Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet56/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

СОН


183-машқ. Ўқинг. Сонларни аниқлаб, грамматик хусусиятларини тушунтиринг. Сонларни ўзи боғланган сўз билан кўчириб, уларнинг тагига тўлқинли чизиқ чизинг.

1. “Кооперация” унчалик катта кема эмас. Юк тўла ортилганда ҳажми 5560 тоннага тенг бўлади. Кеманинг узунлиги бир юз уч метр, эни ўн тўрт метр. Унда ҳар бири бир мингу тўрт юз от кучига тенг «МА» маркали иккита дизель бор. Кеманинг мак» симал тезлиги соатига 11,6 миля.


Команда аъзолари турадиган хоналардан ташқари, унда ўттиз еттита пассажирлар каютаси, ҳаммаси бўлиб бир юз йигирма ўрин бор.
Кемада тўртта трюм бор. Музхонали трюмига минг тоннадан ошиқроқ тез бузилувчи озиқ-овқат сиғади. Кема рули ва лангари электр қуввати ёрдамида бошқарилади. Кема корпуси... музлар сиқувига бардош берадиган даражада мустаҳкам. Тўғри, икки минг саккиз юз от кучи Жанубий Муз океани учун камлик қилади.
Кема 1929 йили Ленинград кемасозлик заводида қурилган ва ўша кезлари конструкцияси жиҳатидан энг замонавий кемалардан бири ҳисобланган эди. 1929 йилдан то 1937 йилга қадар бу кема пассажир ва юк ташиб, Ленинград — Гавр — Лондон орасида қатнаган. “Кооперация” 1937 йили республикачи Испанияга юк ташиб турди.
II. “Кооперация” Иккинчи жаҳон уруши йиллари Шимолий ҳарбий флот составида торпеда катерлари учун база бўлиб хизмат этди. 1947—1948 йиллари кема яна ўзининг аввалги тинч меҳнатига — Ленинград — Шчецин орасида пассажир ва юк ташишга қайтди.
Ҳориб-чарчаб, роса шалоғи чиққан кема 1949—1952 йилларда Висмарда капитал ремонт қилинди, ремонтдан кейин 1954 йилга қадар Болтиқ денгизи ва Ғарбий Европа портлари ўртасида қатнаб турди. 1954 йилдан бошлаб Арктикада ишлай бошлади.
1956 йилда эса “Кооперация” Мирнийга иккинчи Антарктида комплекс экспедициясини олиб борди. Мана у ҳозир олтинчи қитъага иккинчи марта сафар қилмоқда. Бундай масъул вазифа ҳар қандай кемага ишониб топширилавермайди. (Ю. Смуул.)


184-машқ. Ўқинг. Нумератив сўз билан бирга қўлланган сонларни аниқлаб, нумератив сўзларнинг маъносини изоҳланг.


1. Ўзларингни зўрлаб бўлса ҳам бир қошиқ-ярим қошиқдан овқат ичинглар! (Н. С.) 2. Майнинг еттиларига бориб уруғ сочиш керак! (С. Аҳм.) 3. — Қайвақтда бўлган бўлиши мумкин?—Бундан ўн асрлар муқаддам, дўстим. (Н. Бирюков.) 4. Соатига атиги олти миля йўл босяпмиз. (Ю. Смуул.) 5. Бир йиллик хирожни — уч юз минг динорни олдиндан юбортирди. (С. Б.) 6. У турган жойдан эллик қадамларча нарида трасса кўкимтир чироқлар билан ёритилган. (Н. Бирюков.) 7. Ичкарига кир, ука. Бирон пиёла чой ич! (С. Аҳм.) 8. Штирлиц соатига қаради: роппа-роса етти. (Ю. Семёнов.) 9. Уч-тўрт ойгина бўлса ҳам дийдорига тўйдириб кетди. (С. Аҳм.) 10. Зулфиқоровнинг хотини битта қийиқчада уч-тўртта анор, бир килодан мўлроқ сариқ кишмиш олиб келди. (А. Қ.) 11. ...Ўн минг жуфтдан ортиқ кўзлар баҳайбат қояли тоғларга тикилди. (Н. Бирюков.) 12. Узоқда, тахминан, уч чақирим нарида тоғ тизмаси кўриниб турарди. (Ф. Муҳаммадиев).



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling