Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet47/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

159-машқ. Жуфт отларни аниқланг. Кўчириб, жуфт отлар тагига чизинг.


1. Пахтача қадри йўқ олтин-кумушнинг, Пахта — инсон жонин иситган оташ. (Ғ. Ғ.) 2. Қарасам терак бўйи келадиган цистерналар, ерга тутун пуркаб ишлаётган қатор дизеллар, мен номини билмайдиган хилма-хил асбоб-ускуналар автобус деразаси олдидан бир-бир ўтяпти. (П. Қ.) 3. Тожибой оқсоқол қариндош-уруғчилик йўли билан кўтарилиб қолган экан-да? (П. Т.) 4. Саодатхон енгига қистириб қўйган қор сингари оппоқ рўмолчасини олиб, шошмасдан юз-кўзини артди. (Н. С.)


160-машқ. Берилган қисқартма отларнинг тўлиқ шаклини айтинг ва ёзинг.

ТошМИ, ТДПУ, ТошТУ, ЎзМУ, БМТ, ФА, ДАН, АҚШ, ЎзТАГ, ДТМ, РТМ, УрДУ, МРДИ, БухДУ.




161-машқ. Гапларни ўқинг. Модал шаклда қўлланган отларни аниқланг, уларнинг ясалиши ва маъно жилваларини изоҳланг.


1. Маҳкам ушла қўлчаларинг-ла, Нурин тутиб келтирдим сенга! (Мирм.) 2. Ўс, қўзичоқ, Ўс, юрак порам! (Мирм.) 3. Мен эмас, сиз осмондан келяпсиз, Роҳатбону. (Ҳ. Ғ.) 4. Бир кун қорнимиз тўйиб қолар, Собиртой. (О.) 5. Бу ерда халта-хулта кўтарган косиблар... лиқ-лиқ. (О.) 6. Халилов қопчиғини кўтариб кулиб қўйди. (С. Калмиков.) 7. Қушлар унга ин солар, Яйраб ўсар қушчалар. (Қ. Ҳ.) 8. Бу қизалоқ ҳам ўз қариндошим-ку. (Ҳ. Н.) 9. Попукойнинг ёш артистка эканини билиб... олган эди. (Мирм.) 10. Ҳамма қарз-қурздан ҳам енгиллайсан, ҳам турма-сурмасидан биратўла қутуласан. (Ҳ. Ҳ.) 11. Вой айланиб кетай, ўргилиб кетай болахондан. (И. Содиқов.) 12. Парвоз! Парвозжон! Турсанг-чи! Тур, тойчоқ! (Ҳ. Ғ.) 13. «Қурилиш тугагунча у ёқ-бу ёққа гул-мул, дарахт-марахт ҳам экиб ташлаймиз», — деди боладай суюниб Ўктам. (О.)


162- машқ. Отларни аниқлаб, тўлиқ морфологик таҳлил қилинг. Ажратиб кўрсатилган сўзларни морфемаларга ажратинг.


Н а м у н а: Газ — от, турдош, бош келишик; содда, туб; гапда эга вазифасида келган. Қудуқ — от, турдош, белгисиз қаратқич келишик; содда, туб; аниқловчи вазифасида келган. Атрофи — от, турдош, бош келишик, III шахс, бирлик; содда, туб; гапда эга вазифасида келган.

1. Газ ҳамон даҳшат солиб бўкирмоқда. Қудуқ атрофи тобора қаттиқ титрайди. Нафас олиш илгаригидан хийла оғир, ҳавода газ кўпаймоқда. Лекин чўл кенг, шунинг учун у қадар билинмайди.


Агар фонтан бу даражада баҳайбат ва хатарли бўлмаганда, ҳамма дўпписини осмонга отиб суюнган бўларди. Ахир, кўпдан бери кутилган зўр кон очилган эди! Геологларнинг айтгани тасдиқланган эди. Шаҳарчамизни катта келажак кутмоқда эди. (П. Қ.) 2. Баҳор келгач, ҳар йили далаларга чиқардик, этак-этак чучмома, бойчечаклар йиғардик. (Ҳ. С.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling