Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet32/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

117-машқ. Фразеологик ибораларни топиб, турларга ажратинг; ҳар бир турга оид иккитадан гапни кўчириб, маъноларини изоҳланг.

1. Арава бўлса алмисоқдан қолган, яна синибди. (О.) 2. Аравани қуруқ олиб қочиш эви билан-да, аввал бурнингни артсанг-чи... (С. Абд.) 3. ...Ишқилиб барака топсин шу докторлар, бошинг ёстиққа етганда жонингга ора киришади. (Ҳ. Н.) 4. Йўқлаб келибсан, бошим осмонга етди. (Ас. М.) 5. ...Қизлар ҳар замон ишдан бош кўтариб, бир-бирига гап отишади. (С. Аҳм.) 6. Қорасочнинг дили сиёҳ бўлиб, бирдан хўрлиги келди. (С. Азимов.) 7. ...Амалда ишни издан чиқариб юборибсиз! (С. Назар.) 8. Кавушини тўғрилаб қўйиш керак: қурилишни ҳам, коллективни ҳам сариқ чақага сотади. (Ас. М.) 9. Ҳожи хола кўзи илиниб, энди хуррак ота бошлаган эди. ... (М. И.) 10. ...Унинг кўзлари қинидан чиқаёзди. (О.) 11. — Муродовага маъқул. Аммо Зуннунов икки оёғини тираб турибди. (И. Р.) 12. Қодир кирганда, у китобга мукка тушган эди. (Шуҳрат)




118-машқ. Ўқинг. Фразеологик ибораларни топиб, маъноларини изоҳланг; Сўнгра уларнинг синонимларини топиб, ҳар бир иборадан сўнг қавс ичида ёзиб кўрсатинг.

1. Ҳай-ҳай, бола, оғзингга қараб гапир, тўриқ қашқа ўлди, дедингми? (Ғ.Ғ.) 2. Нусрат уни: “Ер тагида илон қимирласа билади”, — дер, ундан ўтдан қўрққандек қўрқарди. (С. Назар.) 3. Шу ўтиришда ичини мушук таталаётганини қаёқдан билсин у? (С. Ан.) 4. Уялмадингизми давлатнинг кўзини бўягани? (С. Ан.) 5. ... Қодирнинг қоронғи дунёси ёришиб кетди, лабининг таноби қочди. (Шуҳрат) 6. Лаълихоннинг шаънига бир гап айтди, ҳамманинг тепа сочи тикка бўлди. (С. Аҳм.) 7. Ўзининг шу ердалигини билдирсинми? Йўғ-э. Томдан тараша тушганидай-а? (С. Ан.) 8. ...Чунонам бир терлайсизки, дардингиз хамирдан қил суғургандек чиқиб кетади. (С. Аҳм.) 9. Сал қовоғингизни очиб ўтиринг. Одамнинг капалагини учириб юбордингиз-ку, Матлубахон! (О.Ё.) 10. Мактабга тааллуқли нима масала бўлса аралашади. Лекин ҳеч ким: “Нега сен ҳамма нарсага човлингни солаверасан?” демайди. (Шуҳрат)


119-машқ. Ўқинг. Фразеологик ибораларни топиб, маъноларини изоҳланг. Ўзаро антоним сифатида қўлланган фразеологик ибораларни аниқлаб, уларни жуфтлаб кўчиринг.
1. Содиқнинг фикри равшанлашиб, ўйлай кетди: Чуханов ҳам терговчи, бу ҳам терговчи. Иккаласи икки дунё. Биридан кишининг кўнгли сув ичади, иккинчисидан энсанг тош қотади. (Шуҳрат) 2. Судьянинг дунёда ўғли борлигидан қалбига илиқ нур югургани билан кўнглига қора соя тушиб, хижил эди. (Шуҳрат) 3. Собир билан унинг ўртасидан шу кунларда ола мушук ўтганини яхши билишмасди. (Ҳ.Н.) 4. У даштдаги қизлар билан апоқ-чапоқ бўлиб кетган эди. (О.Ё.) 5. Ҳамма ишларидан кўнгли тўқ бўлганидан икки кун кўз очиб юмгунча ўтиб кетди. (Ў.Усм.) 6. Кунлар оёғига тош бойлаб ўтар, У мактуб йўлига интиқ кўз тутар. (М.Али)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling