104- машқ. Қ. Ҳикматнинг «Бобо деҳқон ҳангомаси» поэмасидан олинган парчани ўқинг, полизчиликка оид сўзларнинг маъносини изоҳланг
Пайкал тўла «Гулоби»,
«Гурвак»лари карсиллар.
«Қари қиз»и худди қанд,
«Оқ новвоти» карсиллар.
|
Мен ҳам асал бўлдим деб,
«Шакар поя», «Қора қош»,
Азза-базза пуштадан
Кўтаришиб турар бош.
|
105-машқ. Жюль Верннинг «Сув остида 80000 километр» романидан олинган қуйидаги парчани ўқинг, терминларни аниқлаб, уларнинг қайси соҳага оидлигини айтинг. Сўз ва терминнинг фарқини изоҳланг.
— Мана бу ёққа қаранг, профессор, — деб сўз бошлади капитан Немо хона деворларида осиғлиқ турган асбобларга ишора қилиб. — Булар «Наутилус»ни бошқаришга хизмат қиладиган аппаратлар. Бу ерда ҳам салондагидай, булар ҳамиша менинг кўз олдимда бўлади ва «Наутилус»нинг океаннинг қаерида турганини ва йўналишини аниқ кўрсатади. Мана бу «Наутилус»даги ҳаво ҳароратини кўрсатадиган термометр; буниси барометр, у ҳаво босимини аниқлайди ва бу билан ҳавонинг ўзгаришини олдиндан айтиб туради, гигрометр атмосферада намлик миқдорини кўрсатади; кема йўналишини кўрсатадиган компас, қуёш баландлигига қараб жойнинг кенглигини аниқлайдиган секстант; географик узунликни белгилайдиган хронометрлар; ниҳоят, кундузги ва тунги кузатув трубалари; «Наутилус» сув сатҳига чиққанда, мен булар ёрдамида уфқни кузатаман.
— Бу асбобларнинг ҳаммаси, — деб жавоб бердим мен,— кемачиликда ишлатиб келинмоқда ва буларнинг ҳаммаси менга илгаридан таниш. Бироқ мана бу ерда менга маълум бўлмаган аллақандай асбоблар бор. Мана бу ҳаракат қилиб турадиган милли катта циферблат манометр эмасми?
— Ҳа, бу манометр. У кема ташқарисидаги сув босимини ўлчайди ва булар «Наутилус»нинг сувга қанча чўкканини кўрсатиб туради.
Мана булар зондларми?
Ҳа, фақат янги конструкциядагиси. Булар турли сув қатламларидаги ҳароратни ўлчайдиган термометрик зондлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |