Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet55/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

179- машқ. Сифатларни топиб, морфемаларга ажратинг.

1. Айвонда кексагина бир хотин камзулига тугма қадаб ўтирибди. (С. Аҳм.) 2. Кейинги пайтларда она тилида гаплашиш қадрлироқ, чиройлироқ кўрина бошлади. Илгари инглизча гапирган одам ақллироқ кўриниб, арабча гаплашганлар маданиятсизроқ кўринарди. (Мирм.) 3. Чоғроққина йўлакдан ўтгандан кейин аллақандай... уйнинг остонасига келиб қолди. (Н. Бирюков.) 4. Ўғилжоннинг юзи тандирдаги нондек қизариб кетди. ( М. Пирматов.)


180-машқ. Сифатларни аниқлаб, тўлиқ морфологик таҳлил қилинг.

Н а м у н а: Кенг — сифат, аслий, туб, оддий даража, отлашмаган, содда; гапда аниқловчи вазифасида келган.




1. Ўктам Комила орқасидан юриб, олчазор орқали кенг, текис, баҳаво майдонга чиқди; майдоннинг бир томонидаги тепаликка усталар икки қаватли катта иморат қурмоқда эдилар. (О.) 2. Манзурахон, мен ва менга ўхшаганлар ҳақида газетада чиққан танқидий мақолани ўқигандирсан. (М. Салом.) 3. Тошлар кўк, қизғиш, яшил ва фируза ранг нур таратар, бу нурлар бир-бирига қўшилиб камалакдай ажиб бир манзара касб этарди. . Ё.) 4. Ҳозир шаҳардаги қишлоқ хўжалигини механизациялаш билим юртига кириб ўқияпман. (М. Салом.) 5. Бир дона сўлғин гул гулдаста ҳуснига путур етказганидек, шеърдаги ягона ўринсиз сўз ҳам унинг жарангдорлиги ва мазмунига салбий таъсир этади. (К. Ҳамро.) 6. Иззатталаброқ чолга ўхшайди! (Н. Бирюков.)


181-машқ. Ўқинг, от ва сифатларни топиб, тўлиқ морфологик таҳлил қилинг.

Ёмғирда ювилган дарахтлар, хиёбонларнинг икки ёнида саф тортган сарвлар аллақандай мулойимлашиб, яшнаб, бўлакча бир гўзаллик касб этди. Арчалар орасида товланган оқ, сариқ, нофармон ва қизил гул косачаларни лим-лим тўлдирган тиниқ томчилар, гўё нафис пиёлачаларга қуйилган майдай гул-гул ёнди, борлиқни булбул хониши тутди. Гўё ҳар бир шох, ҳар бир япроқ тагига яшириниб олган булбуллар тобора авжга чиқар, бошқа ҳамма қушлар овозини босиб, яйраб-яйраб, тўлиб-тошиб сайрашарди.


Абу Саид Мирзо қочганидан кейин яна васваса босиб, уйқу кўрмай изтиробда юрган шаҳзода гўё кўнглидаги барча ташвиш ва ғам-андуҳлардан соқит бўлгандай енгил тортди. Майин қизил қум сепилган, беҳад катта боғнинг энг хилват жойларигача олиб борадиган хиёбонларни, ҳилол ва юлдузлар шаклида ясалиб, бўлакча бир меҳр билан парвариш қилинган мўъжаз гулзорларни айланаркан, шаҳзода болалик ва ўсмирлик чоғларида бу гулгун масканда ўтган маъракалар, дабдабали тўйлар, хушовоз хонандалар, товусдек раққосалар иштирокида берилган базми жамшидлар эсига тушиб, нечундир кўзига ёш келди. (О. Ё.)
182-машқ. Асқад Мухторнинг қуйидаги шеърини ўқиб, бир хил сўз билан ифодаланган от ва сифатларни топинг, гапдаги вазифасини айтинг.



Биратўла уч қизнинг
Айлантирди бошини:
Фермадаги Ширин,
Агроном қиз Доно
Ҳам теримчи Дилбар!
Дўстлар дейди: оғайни,
Гўзал керак йигитга,
Дилбарини танлаб ол.

  • Ширини ҳам дилбар,

  • Доноси ҳам дилбар,

  • Дилбари ҳам дилбар,

  • О-оҳ, қандоқ қилай?

Ота дейди: ҳай бола,

Донолик кунда керак,
Доносини танлаб ол.

  • Дилбари ҳам доно,

  • Ширини ҳам доно,

  • Доноси ҳам доно,

  • О-оҳ, қандоқ қилай?

  • Она дейди: ҳай болам,

  • Хушфеъл бўлсин келиним,

  • Ширинини танлаб ол.

  • Доноси ҳам ширин,

  • Дилбари ҳам ширин,

  • Ширини ҳам ширин,

О-оҳ, қандоқ қилай!




Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling