Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet24/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ЛУҒАТ ТАРКИБИ


97-машқ. Ўқинг. Берилган сўзлар ўзбек тили луғат таркибидаги асосий қатламларнинг қайсиларига оид эканини аниқлаб айтинг.

1. Сут, майиз, ун, мастава, шўрва, қатиқ, патир, сабзи, мош, туршак, чучвара, бодом, палов.


2. Биз, сиз, у, ҳеч ким, ҳар нарса, ҳар ким, ким, қанча, неча, бу, ўша, ўзим.
3. Опа, сингил, ука, буви, бува, момо, бобо, жиян, ада, ойи.
4. Ёмғир, қор, шудринг, булут, сув, ҳаво, муз, қир, тоғ, адир, жар, сой, жилға, ер, осмон, ўрмон, қуёш, ой, юлдуз.
5. Кўз, қош, бош, оёқ, дум, тумшуқ, туёқ, тери, ўпка, жигар, буйрак, ичак, тирноқ.
6. Ширин, аччиқ, қизил, кўк, сариқ, катта, кичик, узун, калта, силлиқ, ...
7. Келмоқ, кетмоқ, ишламоқ, бормоқ, ёзмоқ, ўқимоқ, айтмоқ, югурмоқ, сакрамоқ, ...
8. Эл, юрт, халқ, мамлакат, давлат, жамоа, маҳалла, миллат, дўст, ўртоқ,...
9. Ўн беш, ўттиз, эллик, етмиш, тўқсон, юз, минг, миллион...; сўм, тийин, метр, килограмм, литр, гектар, километр...
10. Одам, ҳайвон, бола, от, хотин, қуш, деҳқон, чорва, эчки, қуён, парранда, туя, мол, илон, эшак, чол, кампир...
11. Кўрпа, гилам, поёндоз, ёстиқ, кўйлак, рўмол, дўппи, дастурхон, чойнак, қошиқ, игна, маҳси, калиш...
12. Дафтар, китоб, қалам, ручка, қоғоз, телевизор, телефон, радио...
13. Машина, поезд, автобус, самолёт, трактор...
14. Болта, теша, кетмон, пичоқ, қайчи, ўроқ, болға, қозон, ...

Сўзларни қайта ўқиб, умумтуркий ва ўзбекча сўзларни кўчириб ёзинг. Бу топшириқни бажаришда “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”дан фойдаланинг.




98- машқ. Ўқинг. Русча-интернационал сўзларни топиб кўчиринг.
I. Мақбара, клиент, шифохона, шогирд, символ, туман, трест, ғоя, фирма, гол, эҳсон, камера, конспект, дилкаш, зукко, индустрия, карнай, карниз.
II. 1. Ишим устидан раҳбарлик қилишга профессор Одил Жўраев розилик берди. (У.Н.) 2. Ўша дорини тездан топиб, устага етказиш учун аптекага борди. (Ҳ.Н.) 3. Меҳр-оқибатли командирларни омилкор боғбонга ўхшатса бўлади. (Ҳ.Тожибоев) 4. Инженернинг, академикнинг билиши шарт бўлмаган соҳалар бор. Ёзувчининг ундай соҳаси йўқ. (Ас.М.) 5. Бош бухгалтер ҳам чойхонага чиқиб кетганди. 6. Майор сабрсизланиб ҳар ёққа тикилди. (О.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling