Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


-машқ. Бадиий асарлардан фразеологик ибораларга мисоллар топиб ёзинг, уларнинг маъноларини изоҳланг. 121-машқ


Download 1.73 Mb.
bet33/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

120-машқ. Бадиий асарлардан фразеологик ибораларга мисоллар топиб ёзинг, уларнинг маъноларини изоҳланг.


121-машқ. Қуйида номлари берилган луғатлар билан амалий танишинг, уларнинг ўхшаш ва фарқли томонларини мисоллар келтириб изоҳланг.


1.“Имло луғати” (мактаб ўқувчилари учун), 1976 й., “Ўзбек тилининг имло луғати” (Ш.Шоабдураҳмонов таҳрири остида, “Фан”, 1976 й., “Ўзбек тилининг имло луғати” (лотин ёзувида) 1995 й.; “Ўзбек тилининг кирилл ва лотин алифболаридаги имло луғати” (Тўлқин Тоғаев ва бошқалар), 1999 й. “Ўзбек тилининг орфоэпик луғати” (М.Содиқова, Ў.Усмонова), 1977 й.
2. “Русча-интернационал сўзлар изоҳли луғати” (О.Усмон, Р.Дониёров), 1965, 1972 йиллар; “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” (З.М.Маъруфов таҳрири остида, 2 томлик), Москва, 1981 й., Х.Ю.Бекмуҳамедов. “Тарих терминлари изоҳли луғати”, 1978 й.; “Географиядан изоҳли луғат” (С.Қораев ва б.) 1979 й.
3. А.Ҳожиев. “Ўзбек тили синонимларининг изоҳли луғати”, 1974 й.; “Ўзбек тили антонимларининг изоҳли луғати”, (Ш.Раҳматуллаев ва .), 1980 й.; “Ўзбек тили омонимларининг изоҳли луғати”, (Ш.Раҳматуллаев ва .), 1984 й.; Ш.Раҳматуллаев. “Ўзбек тилининг изоҳли фразеологик луғати”, 1978 й.
4. В.Раҳмонов. “Ўзбек классик адабиёти асарлари учун қисқача луғат”, 1983 й.; Маҳмуд Кошғарий “Девону луғотит турк”(Туркий сўзлар девони), 3 томлик.(Таржимон С.М.Муталлибов), 1963 й.


122-машқ. Қуйида номлари кўрсатилган луғатлар билан танишинг. Уларнинг ўзига хос хусусиятини ва 121-машқда берилган луғатлардан нимаси билан фарқланишини тушунтиринг.

“Форсча-ўзбекча ўқув луғати” (А.Рустамов ва б.), 1975 й.; Қ.Турғунов. “Психология терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати”, 1975 й.; “Ижтимоий-сиёсий терминлар луғати” (О.Усмон таҳрири остида), “Фан”, 1976 й.; О.С.Содиқов “Геология луғати”, 1958 й.; С.Р.Муҳаммадхонов, Ф.Х.Жонгуразов. “Ўсимликшуносликдан русча-ўзбекча луғат-справочник”, 1973 й.”




123-машқ. I. Қуйида номлари кўрсатилган луғатлар билан танишиб, уларнинг бошқа типдаги луғатларга ўхшаш ва фарқли томонларини изоҳланг.

К.З.Зокиров, Ҳ.А.Жамолхонов “Ботаникадан русча-ўзбекча энциклопедик луғат”, 1-том, 1973 й.; “Уй-рўзғор энциклопедияси”, 1982 й.; “Саломатлик энциклопедияси”, 1985 й.; “У ким, бу нима”. Болалар энциклопедияси, 3 томлик, 1987 й.


II. Қуйидаги сўзларнинг юқорида номлари кўрсатилган луғатларнинг қай бири таркибида берилганини аниқлаб ёзинг.
Бўғирсоқ, вояга етмаганлар, деактировка, жиззали нон, кабарет, куя, кўра, лочира, маринад, оила бюджети, пижама, ромштекс, сифон, томорқа, деҳқончилик, ачитқи, чакчак, шарбатлар, шилпилдоқ, юбка, ўрама, қиём, қуштили

Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling