Суратда: чигитдан пахта ёғи олиш дастгоҳи жувоз, XIX аср
Download 25.99 Kb.
|
yog moy
Корхона учун зарур дастгоҳ, жин жиҳозлари АҚШнинг Нью-Йорк денгиз портидан Атлантика океани, Ўрта Ер ва Қора денгизлардан ўтиб Одессага олиб келинган. Сўнгра темир йўллар орқали Каспий денгизи оша Закаспий темир йўлидан Чоржўйгача, ундан Амударё бўйлаб кемаларда Чолиш пристанига туширилган. Кейин от ва туя араваларида Янги Урганчга келтириб ўрнатилган. Барча йўл харажатлари олтин пул ҳисобига 370 минг рублга тушган. Урганч пахта тозалаш ва ёғ-мой ишлаб чиқариш заводи нафақат воҳада, балки бутун Ўрта Осиёда иш бошлаган илк завод ва фабрикалардан бири эди. Шундан сўнг ўтган асрларда юзлаб саноат корхоналари қурилиши учун айнан Урганч пахта тозалаш ва ёғ-мой ишлаб чиқариш заводи тажриба (эталон) мактаби бўлган. Пахта етиштиришдан келадиган даромаднинг кўплиги хусусий мулк эгаларининг соҳага бўлган қизиқишларини янада оширди. XVIII аср охирларида пахта тозалаш корхоналари тарқоқ равишда бўлса-да, хусусий мулк сифатида ташкил топа бошлайди. Тахминий ҳисоб-китобларга қараганда, шу даврда Хива хонлиги ва Амударё бўлимида 10 мингга яқин чарх, бир ярим мингдан зиёдроқ жувоз бўлган. Суратда: чигитдан пахта ёғи олиш дастгоҳи – жувоз, XIX аср. 1890 йилда Хонқада рус капиталисти К.М.Черников фойдани тенг бўлиш шарти асосида Авазбой Қози Мадёров ерида пахтага дастлабки ишлов берадиган завод қуради. Кейинчалик Черников Авазбой Қози билан келиша олмай заводни Янги Урганчга кўчиради. Авазбой Қози эса ўзи мустақил равишда завод қуради. Хонқанинг кўзга кўринган кишиларидан бўлган Нажмиддин бой Петро-Александровск шаҳридан Питрей деган ураллик устани ёллаб, электр қуввати билан ишлайдиган тегирмон ва пахта толасини чигитдан ажратувчи дастгоҳлар билан жиҳозланган завод қурдиргани ҳам маълум. Бу кичик завод дастлаб 6 от кучига, кейинчалик 9 от кучига эга бўлган қувват таъминлагич (двигатель) билан ишлай бошлади. Воҳадаги заводларда ишловчилар сони терим мавсумида 1500 киши бўлиб, шундан 415 киши доимий малакали ишчи-хизматчилар бўлган. Шундан Урганч пахта-ёғ заводида 150 киши ишлаган ва корхонанинг ўртача йиллик соф фойдаси 350-370 минг рубл (олтин пул ҳисобида) бўлган. Кейинчалик ёғ-мой корхоналари Каттақўрғон, Андижон, Бухоро, Наманган, Қарши, Тошкент каби шаҳару қишлоқларда барпо этилди. Собиқ иттифоқ даврида бутун Ўзбекистон пахта хом-ашёсини етказиб берувчи ҳудудга айланди, натижада юртимизда пахта яккаҳокимлиги ҳукм сурди. Шу туфайли ёғ-мой корхоналарига миллионлаб тоннадан ортиқ пахта чигити етказиб берилди ва қайта ишланди. Кўриниб турибдики, мамлакатимизда мойли хом ашёларни қайта ишлаш тизими катта йўлни босиб ўтган. Лекин фақат Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейингина барча соҳаларда бўлгани каби ёғ-мой саноатида ҳам ҳақиқий ривожланиш даври бошланди. Шу боис ҳозирги кунда юртимизда 240 тадан зиёд йирик ва кичик ёғ-мой корхоналари мавжуд бўлиб, улар томонидан 60 турдаги ва 200 дан ортиқ ассортиментдаги ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Корхоналардан 80 тасида ўсимлик мойи, 38 тасида маргарин маҳсулотлари, 25 тасида майонез, 94 тасида хўжалик ва атир совун ва 3 тасида дистилланган глицерин маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда. Ишлаб чиқарилаётганган ёғ-мой маҳсулотлари UZTR 520-023:2017:2017 «Ёғ-мой маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида»ги техник регламент талабларига тўлиқ жавоб беради. Корхоналарда ISO 9001:2015 ва ISO 22000 халқаро сифат стандартлари жорий этилган. Мамлакатимиздаги энг йирик, замонавий технологиялар билан жиҳозланган 80 дан ортиқ корхона “Ўзёғмойсаноати” уюшмаси аъзоси ҳисобланади. АО “ANDIJONYOG’MOY” Замонавий ёғ-мой корхонаси-мураккаб механизм бўлиб, технологик жараёнида асосий хом– ашё пахта чигитидан ташкари кучли кимёвий моддалар ишкор, бензин, сульфат кислотаси, нефть махсулотларидан олинадиган ёғ кислоталари ишлатувчи ярим кимёвий, ярим озиқ-овқат саноати мажмуаси ҳисобланади. Хозирги кунда корхонанинг ишлаб чиқариш куввати бир кеча-кундузда 400 тонна пахта техник чигитини қайта ишлашга мослаштирилган. Пахта техник чигитидан ташкари кунгабоқар писта донини, махсар, соя каби мойли усимликлар донини ҳам кайта ишлаш имкониятига эга. “Андижонёғмой” корхонасининг тарихига назар соладиган булсак, 1907 йилда-бир кеча кундузда 50 тонна пахта чигитини кайта ишловчи «Т.К.Соловьев и компания» хусусий фирмаси негизида «Беш бош» акциядорлари томонидан барпо этилди. Заводни ишга тушган куни 1907 йил 19 декабр, корхонанинг ташкил топган куни хисобланади. 1917 йилда Ёғ заводи миллийлаштирилиб асосий ишлаб чиқаришни кенгайтирилиши ҳисобига бир кеча кундузда 150 тн чигитни қайта ишлай бошлади, шу вақтда йилига 720 тн совун ишлаб-чиқарувчи, асосан кул меҳнатига мослашган совун пишириш цехи ишлар эди. Корхона биринчи беш йилликлар даврида жуда тез ривожланди. Бир кеча кундузда 200 тн. чигитни қайта ишлай бошлади. Совун ишлаб чиқариш йилига 2100 тоннага етказилди. Иккинчи жахон уруши даврида ёғ-заводи ўзининг меҳнатига сидқидилдан ёндашувчи, захматкаш, фидоий меҳнаткаш одамларининг фидокорона меҳнатлари билан купчиликка ўрнак бўлиб, фронтга ва фронт ортида турган истеъмолчиларга ёғ-мой махсулотларини етказиб бериб турди. 1949 йилда ёғ заводни янги механизмлар билан қайта жихозлантирилди. Узлуксиз экстракция усули билан ёғ олина бошланди. Корхонанинг қуввати бир кеча кундузда 450 тонна чигитни қайта ишлаш даражасига етди. 1954 йили ёғ заводи «Андижонёғмой комбинати» деб атала бошлади. 1960 йили совун пишириш цехи тула қайта жихозлаш хисобига ва бир кеча кундузда 50 тн. совун ишлаб чиқаришга эришилди. 1962 йили – ёғни оқлашдан хосил бўлган соапстокдан ёғ кислоталарини дистилляция усули билан олиш цехи курилиб ишга туширилди, бу эса совуннинг сифатини яхшилашга, хамда унинг таннархини пасайтиришга имкон яратди. 1966 йили – корхона меҳнатдаги эришилган зафарлари, етти йиллик режани бажарилгани учун «Меҳнат қизил байрок» ордени билан тақдирланди. Форпресс цехи ходими А.Мамарасулов меҳнатдаги зафарлари учун меҳнат кахрамони унвонини олишга эришди. 1975 – 1980 йиллари корхона куввати бир кеча кундузи 540 тн чигитни қайта ишлашга кутарилди. 1983 – 1984 йилларда корхонада асосий ишлаб чиқариш цехлари кисман қайта жихозланди. а). Экстракция цехидаги маънавий ва жисмонан эскирган шнекли буғлатгич урнига ПХР (Польша) да ишлаб чикарилган 2 та чанли буғлатгич «ТОСТЕР» ўрнатилди. б). 1984 йили ГДР ( Олмония)да ишлаб чиқарилган ёғ махсулотини кисиш йўли билан олувчи ХСП-18 ва Г-24 агрегатлари урнатилган, форпресс цехи қурилиб ишга туширилди ва шу билан форпресс цехи куввати бир кеча кундузда 800 тн чигитни қайта ишлашга етказилди. 1993 йили дистилланган ёғ кислоталарини олувчи янги замонавий ускуналар билан жихозланган цех курилиб ишга туширилди. Ишчиларга техника ва меҳнат хавфсизлиги томонидан шарт-шароит яратилди. 1995 йил «Андижон ёғ-мой» корхонаси негизида «Андижонёғмой» очик турдаги хиссадорлик жамияти ташкил топди. 1996 – 1997 йилларда корхона техник томонидан хам катта узгаришларга эришди. 