Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet23/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

94- машқ. Ўқинг. Қуйидаги бош қисми берилган мақолларнинг қолган қисмини топиб тўлдиринг, унда ажратиб кўрсатилган сўзларнинг антоними қатнашган бўлсин.

1. Эрта эккан хирмон қилур, ... 2. Яхши дўст жон озиғи, ... 3. Донога иш шону шуҳрат, ... 4. Мард ўзар, ... 5. Ақлли ўзини айблар, ... 6. Киши юртида шоҳ бўлгунча, ... 7. Кўз қўрқоқ, ... 8. Илмсиз бир яшар, ... 9. Кенгга кенг дунё, ... 10. Эгри озади, ...




95-машқ. Бош қисми тушириб қолдирилган мақолларни ўқинг ва мазмунига қараб уларни тўлдиринг. Берилган қисмдаги ажратиб тагига чизилган сўзларнинг антоними тўлдирилган қисмда қатнашган бўлишига эътибор беринг.

1. ... – қиш хазинаси. 2. ..., арзон беиллат бўлмас. 3. ..., йўқ мақтанса чопилар. 4. ..., ишни кўп кўзла. 5. ... меҳр билган ёт яхши. 6. ..., она кўрган тўн бичар. 7. ..., кейин сўйла. 8. ..., ақл – дўст. 9. ..., номард тўзар. 10. ... – сичқоннинг тириги.




96- машқ. Ўқинг. Омоним сўзлар иштирок этган гапларни кўчириб, омонимлар тагига чизинг. Синоним сўзлар иштирок этган гапларни топиб, шу сўзлардан синонимия қаторини тузиб ёзинг. Антонимларнинг турини айтинг.
1. Ҳеч кимдан садо чиқмади. Ҳалиги овоз чиққан томонда бирпас ивир-шивир бўлди-да, тинди. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов) 2. Саккиз бўлгач, кечқурун: «Машқни ёз!» — деб урар занг. (Қ. Ҳ.) 3. Иш — ёшларга, ош — кексаларга! (И. Р.) 4. Ҳар қандай темир ёки пўлатни занг чиритади. (Н. С.) 5. Суртиб кийикнинг қонин, Югур дер мисли оҳу. (З. О.) 6. Маҳмуд... ток зангларини тарай бошлайди. (Ҳ. Ғ.) 7. — Сиз бу ерда секретарь бўлиб ишлайсизми?—Ҳа, котибмиз. (С. З.) 8. Клара бири ғамгин ва иккинчиси қувноқ иккита бирмача қўшиқни бесоз ижро этди. (Н. Т.) 9. Овни отсанг билиб от, Дол нишонга илиб от! (Мирм.) 10. От ҳаллослар, отнинг бурнидан Чиқар эди бир самовар буғ. (Мирм.) 11. Шуниси қизиқ эдики, илгари бир-бирлари билан ҳеч учрашмаган бу кишилардан бирининг оти Ҳасан, бошқасининг оти Ҳусайн эди. (С. Б.) 12. Ажойиб саволлар, ғаройиб жавоблар. (Ш. Тошматов.) 13. Бу каби ёлғон-рост гаплар давом этарди. (Ш. Тошматов.) 14. Ёв эмасман, бегона бўлдим сенга, Сен ҳам менга энди тамом бўлдинг ёт. (Ҳ. О.) 5. Шунинг учун ўч олиб, Бу ишини бузаман. (Ҳ. О.) 16. Қулларнинг қасосини Олурман деб аҳд қилган. (Ҳ. О.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling