Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
38-машқ. Ўқинг , айрим сўзлардаги унлиларнинг ёзилишида йўл қўйилган хатоларни топиб, қайси имло қоидаси асосида ёзилиши лозимлигини изоҳланг.
1. Чол саломимга алик олиш ўрнига, боши айлангандек кўзларини юмуб, ингради-да, гандираклаб кетди. (С.Назар.) 2. Рухсат бергин мушкил дамда олиб кетай бошимни. (Ш.Руставели.) 3. Тўлун ойдай ёруғ сочар, шу пайт унинг жамоли. (Ш. Руставели.) 4. Аҳмаджон ака, ҳали сизга катта мукофатлар чиқар. (А.Қ.) 5. Тутқин қизнинг қайғусини чекар фақат бу Асмат. (Ш. Руставели.) 6. Камарбаста хизматкорлар ғоят хушмуомила. (Ш. Руставели.) 7. Қиздур, жувондур, аёл зотида ҳаё, иффат номус бўлиши шарт.(Ш.) 8. Матлуба яқинлашганида, у нима дейишини билмай қизариб, кулимсираб қараб тураверди.(А. Эшонов.) 9. Иккинчи соатнинг сўнгги минутлари ўтаётганда, Саидийнинг кўзи чарчаб, туртуна бошлади. (А. Қ.) 39 -машқ. Сўзларни аввал чапдан ўнгга, сўнгра ўнгдан чапга қараб ўқинг; уларнинг товуш тизими ва маъносидаги ўзгаришларини сўзланг. Кўп, қиз, шод, арава, без, кириб, душ, ибо, қўл, тош, мош, нок, топ, мадад, жиғ, нарса, сал, тилак, туф, сур, фан, бири, мато, кит, нос, тирик, сур, илон, лой, кеч, адад, адо, тоза, алло, мол, нам, амал, амин, омма, қора, асло, матоҳ, лаб, бит, туб, дада, код, ғижим. 40-машқ. Тушириб қолдирилган ундошларни ўз ўрнига қўйиб, сўзларни кўчиринг; айтилиши ва ёзилишини тушунтиринг. 1. Макта..., обо..., беада..., докла..., шокола..., дарома..., мада..., лимона..., пудра..., зумра..., ҳаса..., ғаза..., юзла…, атайла..., матла..., аса..., наса..., манса..., масшта..., чойша..., ади..., мақса..., зиё..., фарё..., таҳди..., таъки..., уми…, ои..., танқи..., ажи..., майи..., тарки..., ғоли..., коси..., муноси..., коти..., тарти..., кабо..., обо..., барбо..., умрбо..., саво..., аждо..., шаддо..., эпизо..., озо..., авло..., исно..., муро..., эътиқо..., шогир..., қас..., зу..., су..., асбо..., рубо..., жаво…, одо..., гирдо..., азо..., қалло..., тано..., серо..., ҳисо..., қассо..., хито..., мансу..., макту... . 2. А…тор, соста..., уста..., масси..., пасси..., агресси..., нормати..., номинати..., агглютинати…, факультати..., реакти..., эффекти..., объекти..., локомоти..., архи..., а...томат, а...тобаза, субъекти..., консервати..., сада..., тара..., са..., заи..., тасоди..., такли..., маори..., ташри..., таъри..., ти..., воқи..., ҳай..., син..., зарбо..., ло..., ғило..., исро..., атро..., инсо..., тазарру..., таассу..., каш... . Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling