112-машқ. Берилган гапларни ўқинг. Нофаол сўзларни топиб, маъноларини изоҳланг турини аниқлаб айтинг.
1. ...Ранг-баранг кийинган отлиқлар унинг орқасидан юриб борар, туғ ёки яловлар баланд кўтарилган эди. (С. Б.) 2. ...Юз минглаб ёш деҳқонлар керак эди, бироқ ёшлар сўқа дастасини ушлашни унутган, ... (С. Б.) 3. Қишлоқда бир ҳаким йўқ, Кўпчилнкни дард эзган. (Қ. Ҳ.) 4. Мулла Абдишукур, эртага ожизамизга тўй келади, марҳамат қилинг, дурустми? (О.) Шодликдан бир зумдаёқ Дудоқлар кетди ёниб. (Мирм.) Ёрғучоқ тортиш ҳам, қўрғошин куйдириш ҳам унинг иши. (Мирм.) 7. Темурнинг орқасидан... чопарлари, мирзалари, тилмочлари ва энг кейинда хизматкорлари келар эди. (С. Б.) 8. Насриддинбек гиламга сочилган сатранж доналарини босиб, пастга тушди. (Мирм.) 9. Бойчечакларнинг хушбўй, сезилар-сезилмас ҳидини найнинг ёқимли саси билан учириб келди. Қилич эса отини олти чақиримча бир тусда чоптириб бориб... дарвозахонага кирди. (С. Б.) 11. Сизларнинг боғларингиздаги зардолига чиқишга чиқиб, тушолмай йиғлаб ўтирганларимда неча-неча бор тушириб қўйгансиз (Б.Даминов.) 12. Олимшоҳ етти мамлакат ҳоқонидан йилига икки мартадан хирож олар экан. («Гулпари».)
113- машқ. Гапларни ўқинг. Архаик ва тарихий сўзларни аниқлаб, икки устун шаклида ёзинг.
1. Қўлларида асо, кексалар, Юзларида зиё, кексалар. (Э. В.) 2. Бу мактабхона бўлиб, муллаваччалар ҳафтияк ёдлашардилар. (П. Т.) 3. Беш пайса емни аяган кезларингда, қор кураб, илдиз топиб бердим уларга. (И. Р.) Ишлар зимдан битсин, сезмасин ағёр. (Я.) 5. Тирак бўлди — лой ийлаб, чарх тепди, ёрғучоқ тортди. (Мирм.) 6. Муштлашиш, ур-йиқитни миршаблар ҳам босолмади. (Мирм.) 7. Абдуваҳоб тезгина чипта олди ва йўловчиларга қўшилди. (Ш. Тошматов.) 8. Бўлмаса сизнинг ўғлингизга ўхшаб шайтон арава минсинми?... (Ҳ. Н.) 9. – Сенинг ишинг колхозимизнинг секретари мулла Муқимнинг анкета тўлдиришига ўхшайди. (А. Қ.) 10. Кемтик тишдай омочга муҳтож деҳқон бечора. (Қ. Ҳ.) 11. Алдаб қўяди деб менга ишонмайди, бир соат савдолашиб, тўрт пул ҳаён кўради. (С. Б.)
Do'stlaringiz bilan baham: |