Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
45-машқ. Берилган сўзларни талаффуз ва ёзув қоидасига риоя қилган ҳолда ўқинг. Нуқталар ўрнига шу сўзларнинг ёзувдаги шаклини намунадагидек ёзиб кўрсатинг.
Н а м у н а : 1) акционер – аксионер; 2) делегация – делегатсия. Аффиксация - …, вулканизация - ..., инстанция - ..., сценарий - ..., культивация - ..., канцлер - ..., пенициллин - ..., плацкарта -..., реакция - ..., социология - ..., цистерна - ..., оккупация - ..., стерилизация - ..., резиденция - ..., публицистика - ..., аннотация - ..., квитанция - ..., конференц-зал - ..., инвеститиция - …, инфекция - …, пунктуация - ..., плацдарм - ..., санкция - ..., мотоцикл - ..., циклон - ..., конструкция - ... . 46-машқ. Кирилча ўзбек графикасида қоришиқ ундош товушни ифодаловчи “ц” ҳарфи билан ёзиладиган ўзлашма сўзларнинг ҳозирги ўзбек тилида 2 хил (“с” ва “ц” тарзида) талаффуз қилиниши ва ёзилишини эътиборга олиб, қуйидаги сўзларни тўғри ўқинг ҳамда кўчириб ёзинг. Аттраксион, литсензия, селлофан, консерн, координатсия, милитсионер, семент, интуитсия, корпоратсия, сензура, санатсия, сотсиал-демократ, дотсент, коллексия, ирригатсия, авианосес, литсей, плантатсия, реаксион, статсионар, сексия, репетитсия, ситрус, фарматсевтика, канализатсия, конслагерь, инкубатсия, телеинссенировка. Тегишли ҳарф (с) ва ҳарфий бирикма (тс) ни аниқлаб, “с”нинг тагига бир тўғри, “тс”нинг тагига тўлқинли чизиқ чизинг. 47-машқ. Ўқинг. Сўзлар таркибида айнан бир хил ундошнинг ёнма-ён(такрорланган, жуфт) ҳолда қўлланганлигига эътибор қилинг. Шу сўзларни талаффуз хусусиятига кўра 2 турга ажратиб ёзинг ва тегишлича изоҳланг. Н а м у н а: 1) касса – 2 та бир хил ундош аниқ талаффуз қилинади (талаффузи ва ёзилиши бир хил); 2) кассета - 2 та бир хил ундош 1 та товуш сифатида талаффуз қилинади. 1. Алла, балли, баллон, аллома, иллюзия, интеллектуал, кристалл, маҳалла, металлшунослик, миллат, миллионер, муаллақ, масаллиқ, горилла, валламат, баллада, иллюминатор, салла, коллоквиум, миллиард, муаллиф, мутавалли, новелла, таваллуд, триллион, троллейбус. 2. Вассал, ассамблея, диссертация, жусса, васса, иссиқхона, касса, кассация, кассир, рассом, режиссёр, кисса, класс, киссавур, комиссар, комиссия, компрессор, конгресс, масса, кросс, миссия, муассаса, мужассам, мутахассис, хосса, ғусса, ҳисса. 3. Арра, аппарат, ванна, ватт, гижжа, баққол, аффикс, доллар, ашаддий, зукко, иммунитет, кашшоф, килограмм, курра, коммерсант, лаббай, машаққат, металл, мусаффо, муттаҳам, муғанний, новвос, террор, туннел. Ажратиб кўрсатилган сўзларнинг маъносини изоҳланг. 48-машқ. Таркибида бир товушни ифодаловчи нг ҳарфий бирикмаси мавжуд сўзларни аниқланг ва уларни бўғин кўчириш қоидасига мувофиқ қисмларга ажратиб ёзинг. Урғусини белгиланг. Англамоқ, беланги, дангал, дангаса, дўнг, дўнгалак, енгиллик, ёғингарчилик, ингичка, инглиз, кенглик, оҳангдош, ранго-ранг, ранг-баранг, сўнгак, сўнгра, танглай, тенгдош, тингловчи, фаранг, харсанг, чангимоқ, чангал, энгак, энгашмоқ, янгилик, янграмоқ, ўнгир, ўнгламоқ. Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling