Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet20/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

84-машқ. Қуйидаги сўзларни асос(доминанта) қилиб олиб, синонимик қаторлар тузинг ва уларни А.Ҳожиевнинг “Ўзбек тили синонимларининг изоҳли луғати”дан текшириб кўринг.

Алоқадар, анқов, бахт, ватан, дангаса, жирканч, иноқ, маош, ном, узоқ, озод, осмон, роҳат, сассиқ, соя, табрик.







85-машқ. Қуйидаги сўзлардан синонимия қаторлари тузиб ёзинг.

Эгоист, баҳс, совға, танқис, яширин, ғалаба, ҳадя, ўғринча, тирриқ, мунозара, пинҳон, тортиқ, камчил, тортишув, армуғон, таҳчил, худбин, хуфия, зафар, ғирром, туҳфа, махфий, беташвиш, танбал, наридан-бери, есир, маъруза, якка, кўмак, ёв, жусса, беғам, апил-тапил, дангаса, зулм, ёрдам, душман, гувоҳ, доклад, ғамсиз, бева, гавда, ялқов, ёлғиз, мадад, ғаним, шоҳид, истибдод, қайғусиз, шоша-пиша, ишёқмас, танҳо, ағёр.


86-машқ. Ажратиб кўрсатилган сўзларнинг синонимларини топинг.

1. Аспирантура йиллари қишлоққа келишнинг сира иложи бўлмади. (С.Аҳм.) 2. Қорли чўққилардан олиб келадиган бебош тошқин сув тўлқинларининг қайпаллада вужудга келишидан жуда камдан-кам одам хабардор. (К. Моисеева.) 3. Нодиров ликопчасини қуш гўштларига тўлдириб олди. (И. Р.) 4. Туш бўлай деганда ҳориб-чарчаб етиб келдик. (М.Бобоев) 5. Тўпиққа урган кўм-кўк йўнғичқа ўртасидан... йўл тушган. (С. З.) 6. Аммо жиддий манглай Фердинанд Интиқомни ўйларди ёмон. (Мирм.) 7. Бунда йўлбарслар пойлар, Келар чанқоқ оҳулар. (Мирм.)




87-машқ. Синоним аффиксларни аниқланг.

Кўмакчи— кўмакдош; сомсачи — сомсапаз; адабиётчи — адабиётшунос; чорвачи — чорвадор; суратчи — сураткаш; хизматчи — хизматкор; сутли — серсут; серҳаракат — ҳаракатчан; беғубор — ғуборсиз; сезгир — сезувчан; билағон —билармон; нотинч — бетинч; мардона — мардларча; тириклай — тириклигича, айбсиз – беайб.




88-машқ. Бадиий асарлардан синоним сўзлар қатнашган 10 та гап топиб ёзинг.



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling