Машинасозлик технологияси фанидан маърузалар матни


Download 182.36 Kb.
bet18/24
Sana17.07.2023
Hajmi182.36 Kb.
#1660710
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24
Bog'liq
Mashinasozlik texnologiyasi

ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР:


Пайвандлаш, суюқлантириб қоплаш, пайванд чоки, электрод, пайванд трансформатори, тўғрилагич, электр ускуна, ўстириш, электролитик қоплаш, электролитик ванна.




НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ.





1.

Электродларнинг қандай маркаларини биласиз?




2.

Электродларнинг маркалари бир-биридан нимаси

билан

фарқ




қилади?







3.

Бўрли қоплама қандай вазифани бажаради?







4.

Газда темирларни кесиш қандай амалга ошади?









9- МАВЗУ: ҚУЙИМ ВА КЕСИШ РЕЖИМЛАРИ.

МАҚСАД: Қуйим ва унинг техник иқтисодий ахамияти, қуйим катталигига таъсир этувчи факторлар хамда кесиш режими хақида маълумотлар.


МЕТОДИК ТАЪМИНОТ:


  1. Адабиётлар:

А) [ 11 ], 279-280, 361-363 бетлар



  1. Кўргазмали ва дидактик материаллар



РЕЖА:


    1. Қуйим ва унинг катталигига таъсир этувчи факторлар.

    2. Кесиш режими хақида тушунча.

    3. Механик ишлов беришда кесиш режимлари.



1. Тайёр детал олиш учун ишлов бериш процессида загатовка юзасидан олиб ташланиши керак бўлган материал қатлами қуйим деб аталади. Оралиқ (операциялараро) ва умумий қуйимлар бўлади.
Механик ишлов бериш йўли билан Айни технологик ўтишни (операцияни) бажаришда олинадиган метал қатлами оралиқ қуйим деб аталади. Бу қуйим олдинги навбатда келадиган утишда хосил қилинган загатовка улчами билан бажарилаётган ўтишдаги загатовка ўлчамларини айирмасига тенг.
Айни юзага механик ишлов беришнинг бутун технологик маршрути буйича оралиқ қуйимларининг йигиндиси умумий қуйим деб аталади. У загатовка ўлчами билан тайёр деталл ўлчамининг айирмасига тенг.
Куйим катталигига кўпгина факторлар таъсир қилади, улардан энг асосийлари қуйидагилар:

  1. Нотекисликлар баландлиги Rz, у айни юзага олдинги ўтишларга ишлов беришда хосил бўлади. Биринчи операцияларни бажаришда бу катталик бошланғич загатовка бўйича олинади.

  2. Нуқсонли юза қатлам чуқурлиги, у олдинги технологик ўтишда хосил бўлади.

  3. Ишлов бериладиган юзанинг жойлашувида загатовка база юзаларига нисбатан фазовий четга чиқиш (ноўқдошлик, ишлов бериладиган юзанинг база юзаларига нисбатан нопаралеллиги, ноперпендикулярлиги, шунингдек, геометрик хатоликлар оваллик, қавариқлиқ, ботиқлик ва бошқалар,)

  4. Бажариладиган ўтишда деталларни ўрнатишда юзага келадиган хатоликлар.

Барча ўтишларда ишлов бериш учун куйимларни оптимал катталигини ва загатовка ўлчамларига техник допускларни белгилаш машина деталларини тайёрлашнинг технологик процессларини ишлаб чиқишда мухим техник иқтисодий ахамиятга эга.


Қуйимлар катта қилиб олинса, деталл тайёрлаш учун материал ортиқча сарф бўлади, қўшимча технологик ўтишлар киритишга тўғри келади, асбоблар ва энергия учун харажатлар анча ортади ва ишлов бериш процессларини сермеҳнатлилиги ортади.
Қуюмларнинг кичик қилиб олиниши хамма вақт хам юзадаги нуқсонли қатламни олиб ташлашга ва ишлов бериладиган юзанинг талаб этилган аниқлиги, хамда тозалигини хосил қилишга имкон беравермайди, бу эса брак чиқишини кўпайтиради ва ишлаб чиқариладиган махсулот таннархининг ортишига олиб келади.

  1. Кесиб ишлашнинг турли усулларида кўпгина ўхшашликлар бор ва уларнинг хаммаси айни бир хил қонунларга асосланган. Ишлов беришнинг хар қандай турида кесиш процесси, кесиш тезлиги, суриш, кесиш чуқурлиги, кесишнинг кўндаланг кесими, дона ва машина вақти билан характерланади.

Кесувчи асбобнинг қиррасида жойлашган нуқтанинг ишлов бериладиган юзага нисбатан силжиши кесиш тезлиги деб аталади ва билан белгиланади. Кесиш тезлиги купгина ишлов бериш усуллари учун минутига метр (м/мин) билан жилвирлаш, жилолаш ва баъзи бошқа ишлов бериш турларига секундига метр (м/с) билан ўлчанади.
Асбобнинг кесувчи тиғидаги нуқтанинг суриш харакати йуналишида загатовка ёки асбобнинг бир айланишида, ёхуд уларнинг битта қўшюришида загатовкага нисбатан ўтган йўли суриш деб аталади ва s билан белгиланади. Суришнинг ўлчов бирлиги кесиб ишлов беришнинг турли усуллари учун турлича: йуниш, зенкерлаш, йуниб кенгайтириш учун – мм/айл; рандалаш уйиш учун – мм/куш юриш; фрезалаш учун – мм/мин ва хоказо.
Ишлов бериладиган юза билан ишлов берилган юза орасидаги, ишлов берилган юзага перпендикуляр равишда улчанган масофа кесиш чуқурлиги деб аталади ва b билан белгиланади. Бу хам мм хисобида улчанилади.
Иккита кетма-кет кесиш юзалари вазияти орасидаги энг қисқа масофа кесиладиган қатламнинг қалинлиги деб аталади ва а билан белгиланади. Бу хам мм хисобида ўлчанилади.
Кесишнинг кўндаланг кесими (f) кесиладиган қатламнинг юзи бўлиб, у кесиладиган қатлам қалинлиги (а) кесиладиган қатлам эни (b) ёки кесиш чуқурлигини суришга кўпайтириб топилади (f=a*b=z*t) ва мм2 хисобида ўлчанилади.
Асбоб билан бевосита кесиш учун кетган вақт машина вақт деб аталади. Битта деталга ишлов бериш учун кетган вақт дона вақт деб аталади ва қуйидаги формула билан аниқланади:

Download 182.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling