Амир Темур салтанати ижтимоий-сиёсий ҳаётида сарой маликаларининг ўрни
Download 26.53 Kb.
|
1 2
Bog'liqAbdusamadov Abdusamad
- Bu sahifa navigatsiya:
- Анотатция
Амир Темур салтанати ижтимоий-сиёсий ҳаётида сарой маликаларининг ўрни БухДУ ПИ тарих таълим йўналиши 1-1тар 22 гурух талаба Орзиқулова Севинч БухДУ ПИ тарих таълим йўналиши 1-1тар 22 гурух талаба Пўлатова Шохинабону Анотатция: Ушбу мақолада Соҳибқирон Амир Темур салтанати ижтимоий-сиёсий ҳаётида сарой маликаларининг ўрни ҳусусида фикр юрутилган. Калит сўз: малика, Темурий шаҳзодалар, malikalar, ayollar, савдо, от, туя, кийим, тафта, вақф, мударрис, мойжувоз ва дўконлар. Insoniyat tarixida dastlabgi davlatchilik uyushmalarining tashkil topishidan boshlab tokim, shu bugungi kunga qadar, mamlakat ijtimoiy-siyosiy va iqtisodiy hayotida gender tenglik tushunchalar amal qilib kelgan. Bu biz o’zbek davlatchilik tarixining taraqqiyot bosqichida ham uchrashimiz mumkin. Masalan, Sohibqiron Amir Temur va Temurlar davrida Амир Темур бошлаб берган бунёдкорлик ишлари унинг ворислари томонидан давом эттирилди. Темурий шаҳзодалардан тортиб, нуфузли амирлару вазирлар, вилоят ва улус ҳокимларию айрим маликаларгача ўз шахсий мулк ва маблағларининг каттагина қисмини марказий шаҳар ва уларнинг атрофида шоҳона кўшку саройлар қуришдан ташқари, хайрия ишларига, масжиду мадрасалар, хонақоҳу шифохоналар, ҳаммому чорсу, бозор расталари, работу карвонсаройлар, сув иншоотларию боғ-роғлар, бўстонлар бино этишга сарф қилдилар, катта-катта экин майдонлари, тегирмон, обжувоз, мойжувоз ва дўконлар каби кўчмас мулкларни вақф қилиб, мударрис олимлару толиби илмлар, зоҳидлар ва обид машойихларга маош белгиладилар1. Самарқанд бинокорлик кўламининг кенглиги катта шаҳарсозлик ишлари бажарилишини тақозо этарди. Айрим хиёбон ва майдонлар янгича қиёфага эга бўлди. Чорсу бозорини Оҳанин дарвозаси олдидаги янги меъморий мажмуа билан қулай туташтириш учун янги ҳиёбонлар барпо этилди. Меъморий хусусиятлари яққол намоён бўлган бу янги қурилиш анъанавий савдо растасининг ўзига хос намунасидир. Умуман бозорлар, улардаги дўкон, устахона ва ҳар хил бинолар шаҳарнинг меъморий қиёфасини белгилайди. Ҳозирги Регистон яқинида Амир Темур малика Туман оқа2 бегим учун қурдирган Тоқи Телпакфурушон деб аталувчи гумбазли бозор биноси бўлган3. Хожа Аҳмад мақбараси — Шоҳи Зинданинг энг юқорисидаги гумбазли чорси хонадан иборат бино. Ташқи пештоқнинг сиркор безаклари ниҳоятда юксак санъаткорона бажарилган. Бу бинони XIV асрнинг 60-йилларида меъмор Фахрали бунёд этган. Шоҳи Зинда меъморий ҳазирасидаги бири-биридан ажойиб мақбаралар Амир Темур авлодлари, хусусан, унинг опаси Қутлуғ Туркон оқа, синглиси Ширинбека оқа, малика Ўлжой Туркон оқа, қариндошларидан Шод Мулк оқа каби аёллар осойиш топган манзиллардир4. Ибн Арабшоҳ, Шарафуддин Али Яздий, Заҳириддин Бобур ўз рисолаларида Самарқанддаги Боғи Шимол, Боғи Дилкушо ва Ҳирот саройининг ҳашаматли деворий расм-безаклари ҳақида сўз юритганлар. Уларда Амир Темурнинг буюклигини тараннум этиш мақсадида Соҳибқирон ва унинг сулоласи сиймолари, сарой зиёфатлари, жаҳонгирнинг ҳаёт лавҳалари, Амир Темурнинг хуштабиат ёки қаттиққўл одам сифатидаги суратлари, унинг ўғил неваралари, жанг саҳналари, шаҳар ва қалъаларни қамал қилиш тасвири, хонимлар ва аслзодалар иштирокидаги дабдабали қабуллар, олимлар билан суҳбатлар, совға-салом такдим этиш лавҳалари, овчилик, маликалар иштирокидаги лавҳалар, давлат ишлари билан шуғулланиш дақиқалари тасвирланган (1). Баъзан воқеалар туркум расмларда намоён бўлган: «Дарвоқе ... унинг жаеоратларини билмайдиганлар расмни ўз кўзлари билан кўриб, бамисоли ўзлари қатнашаётгандек тасаввур этишлари мумкин», — деб изоҳлайди Ибн Арабшоҳ. Шундай қилиб, монументал рассомликда Амир Темур ҳукмронлигининг буюклиги ранг-баранг жанрларда портрет, жанг манзаралари, сарой ҳаёти тасвирланган лавҳаларда тараннум этилди. Бундай расмларда саройга хос мулозимат ва муомала, инсон хулқига хос гўзал фазилатлар, давлатни бошқаришдаги донишмандлик, олижаноблик яққол ифодасини топган5. Аёллар мўғуллар андозасига кўра кенг либосларда, баланд бош кийимларида тасвирланган. Маликаларнинг ўзига хос бош кийими, елкага тушган жиҳоз6, жиға билан ўралган кенгроқ либослари Амир Темур даври аслзодаларига хосдир. Улуғбек даврида Самарқандда бу либосларни тикиш давом этган. Бу даврда Ҳирот ва Шерозда уларни эсдан чиқариб юборган эдилар. Шунинг учун ҳам ушбу шаҳарлар миниатюра мактабларида бу либослар учрамайди7. Тўй ва байрамлар ҳашаматли саройларнинг кенг ички саҳнлари ва айвонларида, Соҳибқироннинг, малика ва шаҳзодаларнинг боғларида ҳам ўтказилган, албатта. Аммо аксарият ҳолларда шаҳар майдонларида, регистонларда, табиат қўйнида — яйловларда, дарё ва анҳорларнинг соҳилларида, махсус сайилгоҳларда ўтказилган. Бунга сабаб шуки, тўй ва байрамларда оддий фуқароларгина эмас, минглаб аскарлар, уларнинг оилалари, шунингдек, хизматда бўлган қуролсозлар, эгар-жабдуқчилар, темирчилар, мисгарлар, савдогарлар ҳам қатнашган. Жанговар спорт беллашувлари, майдон ўйинлари ва томошалари турли тоифа кишиларни, ижрочи ва томошабинларни бирлаштириб, ўзига хос тенглик ва ҳуррият оламини яратган8. Темурбек Самарканд тахтини эгаллагандан сунг, малика Бибихонимга уйланди. Шундан сунг Хуросон мамлакатини эгаллади ва Самарканд билан Хуросон амиряикларини бирлаштириб, узининг давлатини тузишни бошлади9. Йигирма туккизинчи сентябрда Сохибкирон Самарканд шахрига йул олиб, шахарга кираверишда завжаси Канонипг5 онасига атаб курдирган уйда тухтади. Бу бино маликанинг онаси дафн килинган макбара хисобланарди. Уй жуда хашаматли, лекин хашаматли булса-да, хали куриб битказилмаган экан10. Download 26.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling