Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet31/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

114-машқ. I. Гапларни ўқинг. Тарихий сўзлар иштирок этган гапларни кўчириб, шу сўзлар тагига чизинг. Архаик сўзларнинг синонимларини топинг.

1. Мирзо Улуғбек илми риёзиёт ва ҳандаса борасида уст-устига саволлар берди. (О.Ё.) 2. Кичкина-кичкина, шифтига бош теккудек дўконларда баққоллар, атторлар, баззозлар, вопурушлар, поякилар ўз моллари билан савдо қилишади. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 3. Йигитларни тўплайвер, юзбоши қилиб қўяман. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедав.) 4. Тун ярмидан оққан, олис қирлар ортидан кўтарилган заифгина ҳилол шуъласида борлиқ сокин, осуда уйқуга чўмган. (О.Ё.) 5. Бугун бу ерга полицмейстер, пристав, қози, мингбошилар, элликбошилар келиб, халққа ваъз-насиҳат қилмоқчи. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 6. ...Мана пахта орқасида ўзи ёнар чироққаям етишдик. (О.) 7. Ниёз ҳарифининг қўлини қаттиқ бураб орқасига қайирди. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 8. Завод сизга бўнак беради. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 9. Келаси баҳорда шеркатнинг ерини ўт омоч билан ҳайдашса керак. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 10. Бу амирларга ишонма, ўғлим! Уларни содиқ бўлсин десанг, қиличингни илкингда маҳкам ушла.(О.Ё.)


II. Бадиий асарлардан тарихий ва архаик сўзлар иштирок этган иккитадан гапларга мисоллар топиб ёзинг, маъноларини изоҳланг.




115- машқ. Назир Сафаровнинг «Наврўз» асаридан олинган парчани ўқинг, касб-ҳунарга оид сўзларни аниқлаб, улар қайси соҳага тегишли эканини айтинг.


«Ғув-ғув!.. Ғув, ғув, ғув!.. Ғув-ғув!.. Ғув, ғув, ғув!..» Бу — чархнинг овози. Онам ҳамон қадалиб ўтирганича чарх қулоғини тезкорлик билан айлантирар, чарх палласи чархпалак сингари айлана-айлана паррак билан дугга туташтирилган каноп ёрдамида дуг ҳам ҳаракатга келар, чириллаб айланиб, дуг учига ишлаштирилган пилта пахта толалари пиширилиб, бири-бирига илашиб, дугга ўраларди. Дақиқалар ўтган сари дуг семириб, ипга тўлиб борарди.


116-машқ. Гапларни ўқиб, фразеологик бирикмаларни аниқланг, маъноларини изоҳланг.


1. Абдураҳим Тошматович танқиддан хафа бўлган эканлар шекилли, трестдан келганлар билан ҳам хайр-маъзурни насия қилиб, қуён бўлдилар. (Э.Носиров) 2. Босмачилик ҳаракатидан кўз-қулоқ бўлиб турмоқ учун Кейли Фарғонада қолди. (С. Калмиков.) 3. Иш мен кутгандек якунланмади. Тарвузим қўлимдан тушиб кетди. (Н.Ёқубов) 4. Қўрқувдан юрагини ҳовучлаб яна анчагача киприк қоқмай ётди. (Ш. Сиддиқий.) 5. Уларни кўриб Афшин ҳанг-манг бўлди-ю, тилига муҳр босилди. (Ж. Зайдон.) 6. – Бу ёғи ҳақида эрталаб бош қотирамиз. (Шуҳрат) 7. «Ҳозирча ишлаб туради, — деди Йўлдош ака, — дурустроқ билимдон киши топилгач, паттаси қўлига тегади». (К. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 8. Кабинетни кўриб, Саиданинг оғзи очилиб қолди. (А. Қ.) 9. Оёғингни қўлингга олиб ғизилла. (Р. Заҳир.) 10. Бировнинг дилини сиёҳ қилмай юрадиган кун ҳам келармикин? (Н. Бирюков.) 11. – Вой, гапга тушиб кетиб вақтни туя қилибмиз-ку! (Шуҳрат) 12. Оёғидаги туфлисининг оҳори тўкилиброқ қолган, демак, битта туфли ҳам харид қилиш лозим. (Ф. Мусажонов.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling