Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
91-машқ. Ўқинг. Антонимларни аниқланг; аввал ўзакдош, сўнгра турли ўзакли антонимларни кўчиринг.
1. Ақл турганда нечук қурол-ла гаплашмоқлик?! Нодонлар ёқалашар, донолар тил топишар. (Мирм.) 2. Бунда ёндош шодлик ва қайғу, Бунда ёндош висол ва фироқ. (Э. В.) 3. Дадашева ҳақли, Дадашев ноҳақ, — деди Ҳазратов. (И. Р.) 4. Киши қаҳри тошни ёргандай, меҳри темирни эритади. (Шуҳрат) 5. Одамларга пок кўз билан қарасанг пок, нопок кўз билан қарасанг нопок кўринади. (С. З.) 6. Лайлакнинг кетишини эмас, келишини кутишади. (Н. С.) 7. Борар икки йўловчи — Бири — тонг, Бири — оқшом. (Мирм.) 8. Раҳбархоннинг онаси... хурсанд-нохурсандлиги номаълум вазиятда ўтирар эди. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 9. “Салом, ўғлим, кел”,—деди. “Душман эмас, эл”,— деди. (Ҳ. О.) 10. Бор менинг кўзларга кўринмас йўрғам, Кифтида гоҳ шодман, гоҳида пурғам. Билолмам манзилим яқинми йироқ, йўртади уйқиму уйғоғимда ҳам. (З.О.) 11. Унинг гапларидан бамаъни ва бемаъни жиҳатларни ақл тарозисида синчиклаб тортди. (К. Моисеева.) 12. Дарё юзи тинч оқар, Нотинч бўлади туби. (Мирм.) 13. Ўғил-қизлари давлатида бирини ечиб, бирини кийиб юрган кампирларнинг ҳам уйда ўтиришга юзи чидамай қолди. (С. З.) 14. Уларнинг хотираси турли-туман ишлар билан банд бўлиб, дарров нозаруридан зарурини, кераксизидан кераклигини ажрата олмай қолдилар. (С. Б.) 92-машқ. Қуйидаги сўзларнинг антонимларини топинг. Ёғлиқ, соғлом, оға, ботирлик, меҳнаткаш, ёш-яланг, қайғу, ихтиёрий, кўпчилик, йироқ, само, истиқбол, азиз, прогрессив, иссиқ, қўй, юмшоқ, доно, заҳар, ақлли, кўп, кирмоқ, арзон, яширин, тўғри, паст, қуйи, ибтидо. 93-машқ. Антонимларни аниқланг. Улар ичидан жуфт сўз ҳосил қилиш мумкин бўлганлариии ажратиб ёзинг. Н а м у н а: оқ-қора. 1. Тошкентдан комиссия келармиш Оқни оққа, қорани қорага чиқарадиган комиссия. (И. Р.) 2. Мушкетёрларнинг ғалабаси ёки мағлубияти уларга чексиз қувонч бахш этар ёки чинакам қайғуга соларди. (А. Дюма.) 3. Раис бўлса тун ҳам, кун ҳам ўйлади. (С. З.) 4. Тракторчи бўлсанг тўғри кўчани қўйиб, эгрисига бурилганинг нимаси? (А. Муҳиддин.) 5. Энди кундузларигина эмас, кечалари ҳам не вақтгача дарс тайёрлардим. (Н. С.) 6. Пок дилни нопок қилмасин! (А. Муҳиддин.) 7. Ёвнинг ташида бўлгунча ичида бўл, деган гап бор. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 8. Кўҳна дунё шу қадар қадимийки, унинг ибтидосига ҳам, интиҳосига ҳам етиб бўлмайди. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 9. Сиз кўнгил қўйган аёл доно ё бефаҳм, соҳибжамол ё хунук, бадавлат ё камбағал бўлса ҳам, унинг сизга бахш эта оладиган ёки бундан сизни маҳрум қила оладиган битта нарсаси бор: бу — унинг юраги. (Т. Драйзер.) 10. Чарх тепаётган акаси ёнига келиб... турди. Укаси руҳининг пастлиги Мирсаидга ҳам ўтди. (Мирм.) 11. Газлар... зўр босим кучи билан суюқ ва қуюқ ҳолатда снарядларга жойланарди. (Н. Т.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling