчи олқишларга бўлинади.

Терма - ўзбек фольклорининг мустақил жанри бўлиб, унинг яратилишида бахшиларнинг роли ниҳоятда каттадир. Кўпчилик ҳолларда улар достончиларнинг индивидуал ижоди ҳисобланади. Панд-насиҳат, одоб-аҳлоқ, соз ва сўз ҳақида яратилган, ижтимоий ҳаётдаги турли ҳодисалар шахс ва жониворларнинг таърифи ёки танқидига бағишланган, бахшилар томонидан куйланадиган 10-12 сатрдан 150-200, баъзан ундан ҳам ортиқ мисраларгача бўлган лирик, лиро-эпик шеърларга “терма” дейилади.



Download 50.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling