Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
165-машқ. Ўқинг. Аслий ва нисбий сифатларни аниқлаб, нисбий сифатларнинг ясалишини изоҳланг.
1. Собир қуёшда чақнаган орден ва медалларини жаранглатиб, қиздан сал нари чўққайди ва ўчоқдаги қориндор қўшалоқ қумғон остига қуруқ шалдироқ хасчўп ташлади. (О.) 2. Қиш эди. Деразадан телевизион антенналарнинг изғиринда ҳуштак чалгани эшитилди. (Ас. М.) 3. Эҳсон устки лабини тишлаб, кўзини юқорига кўтарди. (А. Қ.) 4. Озарбайжонлик Соиб Исмоилов тўпдан тинмай ўқ узарди. (Т. Рустамов.) 5. Эгма-букма камонларни ва зарб еган қалқонни Ечинтириб қиз олди-ю, ғорга элтди ўғлонни. (Ш. Руставели.) 6. Саидий, ҳақиқатан, талабалик вақтида кўп шеърлар ёзган, буларнинг кўпчилиги деворий газетада босилган... эди. (А. Қ.) 7. Катта сандиқ ял-ял ёнган олмос, лаъл, ёқут, инжу, забаржад ва яна қандайдир нафис товланган қимматбаҳо тошлар билан лиммо-лим эди. (О. Ё.) Кўрасанми, ҳу олисда кетаётир паҳлавон, Ўз йўлидан айнамайди қуёшсимон, ойсимон. (Ш. Руставели.) 9. Энди қизнинг тасаллибахш сўзларин тинглади у. (Ш. Руставели.) 10. Улар мавлоно Муҳиддиннинг боғида, жар бўйидаги кекса ёнғоқ тагида учрашдилар. (О. Ё.) 11. Ражаб ака, сиз ўз вахтангизда тарбиявий иш олиб бормай қўйибсиз. (П.Қ.) 12. Олис тоғлар орқасидан кўтарилган қуёш бошоқларни олтин денгизга айлантирган эди, эрталабки салқин шамол бу денгизни тўлқинлантириб, ғир-ғир эсарди. (О.) 166-машқ. Ўқинг. Сифатларни аниқланг, қандай даража шаклида қўлланганини айтинг. Оддий, қиёсий ва орттирма даражадаги сифатларни уч устун шаклида ёзинг, даража кўрсаткичи тагига чизинг. 1. Янги клуб. Катта залда Ўтган куни бўлди бал. (Қ. Ҳ.) 2. Агар унга Тошкентдан чиройлироқ шаҳар ҳам бор, деб айтсалар, асло ишонмасди. (Н. Бирюков.) 3. Ахир, энг жасур, энг тажрибали денгизчилар ҳам Шимолий қутбгача етаман деб, ... ҳалок бўлганлар. (Ж. Верн.) 4. Серсоқол, бароқ қошли чол қушлар тилига тушунарди. (Ю. Семёнов.) 5. Чиндан айтаман, сиздан кўра менга оғирроқ. (Н. Бирюков.) 6. Унинг овозини пасайтирди ва бундан куй яна равонроқ, ёқимлироқ туюлди. (Ҳ. Ғ.) 7. Лекин бу иш аввалги ишларидан ҳар жиҳатдан мушкулроқ эди. (Ҳ. Ғ.) 8. Эҳтимол, энг сўнгги мисраларни у Қоғозни бўяган қон-ла битгандир. (О.Холдор.) 9. Шу қоронғиликда тепаликдаги экскаватор тағин ҳам ҳайбатлироқ кўринди. (Ҳ. Ғ.) 10. ...Лекин ундан кичикроқ харита устига эгилишди. (Ҳ. Ғ.) 11. Гоҳ Йўлчининг марҳум онасини хаёл кучи билан жонли, равшан тасаввур қилишга тиришади. (О.) 12. Бу уй унинг энг бахтиёр, энг азобли кунларига гувоҳ. (С. Аҳм.) 13. Раис унинг кўзига илгаригидан камсавлатроқ кўринди. (А. Қ.) 167-машқ. Ўқинг, сифатларни топиб, даражасини айтинг. Қиёсий ва орттирма даражали сифатлар иштирок этган гапларни кўчириб, сифатларнинг ўхшаш ва фарқли томонларини изоҳланг. 1. У ўтакетган даражада совуққон, чаққон, шижоатли ва фаросатли одам эди. (Ж. Верн.) 2. Ўзининг кийимлари... уникига қараганда қалин, иссиқроқ эди. (С. Ан.) 3. Оталар ўз болаларини дунёдаги болаларнинг энг зўри, энг хушбичими деб билишади. (С. Аҳм.) 4. Юнус бобо... Сафарнинг оғзаки сало-мидан кура кўпроқ хатидан умидвор бўлганини пайқади. (Ф. Ниёзий.) 5. У ўзининг шавқ-завқини уларга нисбатан янада дабдабалироқ ифодалар эди. (С. Б.) 6. Лекин ҳаммасидан ҳам хавфлироғи анови Мирза. (Н. Бирюков.) 7. Ўз уйи олдида, ўз деворида унга энг оғир, энг даҳшатли ҳукм битилган эди. (С. Аҳм.) 8. Одамлар билан ишлашдан муҳимроқ ва мушкулроқ нарса йўқ, азизим. (Ҳ Ғ.) 9. Бу ердаги кунимиз аччиқ эди, у ерда тағин ҳам аччиқроғини тотидик. (О.) 10. У энг тоза булоқ сувидан ҳам тиниқроқ. (Ж. Верн.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling