Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet28/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

106- машқ. Қуйидаги сўз ва терминлар қайси соҳага оидлигини аниқланг. Шулардан икки соҳага оид сўз ва терминларни кўчиринг.

Аргумент, афиллия (баргсизланиш), оқсил, ғунча, миқдор, катталик, нотўғри каср, тоқ сон, номерлаш, проекқия, астронавтика, телескоп минораси, ой тутилиши, фонема, акустика, метеор нурланиши, гултож, новда, вилт, чексиз ечим, эҳтимолий хато, сиғим, график усул, пунктуация, семасиология, ўзак, кабиса йил, космогоник гипотеза, Катта Айиқ, вақт, абсолют вақт, негиз, сўз ясовчи аффикс, бўлувчи, ёпиқ чизиқ, тенглик ишораси, логарифм, урғу, миллий тил, бўғин, товуш, лексикография, комета, метеор, ой ўроғи, ассимиляция, мослик, эллиптик нуқта, дуккак, ён илдизлар, вегетатив ҳужайра, Омега туманлиги, бачки, куртак, гербарий, юлдузсимон ядро, туркий тиллар, кўчирма гап, каллак, ғалласимонлар, нектар, мослашув, ҳаракат номи, палак, соядаги барглар, ўсиш нуқтаси, тўқима, қаламча.




107-машқ. Қуйида гуруҳчаларга ажратиб берилган ўзлашма сўзларни ўқинг. Рус тилидан ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзбек тилига ўзлашган сўзларни топиб, улар этимологик жиҳатдан қайси тил(лотин, грек, француз, рус) ларга мансублигини аниқлаб айтинг.

1. Август, агрегат, адвокат, акварель, аккумулятор, акция, амбулатория, аннотация, аргумент, архив, арматура, артикуляция, аспирант, аукцион, антенна, аппарат, ассимиляция, ацетон, аффикс.


2. Альбом, анкета, актриса, аванс, абажур, аттракцион, ансамбль, акушер, амортизатор, антракт, артиллерия, аккордеон, адрес, авангард, ателье, арго, альтернатива, авантюра, анонс.
3. Абстракт, авахта, автоматика, акробат, аноним, аристон, автобаза, актив, акула, алимент, аэродром, атаман, авиатранспорт, амиркон, аффрикат, арбитраж, аристократ.
4. Академия, акустика, аксиома, алебастр, анатомия, антибиотик, амнистия, антитеза, аорта, асбест, асфальт, атмосфера, алфавит, амфитеатр, азот, автограф, анализ, арахис, акация, антоним, апостроф, аптека.


108-машқ. Ўқинг. Берилган ва ажратиб кўрсатилган сўзлар этимологик жиҳатдан қайси тилга мансублигини аниқлаб айтинг.

I. Адир, азимут, нефт, гузар, муаммо, комплекс, бешик, зона, гул, рубоий, чилла, латифа, аёл, бола, сценарий, платшакл, мушоира, диёр, дискет, анор, армуғон, гавҳар, гайка, даво, дабдаба, демократ.


II. 1. Дунёда оқилона сўз ва яхши номдан бошқаси унутилади. 2. Тарбиясиз одам жонсиз жасадга ўхшайди. (“Оз-оз ўрганиб доно бўлур”) 3. Халқимиз азалдан ўз маънавий қадриятлари ва диний эътиқодини юксак қадрлаб келган. 4. Миллий туйғу инсон учун табиийдир, чунки у ота-боболардан мерос қилиб олинган. (И.Каримов) 5. Аспирант Даврон Бўронов кечқурун институтдан уйга қайтмоқда эди. (Э.Аъзамов) 6. Ватанимда чин гражданман, Шудир менинг олий мансабим. (Т.Сайдалиев)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling