Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
188- машқ. Гапларни кўчиринг. Дона сонларни топиб, ясалишини тушунтиринг.
1. Оқ тунукадан ясалган икки пақирни менга бериб, тўрттасини акамнинг ўзи кўтарди. (Н. С.) 2. Тўққиз нафар либос: бари ипаклик. (Ҳ. Ғ.) 3. Юзта дастгоҳ, шунча уста, мингта кетмон кўраман десам, Норхўжанинг худди ўзига ўхшаш тўртта бекорчи, ўтмайдиган кетмонга соп йўниб ўтирибди. (Ҳ. Ғ.) 189-машқ. Чама сонларни топиб, қандай ясалганини изоҳланг ва ўзи боғланган сўз билан бирга кўчиринг. 1. Ахир, сиздек минглаб хотин-қизлар чўриликдан қутулиб, бири доктор, бири инженер, бири муаллима бўлиб халқимизга хизмат қилмоқда. (З. Фатхуллин) 2. Икки юз - уч юз қадамча эсини йўқотиб югургандан кейингина унинг овози чиқди. (П. Т.) 3. Яна уч соатлардан сўнг хоинлар изига тушамиз. (Н. С.) 4. Хона эшиги олдида ўнларча одам навбат кутиб турибди. (Н. С.) 5. Катта йўлдан ўттиз қадамча нарида, канал ёқасида кичикроқ ёғоч кўприк бор эди. (Н. Бирюков) 6. От яна юз метр чамаси чопиб борди. (С. Калмиков.) 7. Кундуз соат учларга бориб бирдан ёмғир ёға бошлади. (Р. З.) 8. Эшик очилиб, етти-саккиз ёш-қари деҳқонлар ҳужрага кирдилар. (О.) 9. Ҳовлининг нариги томонидан, молхонадан, ўн икки-ўн уч ёшлардаги япалоқ юзли, думалоқ кўзли бир бола югуриб чиқди. (П. Т.) 10. “Уч тепа” чўлига қурилган неча юзлаб чайлалар қамиш-қиёқдан ясалган эди. (Н. С.) 11. Маҳалламиздан ўн чоғлиқ кексалар эшигимиздан кириб келишди. (Н. С.) 12. Уч ёки тўрт кун муқаддам бу сурбет менга ҳисоб-китобни кўтариб келибди. (А. Дюма.) 13. Собиров энгашиб, тахминан ўн беш грамм келадиган яхши пишган йирик бир қулупнайнн узиб олди. (Н. Бирюков.) 190- машқ. Ўқинг. Жамловчи сонларни аниқлаб, гапдаги вазифасини, ясалишини тушунтиринг. 1. Аму ичра бешовлон Режалар тузиб келдик. (Мирм.) 2. Ишончим комил: икковларинг дарров... апоқ-чапоқ бўлиб кетардиларинг. (К. Моисеева.) 3. Бири бизга узоқроқ қариндош, иккинчиси бегона, ҳаммаҳалла, Иккаласи ҳам тўқувчилик ҳунарининг пири. (Н. С.) 4. — Юзта дивизия келяптимиш. — Дивизияларнинг юзови ҳам сенинг устингга келяптимикин-а? (И. Р.) 5. Иккаланг ҳам маориф шуъбасининг тасдиғидан ўтдинглар. (Н. С.) 6. Боғда гурунг қуриб ўтирган ҳар иккала эркак ҳам бир фарзанднинг отаси эканлигини муҳтарам ўқувчи сезгандир.(Ҳ. Тожибоев.) 7. Комиссарнинг креслосида бир эмас гўё ўн бир комиссар ўтирарди. Ўн бирови ҳам бир гапни айтарди. (И. Р.) 8. У ўзининг бешала сезгисига зўр бериб тингларди. (А. Дюма.) 9. Биров тош, биров гул, ўз жойида иккови ҳам яхши. (А. Қ.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling