Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet18/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

73- машқ. Ўқинг. Кўчма маънода қўлланган сўзларни топинг. Сўз маъноси қайси йўл билан кўчганлигини изоҳланг.

1. Сурхонбой зал этагида тик туриб болаларини узундан-узоқ дуо қилди. (И. Р.) 2. Оёқда оғир этик Асфальтда тарақларди, Солдатлар этигидек Тумшуғи ярақларди. (Мирм.) 3. Бир ошнам «шеър» ўқиб, чапак чалмаса, залга ўшқирибди — «талант» эмиш у... (Мирм.) 4. Сен ўзинг гўзалсан, эй Ўзбекистон, Боғимиз ҳуснига жаҳон боқмоқда. (Мирм.) 5. Шинелни ечмасдан фронтдан тўғри Завод қучоғига отилдинг тетик. (Ш.) 6. Игна заҳрин мендан сўраманг, Тоб берганман не заҳматларга. Ўттизга кирсам ҳам чўчиб тураман, Кўзим тушса оқ халатларга. (Э. В.) 7. «Акамдан битта-ю битта шу тирноқ қолди», — деди у. (Й. Сулаймон.) 8. Модомики маслаҳатни мендан эмас, маҳалла қора кўзларидан сўрамоқчи экансиз, сўранг, қани булар нима дер эканлар. (Н. С.) 9. Ойга учаётган космонавт агар сўраса не китоб олишни, у дам — Навоий-ю Пушкин, Ғафуру Тагор Ва олиб уч дердим Тихоновни ҳам. (Мирм.) 10. Қизнинг меҳрини, илтижосини сезган саман от булоқ бошида бўйин эгиб туриб берди. (Ҳ.Ғ.)




Сўзларнинг шакл ва маъно муносабатига кура турлари


74-машқ. Кўчиринг. Ажратиб кўрсатилган омоним сўзларнинг маъноларини изоҳланг.

1. Айшингизни суриб юра берасиз. Пахта ҳар йили юз! Пилла юз. (А. Қ.) 2. Майин кулимсар юзи, Тажангликлардан йироқ. (Мирм.) 3. Дунёда бор экан ҳар нарсага чек. Бемаъни умрингга бир оз қайғу чек. (Ғ. Ғ.) 4. Тегирмончи Розиқ деган чол, Чолнинг юзи, кўзи доим ун. (Мирм.) 5. Додлай десам чиқмас уним, Нима қилдим, нима қилдим?! (М.Бобоев) 7. ... бир масаланинг ҳали учун қошингизга келган эдим. (О.) 8. Бу атрофда ҳали кўп изғийди у. (О.) 9. Яна бир касб этган бахтим сизсиз, азизим. 10. Майли, лекин бирон мажлис сизсиз ўтса нима бўпти? (О.)


75-машқ. Ўқинг, омоним сўзларни аниқлаб, маъносини изоҳланг.


1. Бир вақт Боғдод халифаси саройининг етукли дабири билан учрашганим бор. (К. Моисеева.) 2. Доно мударрисимизнинг ўзи ҳам... ҳали бирон бор киришга муяссар бўлолмаган-ку! (К. Моисеева.) 3. Мен дўзахнинг қоқ ўртасида бўлдим, ундаги ҳаётнинг «лаззатларини» тотиб кўрдим. (К. Моисеева.) 4. Аяброқ ўт сочишди, шекилли, ҳар қалай, бир қўлимдан ажрасам-да, тирик қолдим. (Н. Т.) 5. Қовжираган тутам ўт Бўлган унга палослар. (Қ. Ҳ.) 6. Мўрилардан тутун бурқади, Гур-гур ёнар қоқ ғўзапоя. (Мирм.) 7. Юрагингда бўлса ўт, Бизга қиё боқиб ўт. Агар кўнглинг бўлмаса, Майли бағрим ёқиб ўт. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 8. Йиғилган пулларни яктагининг қийиқ чўнтагига солиб, хайрлашиб жўнади. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 9. Хўб ярашган қоп-қора мийиқ, Белидадир шоҳидан қийиқ. (О.) 10. Уни эшитишдан кўра қулоқларим том битгани яхши. (К. Моисеева.) 11. Чакка ўтар — эски том. Босаман деб қўрқитар. (Мирм.) 12. Столида турар қалин томлар... (Мирм.)


76-машқ. Ўқинг. Омонимларни топиб, турини (омошакл, омофон, омограф) айтинг.


1. Семурғ деди: «Эй ботир, Кел энди ўрнингдан тур!» (Ҳ. О.) 2. Жюри сизларга ўзининг қуйидаги биринчи тур саволларини юборади. (Б. Эргашев.) 3. Бинафшалар, ранго-ранг гуллар, Шиша каби зангори кўллар, ...Ҳаммаси бор, ҳаммаси маъмур. (Ҳ. О.) 4. Баҳор чоғи бутун табиат гуллар, Ғунча каби очилади кўнгиллар. (Ҳ. О.) 5. Мактаб биноси ёнига етганда, қизи Лаълига дуч келди. — Идорага уч, сенга ҳам пул катта. (Ш. Тошматов.) 6. Ҳосил оламиз дер эканмиз, ҳар куни уч маҳал овқат килишни канда қилмаганимиздек, экинларни ҳам бир кун эмас, бир соат ҳам кечиктирмасдан суғориб туришимиз керак. (Ч. Айт.) 7. Абдулҳай, ўзинг ҳам тўрга ўт, болам. Бемалол ёнбошлайверинглар, ўз уйларинг. (Э. Носир.) 8. Маматали тўрга тушган беданадек кўп уриниб кўрди. (И. Содиқов.) 9. Меҳмонларга кўп ёқар, Қандай соз бу эл рақси. (Мирм.) 10. Уни баён қилишда Соз ҳам йиғлайди ёмон... (Мирм.) 11. Минора баланд, зинапоялари тик, ўй-хаёллар эса зилдек оғир эди. (С.Б.) 12. Феруза йўл-йўл тик кўрпачада маъюс ўтираркан, онасига юмшоққина жилмайди. (Ҳ. Ғ.) 13. Гапга яна гап улар, ўзаро суҳбат гуллар. (Қ. Ҳ.) 14. Сўнг золим хонга улар Танитдилар Дархонни. (Ҳ. О.) 15. — Умридан шунча узоқ бўлгандан кейин... умри узоқ бўлади-да, — деб сўз ўйини қилди. (А. Қ.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling