Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
196-машқ. Ўқинг. Сонларнинг ва нумератив сўзларнинг ёзилишида рўй берган хатоларни топинг. Нима учун шундай хатога йўл қўйилганини изоҳланг.
1. Тўрттагина ўғлимиз бор. Тўрттови ҳам армияда. (Ҳ. Ғ.) 2. Бешинчи киши эса тўртталасига ҳам ёрдам бериб турарди. (Н. Бирюков.) 3. Шолчалар, тўшалган катта сўрилар уччов, тўрттовдан давра қуришган одамлар билан тўлган эди. (П. Т.) 4. Анвар худди қўйнига ярим путлик тош солингандай бир томонга қийшайиб, Муаттарга қаради. (А. Қ.) 5. Уччовлари ҳам қумоқ-қумоқ... тарвузнинг бир палласини тамом қилолмай, қоринларини силашди. (О.) 6. Одамзоднинг ёдидан Чиқмагай осон 20-нчи чақиримдаги қон. (С. Е.) 8. Олдинма-кетин тушган ошиқнинг тўртталаси баравар туриб кетди.(Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 197-машқ. Парчани ўқинг, от, сифат ва сонларни топинг, ажратиб кўрсатилган сўзларни тўлиқ морфологик таҳлил қилинг. Муҳсин гуппи ўзининг Турсунали деган девқомат корандаси ва Алимшо деган югурдаги билан учта обкаш, саккизта челак кўтариб тезда Насриддинникига етиб келишди. Ёз бошининг кучга тўлган қуёши анча тиккалашиб, деҳқон ва корандаларни соя-салқинга ҳайдай бошлаганди. Шунга қарамай, боққа эга чиқиб қолишидан қўрққан Муҳсин гуппи ишни кечиктирмасликка қарор қилди. Бу йил қурғоқроқ келди. Икки юз қадамча наридаги катта ариқда сув жилдираб қолганди. Муҳсин гуппи малайлари билан бир-икки бориб келишдаёқ қора терга ботди. Ҳар ҳолда, биринчи саккиз челак сувни ағдаришгандаёқ хумнинг ярмидан пастроғигача тўлдириб қўйишди. Икки-уч қатнашда хумнинг тўлиши аниқ эди. Муҳсин гуппининг кайфи шунчалик чоғ, боши осмонда. (З.Аълам) ОЛМОШ 198-машқ. Ўқинг, олмошларни аниқланг ва нимага (предмет, белги, миқдор) ишора этилганини айтинг. Умуман, «Ватан» деганнинг ўзи надир? Туғилиб ўсган уйингми? Бешикда қулоғингга кирган мунгли ва айни чоғда нурли аллами? Бувингнинг эртакларими? Мактабми? Илк бор висол онларига гувоҳ бўлган сўлим хиёбонларми? Албатта, буларнинг ҳаммаси ва яна аллақанча нарсалар бирлашиб «Ватан» деган нарсанинг сўнмас тимсолини яратса керак. Ва яна ўйлайманки, боланинг мурғак қалбидаги илк бор пайдо бўлган Ватан тимсоли ҳар қанча ёрқин бўлмасин, ҳали ўзининг шакл-у шамойилини тўла топиб улгурмаган бўлади. Ватан туйғуси инсоннинг ўзи билан бирга ўсиб, улғаядиган туйғу бўлар экан. Тажрибангиз ортгани сари, ҳаёт дошқозонида қайнаб пиша борганингиз сари Ватан деган нарсани чуқурроқ қадрлайдиган бўлиб қоласиз. Ватан ҳақидаги тасаввурингиз тўлишиб, кенгайиб, бойиб боради... (О.Шарафиддинов) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling