Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet29/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

109-машқ. Қуйида берилган ўзлашма сўзларни ўқинг. Араб тилидан ва форс-тожик тилидан ўзлашган сўзларни аниқлаб, уларни икки устунга ажратиб ёзинг.

Абадий, аввало, аждар, андиша, беандиша, аттор, анжир, анжирзор, азият, алифбе, алифбо, арк, армуғон, асар, афсун, афсунгар, атир, афзал, арғувон, арзон, ашё, ашёвий, андуҳ, ақида, ақл, аҳил, афғон, астойдил, астар, авра, араз, ариза, армон, анжуман, адолат, аёл, арзанда, ажойиб, ажойибот, андава, ахлоқ, анор, анорзор, аҳоли, ангишвона, аския, аскар, арра, арракаш, алоқа, амал, амалиёт, андаза, асбоб, асил, атроф, афсона, анъана, айёр, асаб, аъло, андармон, азмойиш, адабиёт, аҳд, аҳамият.




110-машқ. Ўқинг. Гапларда ишлатилган жаргон ва арголарни аниқланг, қандай маънода қўлланганини айтинг.
1. Замон бунақа бўлишини билганимда ҳамма нарсани сотиб, шундан қилиб қўймасмидим, — бой тагидаги хуржунга ишора қилди, — уч мингта бухорий хуржуннинг бир чеккасида келяпти. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 2. — Белни бақувватрок, қилиб олиптими? — Чакки эмас, уч мингдан ортиқ тириги-ю, уч минг ўлиги бор. — «Ўлиги» дедингизми? — Ўша Бухоронинг қизили-да, — деди чўзиб Ўрмонбек худди пашмак ҳолва еб тамшангандек. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 3. — Хўш, агар иккита оқ қирғоқдан бўлса? — Иккита юз сўмлик демоқчисан-да, а? ёмон эмас-а!.. (М. Г.) 4. — Нилуфар, тур ўрнингдах деяпман! — Нима қиламан туриб? Нима ишингиз бор? — Э, бомисан, данап? — деди Кароматхон Нилуфарни гиж-гижлаб ва менга қараб: — Ана, паттангизни олдингиз, калампо, энди нойи бўлинг! (У. Н.) 5. Муллажиринг бўлмаса, ҳар қанақа мавсум ҳам бефайзу белутф кўринади. (Р. Заҳир.) 6. Бурчакка илиб қўйилган плашчнинг чўнтагидан ғилофли устара ва қуйидаги мазмундаги ғалати хатни топиб олдик: «Кеча Миткани хитлар илинтиришибди, Циган сотган бўлиши керак. Қақир-қуқурлар хитойникида». (Л. Ш.)


111-машқ. Ўқинг. Ажратиб кўрсатилган сўзларнинг маъносини изоҳланг.

1. Бўй десангиз — бир гули ниҳол, Дилни ўртар ёноқдаги хол. (О.) 2. 3. Бир подшо шикордан қайтаётиб ташна бўлибди ва бир ҳовли олдига келиб сув сўрабди. («Гулпари».) 4. Офтоб машриқдан чиқиб ўлкамизни нурафшон қилди. (С. Калмиков.) 5. Дийдаларда ёш қалқиди. (С. Калмиков.) 6. Мулла Миртожига ўхшаганлар зоҳирда тишларининг оқини кўрсатиб юрган бўлсалар-да, ботинларида ғазаб-нафрат қайнаб тошарди. (Н. С.) 7. Ашъорий китобларга ихлосманд бўлган Ҳусайн янги «Девон» ёки «Баёз»лар топиш иштиёқида саххоф дўконига тез-тез келиб турарди. (К. Моисеева.) 8. Ҳатто Абурайҳонга биринчи даъфа муқобил келганда ҳам, ўзини бунчалик йўқотиб қўймаган эди. (К. Моисеева.) 9. Зарб, тақсимдан берган вазифаларни тез-тез ишлаб бердим. (Н. С.) 10. Сатранжнинг ҳам ватани Ҳиндистон эканлиги жумла оламга аён-ку! (К. Моисеева.) 11. Сиз ёшларимиз фабрика-заводлар қуришни билмоғингиз, «осмон поезд»лар ясаб учмоғингиз керак. (Н. С.) 12. Ҳар тоифа халқ ва қавм олимлари битиб қолдирган китобларни ўқиб чиқиш лозим бўлади. (К. Моисеева.) 13 Абурайҳоннинг фалакиёт ва риёзиёт бобидаги илм-ҳунарлари Хоразм салтанати учун мислсиз фойда келтиражагига имоним комил. (К. Моисеева.) 14. Қарағайлар узра ёйилган, кўк гумбазида жилва қилаётган ол ранг шафақнинг нафис бўёғи унинг қирмизи ёноғи тусичалик тиниқ ва дилрабо эмасди. (Ф. Купер.) 15. Бирингиз буюк мунажжим боболарингиз Улуғбек поёнига ета олмаган фалакиёт илмини ниҳоясига етказарсиз. Ораларингиздан Берунийлар, Ибн Синолар, замон муҳандислари, улуғ табиатшунослар етишиб чиқар. (Н. С.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling