Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet26/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

102- машқ. Гапларни ўқинг, диалектал сўзларни аниқланг, улар қайси шевага хос эканини ва адабий тилдаги шаклини айтинг.


1. Маълумки, тун билан кундуз тенглашган тонгда кўкатлар бултурги илдизларидан бош кўтариб чиқади, дарахтлар пиндиғи бўртади, табиат уйғониб, ер кўпчийди. 2. Бозордагилар: «Жиноят амакимди эшагининг ҳам айтгани айтган, дегани деган», дейишса, қишлоқдагилар: «Жиноят оқсоқол эшагига халачўпди ҳам бировнинг толидан синдириб олади»,— дейишарди. (С. Аҳм.) 3. Сен билан биз бақларда юрибмиз, холос. (С. Аҳм.) 4. Ҳув ўқишни билган ахтиғимдан айланай, - деб бувиси набирасининг елкасини қоқиб қўйди. (Ж.Ш.) 5. Ўрикка чиқиб, ғўра узиб ейишни, ... аллақачон ўрганган. (П. Т.) 6. Юракларим эзилиб кетди, ҳадеб тушимга кирвотти. (П. Т.) 7. Тўсатдан оранглардан ола пишак ўтдими? (Э.Усмонов) 8. Саидаҳмадхон Эшонхон кўк чой сузиб узатган пиёлани олди. (О.) 9. Шундан кейин тез-тез кўришиб туриш одатга айланди... Асосий паккамиз боғнинг этаги. (У.Назаров) 10. Секин, секин, ая, биров эшитиб қолади. (С. Аҳм.) 11. – Ие, анови, полвоннинг аскардан янги келган улими? (Э.Аъзамов) 12. ...Бирор жойда бирпас чойлашиб, кейин поездга чиқсак, қалай? (Э.Аъзамов) 13. Аммо Назаров қойил қолиб: «Офарин! Бамисоли пўлот тобланишопти!» — деди. (Ҳ. Ғ.)


103- машқ. ўқинг. Тошкент шевасида қўлланган сўзларни аниқланг ва уларни адабий шакли билан бирга (кеп-келиб) ёзинг.
,
1. Султона: «Энди боринг, улар ҳозир кеп қолишади», - деди. (Ш. Сиддиқий.) 2. Бир кун кейин мулла бўлади. Зихни ўткир бола. (С. Аҳм.) 3. Попоп тикишга шундоғам чеварки! Тошканнинг тўрт даҳасида ҳеч ким унга тенг кела олмайди. (О.) 4. Ўшаққа кетсак ёмон бўлмайди. Мани айтди, дерсан. (С. Аҳм.) 5. «Ҳа, иним,—деди Зебихоннинг опаси,—ухлагани кетяпсизми? Ваҳли-ку?» (С. Аҳм.) 6. «Қатта юрибсиз дайдиб, бойдан нима даво топиб келдингиз?» — сўради Бувсара кесатиб. (О.) 7. — Тавба, ҳеч ким сени Португалия ё Жанубий Африка Иттифоқи фуқароси деяётгани йўқ-ку. — Сал бўлмаса шундай демоқчийдинг. (Ф. Муҳаммадиев.) 8. «Уми... у ...анави ерда, оти миннамайди»,— дея олди, холос. (Ш. Сиддиқий.) 9. Ойимла айтдиларки, қолган икки ой учун ҳақни яқин кунларда тўлар эмишлар. (Ш. Сиддиқий.) 10. Билетийла манда, етиб борганда қайтараман, - деди. (Н.А.) 11. — Опоқинг қани? — Ана, кевоттила! (Ҳ. Ғ.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling