Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet38/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

137- машқ. Муроджон Раҳмоновнинг «Самимийлик» шеърини ифодали ўқинг. Аниқ ва мавҳум отларни аниқлаб, фарқини тушунтиринг.

Сен борсанки, ҳаёт ширин, ишқ барқарор, самимийлик,


Сен борсанки, дўстлик мангу, ёр вафодор, самимийлик.
Сен бор жойда кўнгил равшан, диллар чароғон ҳамиша,
Сен бор жойда йўқ кин, ғараз, йўқдир озор, самимийлик.
Сен бор жойда турмуш гўзал, кулиб боқар бахт, истиқбол,
Сен бор жойда яхшилик бор, эзгулик бор, самимийлик.
Сен борсанки, соф дил одам, эл фаровон, замон хуррам,
Сен бор жойда бўлмас гумон, йўқ ҳеч ғубор, самимийлик.
Сен борсанки, кўнгилларда доим баҳор, самимийлик.
Сен биландир саодат ҳам, пок хислатлар, садоқат ҳам,
Мангу яша сен жаҳонда, бўлгин бисёр, самимийлик...





138-машқ. Ўқинг, якка ва жамловчи отларни аниқланг, фарқини тушунтнринг. Гапларни кўчириб, жамловчи отлар тагига чизинг.

1. Хонга уруш очмоқни У хаёл қилар эди, Эл буни билар эди. (Ҳ. О.) 2. У доим боқиб пода, Юрар эди саҳрода. (Ҳ. 0.) 3. Болам, энди юрт тинчиб қолди, Элу халқ ҳам эркин тин олди. (Ҳ. О.) 4. Мамлакатнинг сардорига пешвоз бўлди фуқаро. (Ш. Руставели.) 5. Лашкар учун дастурхонни тўкин ёзиб қўйдириб, Меҳмонларга улашди шоҳ шоҳларга хос совғалар. (Ш. Руставели.) 6. Қўшин борар, орқасидан борар эди юк карвон. (Ш. Руставели.) 7. Кўк ва яшил кийимдаги оломон тик туришиб, Севинч ёшин тўкар эди Автандилни кўришиб. (Ш. Руставели.)




139-машқ. Ўқинг. Бирлик ва кўплик сонда келган отларни аниқланг. Кўплик шаклда келган отларнинг маъноларидаги фарқларни изоҳланг. Гапларни кўчириб, кўплик қўшимчаси тагига чизинг.

I. Қуёш ботган эса-да, ҳали ҳаммаёқ ёруғ, ҳали кундузнинг яллиғи билан нафас олган даштда тўрғайлар ора-сира “чив-чив”лашиб учишар эди. Тошбақалар, кирпитиканлар ўйнар эдилар. Майда тошлар устида шилдираб оққан илиқ сув билан челакларни тўлдиргандан кейин, бет-қўлларини ювиб, сочларини ҳўллаб, дам олгани катта тошга ўтиришди. Бу ерда чуқур жимжитлик ҳукм сурар эди. Қизлар секин-секин қуюқлаша борган шом қоронғисида сокин мудраган адирларга, тепаларга хаёлчан термулиб, анча вақт жим ўтиришди. (Ойбек.)


II. 1. Бошларимга ёстиқ келар кўп малол. (Ҳ. О.) 2. Ҳалимахон, Назирахонлар, Надимахон, Каримахонлар Қушдай енгил учар эдилар. (Ҳ. О.) 3. Мана ҳозир она суратига тикиларкан, унинг юзидаги таниш, кўп воқеаларнинг шоҳиди бўлган ажинлар, ҳеч қачон кулмаган қисиқ лаблар, ҳасрат тўла кўзлар Низомжонга: “Болагинам... Ёмонга ёндашма!” деяётгандек.(С. Аҳм.) 4. Опаси бўйнидан, қулоқларидан исирғаларини олатуриб ҳиринглаб кулди. (С. Аҳм.) 5. У ўз боласини бир парча этдан катта қилгунча не машаққатлар тортмаган! (С. Аҳм.) 6. Сени опичлаб кўтарган отангнинг беллари қарсиллаб синиб кетса бўлмасмиди! (С. Аҳм.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling