Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet41/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

146-машқ. Ўқинг. Тушум келишиги шаклида келган отларни топиб, сўроғини, қайси сўз билан боғланганини ва гапдаги вазифасини айтинг.

1. Мен йигитларни яқинимга чақирдим. Қишлоқни разведка қилиш керак. Икки кишини юборадиган бўлдик. (Т. Рустамов.) 2. Кетма-кет узатилган челак ва саватларни кексалар ерга ағдардилар, хирмон борган сари кўпайди. (О.) 3. Бир зумда машинани ўрмонга олиб кирдик-да, пастқам жойга яширдик. Унинг изини ҳам текислаб ташладик. (Т. Рустамов.) 4. Гуллар, тўсманг йўлимни, еллар, тутманг қўлимни, Наманганлик нозанин йўлимда интизормиш. (Ҳ. С.) 5. Сен куйладинг ва бирин-кетин Борлиғимни чулғади хаёл. (Ҳ. С.) 6. Хира қилар кўзларининг яшини юлдузларни, Гўё қуёш яқинлашиб, қамаштирар кўзларни. (Ш. Руставели.) 7. Нолир эди: «Фалак мени юз балога дуч этди, Ҳаёт шавқин, най-рубобни, чилторларни пуч этди». (Ш. Руставели.)




147-машқ. Ўқинг. Қаратқич ва тушум келишигида қўлланган отларни ўзи боғланган сўзлар билан биргаликда кўчиринг; қандай сўз билан боғланганини тушунтиринг.



  • Сиз ҳам афанди бўлиб қолибсиз, раис, — деди у кулгиси босилмай, — афанди тушида уч танга пул топиб олибди-да, шу уч тангага от олиб минмоқчи бўлибди. Уч тангага от келармиди. Ўйлаб-ўйлаб тухум олмоқчи, тухумдан жўжа, ундан товуқ қилмоқчи бўлибди. У товуқни жўжалатиб, пулига қўзи алмоқчи, қўзини қўй, қўйни бузоқ, бузоқдан сигир қилмоқчи — сигирнинг сутини сотиб, от олмоқчи бўлибди... . Сиз ҳам йўқ товуқнинг тухумини юз минг сўмга сотмоқчисиз.

  • Сен афандичалик ҳам бўлмабсан, — дедим Фозилжонга. — Қўрдингми, афанди деҳқон экан. Деҳқон ҳисобдон бўлади. У бир чигитдан икки қучоқ пахта олмаса, ерга энгашмайди. Афанди уч тангага от олиб минишнинг ҳисобини топибди. Парранда — хазина! Бурунгиларнинг нақли шуки, дунёда одамни боқадиган ва бой қиладиган етти хазина бор. Масалан, сигир — рўзғорнинг қассоби билан баққоли, асалари — оиланинг табиби, ипак қурт — қизларнинг сепи, обжувоз — қозоннинг қаймоғи, тегирмон — қориннинг белбоғи, боргинки, ўрмон ҳам хазина, парранда ҳам. Буларнинг ҳаммаси бор, парранда йўқ. Тегирмончининг ўғли айтган бўлса, ишон. Дадаси қандай хазинамизни бошқаряпти. Тегирмондан ҳар куни маъмургарчилик оқиб турибди. (И. Раҳим.)




Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling