Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet46/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

157- машқ. Гапларни ўқиб, ясама отларни аниқланг ва қандай усул билан ясалганини айтинг. Морфологик (аффиксация) усули билан ясалган отларни кўчириб, от ясовчи аффикслар тагига чизинг.

1. Гоҳо устанинг ғорига ҳамсоя ҳунарманд ва косиблар, темирчилар, чилангарлар, мискарлар, суяктарош ва сангтарошлар, сандиқчи ва бешиксозлар, михчи ва тақачилар, этикдўз ва гиламдўзлар йиғилишар, устозлари Темур бобога аталган совға-саломларини қўлтиқлашиб, оға-ини Қалқонбек билан Босқонбек кириб келишар, шундай пайтларда ўчоқда қора қумғон биқирлаб, суҳбат қизир, ... барча янгиликлар ўртага ташланар эди.


(О. Ё.) 2. — Мен тракторчи бўлишга аҳд қилдим, — деди ғурур билан. (М. Салом.) 3. Синфдошларим саккизинчида ўқий бошлаган куни мен белимга этак боғлаб теримга тушиб кетдим. (П. Қ.) 4. Қассоблар келишиб боғларида қўй сўйишди, ошпазлар ош дамлашди. (О. Ё.) 5. Соғинч, ҳасрат, муҳаббат, ҳатто ёвуз душманга ғазаб — барчаси бор унинг улуғ қалбида. (О.) 6. Ёшликни жасорат, қаҳрамонлик безайди, кексаликни— нуронийлик, донолик. (К. Ҳамро.) 7. Бир-иккита қалдирғочни кўриб, баҳор келди деган боғбон доғда қолади. (К. Ҳамро.) 8. Далалар ва адирларда, ўриб олинган буғдойзорларда, ҳатто олис-яқиндаги боғларда бирон-бир одам қораси кўзга чалинмас, қирларда моллар ҳам кўринмас эди. (О. Ё.)


158- машқ. Гапларни ўқиб, ясама отларни аниқланг. Композиция усули бнлан ясалган отларни кўчиринг, ёзилишини изоҳланг.

1. Беш-олтита жўяк олинган тўрт бурчакли бу гулзорчада қатор-қатор номозшомгул гултожихўроз, райҳон, уларнинг атрофида раъногул ва бошқа гуллар ранг-баранг бўлиб очилиб турарди, улардан таралаётган ёқимли ҳид киши димоғига тегиб, таъбни равшан қиларди. (Ф. Ниёзий.) 2. Биз шундай қилишимиз керакки, улар ҳам томорқасидан ўринли фойдалана олсин. (А. Муҳиддин.) 3. Бу ўт оддий чақмоқтошдан чиққан олов эмасдир. (Ш. Руставели.) 4. Шу йил март ойи бошларида Хайри Чиноз қишлоқ хотин-қизлари учун очилган кооперативда ишлай бошлади (А. Муҳиддин.) 5. Ер йўлдошлар, космик кемалар ясашда асосан цирконий қўлланади. (У. Н.) 6. Оқил ва фозиллар мол-дунёни эмас, илм-ҳунарни ўз бойликлари деб ҳисоблайдилар. Уларнинг бойликлари сарфлаган билан адо бўлмайди. (К. Ҳамро.) 8. «Раҳимжон, — деди у сандиқчасини сим билан боғлаётиб, — ёшлик — тошқин сув, суғорадиган экинингизни суғориб қолмасангиз, ўтиб кетади. Кейин кексаликнинг кўз ойнагини тақиб игна билан қудуқ қазишдан иш чиқмайди». (А. Қ.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling