Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet50/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

168-машқ. Ўқинг, туб ва ясама сифатларни аниқланг, ясама сифатларнинг ясалиш усулини тушунтиринг. Морфологик (аффиксация) усулда ясалган сифатлар иштирок этган гапларни кўчириб, сифат ясовчилар тагига чизинг.

1. Ярим кечага бориб серзавқ одамлар билан гавжум бўлган вагон... тинчиди-қолди. (А. Назаров.) 2. Бироқ Асқар ҳаммасидан ҳам енгил табиатлироқ кўринади унга. (А. Назаров.) Ниҳоят, Аҳмаджон аскарий хизматга чақирилди. (А. Қ.) “Шунча китоб ёзилган-у, барибир менбоп китоблар кам”, — деб шикоят ҳам қилиб қўяди. (Л. Маҳмудов.) 5. Қолган вақт ичида ўзимнинг минералогик ҳамда ботаник ва зоологик коллекцияларимни тартибга солмоқчи бўлдим. (Ж. Верн.) 6. Учқур хаёлларимнинг қароргоҳи, оромгоҳи бўлган ажойиб манзил. (М. Мирзараҳимов.) 7. О, бир маҳаллар қандай юксак, қандай сеҳрли эдинг сен? (М. Мирзараҳимов.) 8. Сени шундоқ ёнгинамда аввалгидек хушчақчақ, меҳрибон, дилкаш, самимий бир ҳолда кўрдим. (М. Мирзараҳимов.) 9. Ҳовуз атрофидаги мис пардозланган чиройли ойнабанд витриналарга энг нодир денгиз мўъжизалари қўйилган. (Ж. Верн.) 10. Ўйчан, эринибгина қадам ташлаб, фабрикадан чиқиб келяпман. (М. Н.) 11. Ой нурида қизнинг чўзинчоқ чиройли оқиш юзи, ҳуркак оҳуникидек шаҳло, жовдироқ кўзлари баралла намоён бўлди. (О. Халил.)




169-машқ. Ўқинг, ясама сифатларни аниқланг. Синтактик (композиция) усулда ясалган сифатларни ўзи боғланиб келган сўз билан биргаликда кўчиринг, сифатларнинг тагига чизинг.

1. Унинг шишасимон жонсиз кўзлари... лаънат ёғдираётандек туюлар эди, (Н. Бирюков.) 2. Унинг кампирдаҳан юзларида қизил доғлар пайдо бўлди. (Н. Бирюков) 3. Хизматда у жуда улфати одам. (В. Егоров.) 4. Ним ранг тойипи, пушти ранг ҳасайни, тилла ранг қирмиска, қаҳрабо ҳусайни, ҳар донаси ёнғоқдай келадиган каттақўрғон — ҳаммаси шиғил пишган. (С.Ан.) 5. Бўйнидаги тупроқ ранг шарфи жундан эди. (Ф. Ниёзий) 6. Гулнознинг бу артистона ўйини бувининг аразини иссиқ чойнинг ҳовридай тарқатиб юборди. (Ҳ. Ғ.) 7. Офтобга қараган ҳар икки деразанинг ичкарисидан икки тавақали гулкор эшиги бор эди. Уйга солинган бўйра устига гулдор гилам тўшалганди. (Ф. Ниёзий)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling