Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet39/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

140- машқ. Эгалик аффиксларини олган отларни аниқланг. Кўчириб, эгалик қўшимчаси тагига чизинг, шахс ва сонини сўзнинг устига ёзинг.

1. Акам ишхонадан чиқиб, ўртоғи Холмат партизанни қаршилади. У, одатдагидек, тўла-тўкис қуролланган. Унинг келишган қоматига... кўк мовут шими, сарғиш гимнастёркаси, ... шпор тақилган қора хром этиги, қиличи, белидаги қўш бомбаси, бешотар милтиғи фақат Холмат Ражабов учун яратилгандек ярашарди. (Н. Сафаров.)


II. 1. Асрларнинг сўкиб чокини, Кўзларимга суриб хокини, Тарихларни бир-бир титурман, Афсоналар топиб битурман. (О.) 2. Наврўз келса сўроқлаб, Не дейман, бошларим хам. Ёз изласа сўроқлаб, Не дейман, кипригим нам. (З.О.) 3. Адаштирмай таниб турди Улкан дарёнг, кенг ўрмонииг, Боғу роғинг, қирингни! (Ш.) 4. Лочин акам — Валерий, Лочин опам — Валяхон! Мен сизга ҳамроҳ, шерик Қуёшга азиз меҳмон. (Г. Ж.) 5. Ижодингга биз ташна. Чанқоқликни, кел, қондир, Куйинг элга достондир. (Қ. Ҳ.)


141-машқ. Гапларни ўқинг, эгалик қўшимчаси билан қўлланган отларни аниқланг. Отларга эгалик қўшимчаси қўшилганда ўзакнинг ўзгаришини изоҳланг.

1. Моши сийрак дуккаклаб, Қовоғи кеч гуллаган. (Қ. Ҳ.) 2. Бутун қишлоғимизда битта Ражабийимиз бор, холос. (Н. Бирюков.) 3. У ишкомнинг оғзида кўринган ёруғликка интилди. (С. Ан.) 4. Жонажон ўртоғи Карима билан ҳужраларида юзма-юз қолишга Мунавварнинг юраги бетламас эди. (С. Ан.) 5. Болалар ётоғида ҳам ҳеч ким кўринмайди. (С. Ан.) 6. Ҳа, айтгандай, Илашев, Йўлдошевлар чакана радио эмас, оғзини беркитсангиз, бурни билан гапиришдан ҳам тоймайдиган одамлар. (А. Муҳиддин.)




142-машқ. Кўчиринг Бош келишикда қўлланган отларни аниқлаб, сўроғи ва гапдаги вазифасини айтинг.

1. Юрак тўла шодлик, меҳр, бахт, Унинг кўзларига боқаман. (З.) 2. Она ўз юртини жондай севади, Ватан ҳам онани севар ардоқлар. (З.) 3. Ғира-шира вақт. Ҳали қуёш Чотқол тоғларининг бағрида ётибди. Бўтакўзликлар бу чоқни субҳидам дейдилар. (И. Р.) 4. Тошкентда дўстларим, ўртоқларим, ака-укаларим — ҳаммалари ҳам жуда ҳурмат билан қарши олдилар. (Ғ. Ғ.) 5. Овга чиқиб бир кийикни овлашди икки ўртоқ, Гулхан ёқиб ўтирдилар, ўтмади лекин томоқ. (Ш. Руставели.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling