Р. Икромова, Д. Муҳамедова, М. Ҳамроев
ОНА ТИЛИДАН
машқлар тўплами
Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
педагогика-психология мутахассисликлари учун
ТОШКЕНТ – 2009
Мазкур тўплам Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида тайёрланган бўлиб, шу университет Илмий кенгашининг 2009 йил 24 сентябрдаги 2-баённомаси билан нашрга тавсия этилган.
Тақризчилар:
|
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети профессори, филология фанлари доктори Ш. КЎЧИМОВ
|
|
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Бошланғич таълим методикаси кафедраси мудири Ш.ЙЎЛДОШЕВА
|
–
ФОНЕТИКА, ГРАФИКА, ОРФОГРАФИЯ ВА ОРФОЭПИЯ
1-машқ. Нутқ аъзолари қайсилар? Уларнинг вазифаларини тушунтиринг. Нутқ товушлари нима? Улар бошқа товушлардан нимаси билан фарқланади? Нутқ товушлари нималарни шакллантиради? Ўзбек тили нутқ товушларини айтинг. Улар ёзувда нималар воситасида шаклланади?
2-машқ. . Қуйидаги бир бўғинли сўзларни диққат билан ўқинг. Улар товуш томондан нима учун тўрт гуруҳга ажратилганлигини айтинг.
1. От, иш, ўқ, эл, ўқ, уз.
2. Бор, дор, зор, кор, нор, тор, хор, қор, ғор.
3. Бўл, бел, бол, бул, бил, бал.
4. Ов, оз, ой, он, ор, ос, от, оч, ош, оқ, оғ, оҳ.
3-машқ. Сўзларни ўқинг. Ҳар бир гуруҳдаги сўзларнинг товуш тизими жиҳатдан ўзаро ва гуруҳлараро ўхшаш ҳамда фарқли томонларини тушунтиринг.
1. Бил, дил, жил, зил, йил, мил, нил, сил, тил, фил, хил, шил, қил, ҳил-ҳил; бол, гол, дол, лол, мол, пол, сол, тол, фол, хол, чол, шол, қол, ҳол; бой, вой, жой, лой, мой, пой, рой, сой, той, чой, ҳой; дарз, тарз, фарз, арз.
2. Барра, дарра, зарра, карра, марра, ғарра, шарра; барча, дарча, жарча, зарча, парча, шарча; жўра, кўра, сўра, тўра, хўра, шўра, қўра, ғўра.
3. Из, ил, им, ин, ип, ис, ич, иш; уз, уй, ул, ун, ур, уф, уч, ук, уҳ; эг, эз, эк, эл, эп, эр, эс, эт, эш, эҳ; шод, шол, шом, шон, шох, шош, шоҳ.
Do'stlaringiz bilan baham: |