1995-96 йилларда корхонада кайта реконструкция ишлари олиб борилиб НД-1000 шнекли экстрактор урнига Олмонияда ишлаб чикарилган юкори самарадорликка эга булган КЕ -500 маркали роторли экстрактор урнатилиб ишга туширилди. Бунинг натижасида бир кеча кундузда 500 тонна техник чигит кайта ишланиб, сифатли мой хамда 220 тонна тостерли шрот ишлаб чикариш йулга куйилди. – Юкори кувватга эга булган ДК 25/14 русумли янги буг козонини фойдаланишга топширилиши билан четдан, биокимё заводидан буг олишга чек куйилди. – Сувни кимёвий тозалаш ускуналари кайта таъмирланди, сув тозалаш куввати оширилди. – 5 км дан зиёдрок ер ости ва ер усти сув ва буг кувурлари кайтадан таъмирланди. Экологик баркарорликни таъминлаш максадида жамият рахбарияти юкори назорат органлари иштирокида атмосферага чикарилаётган зарарли моддаларни камайтириш максадида ПДВ- меъёрий хужжатларини хамда, сувдан фойдаланиш, атроф мухитга чикиндиларни жойлаштириш ПДО, ПДС хужжатларини хам кабул килиб, ушбу масалада меърий хужжатлар талаблари асосида ишлар ташкил этиб келинмокда. Кейинги йиллардаги тахлиллар шуни курсатмокдаки, атмосферага ташланаётган зарарли моддаларнинг микдори меъёр курсаткичларининг атиги 50-55 фоизини ташкил этаётганлигини бу борада мониторинг олиб борувчи идоралар томонидан таъкидланмокда. «Андижонёғмой» ОАЖ томонидан 2010 йилнинг феврал ойида ишлаб чикарилаётган ёғ, хужалик совуни, шрот, шелуха ва гасиполли смолага яроклилик сертификати хамда гигиеник сертификатлар олинган. 2010 йилнинг 1- ярим йиллик якунида эса корхона халкаро сифат бошкарув тизими ИСО-9001 талабларига мослаштирилганлиги ва шунга мос равишда махсулотлар ишлаб чикаришга эришганлиги эътироф этилиб, корхонага мутасадди ташкилотнинг ИСО-9001 сертификати берилди. Сифат тизимини бошкаришни янада такомиллаштириб бориш йуналишида муайян ишлар олиб борилмокда. – Сув танкислигини йукотиш максадида 1 та 1000 м3 сув хавзаси курилиб битказилди, 2 та 700 м3 сув хавзаси кайта таъмирланди, керакли кувур ва насослар урнатилган. Бу сув хавзасидан унумли фойдаланиш мақсадида Узбекистон Республикаси Бош вазирининг топширикларидан келиб чиккан холда вилоят хокими томондан кабул килинган карор асосида баликчиликни ривожлантириш ва ишчи-ходимларни арзон балик махсулотига билан таъминлаб бориш учун хозирда балик бокилмокда. Корхонанинг умумий ер майдони 12,07 гектарни ташкил килиб, шундан 4,8 гектарига ишлаб чикариш цехлари ва майдонлари жойлаштирилган. Корхона худудида Вазирлар Маҳкамасининг карори ва ёғ-мой уюшмаси рахбариятининг ва вилоят хокимлигининг курсатмаларига асосан кандолат цехи ташкил этилиб, Хитой давлатидан келтирилган ускуналар урнатилган. Бу цехда карамел ишлаб чикарилади. Корхона Андижон туманида 4,5 гектар ерга бог ташкил этган ва мевали кучатлар парваришланиб борилмокда. – Техник ёғни зарарсизлантириб истеъмол ёгини купайтириш максадида ёгни доглаш ва кадоклаш буйича Белгия-Америка компаниялари билан биргаликдаги «Андижон Фларуп Ойл компании» кушма корхонаси 1999 йилда ишга туширилди, бунинг натижасида истеъмол ёғини ишлаб чиқариш 50 фоизга усди. Хозирги кунда ишлаб чикарилаётган истеъмол ёғининг 100 фоизи 1 литрли ПЭТ идишларга кадокланган холда чикарилмокда ва истеъмолчиларга етказиб берилмокда. «Андижонёғмой» акциядорлик жамияти куйидаги технологик бўлимлардан иборат: Хом-ашё бўлими
Рафинация-ёғ оқлаш цехининг куввати бир – кеча кундузда 90 тн. ёғни оқлаш имкониятига эга. Кунжарани қайта ишлаш ва сақлаш омбори. Экстракция цехидан чиққан ёғсизланган кунжара 100-105 оС да бўлганлиги учун бу цехда кунжара совутилиб харидорларга машина ва вагонларга юкланади. Қабул қилиш куввати – 300 тн Юклаш куввати – 300 тн Омборхона сақлаш хажми – 3000 тн Совунни пишириш цехи – бу цех узининг технологик жараёни буйича узига хом ёғ кислоталари (СЖК), дистирланган ёғ кислоталари (ДЖК) цехларини, сиғим хужалиги, совун кутиларини сақлаш ва таъмирлаш цехлари, темир йўл тизимларини ўз ичига оладиган мураккаб мажмуадан иборат бўлиб, бир кеча кундузда 72,0 тн. хужалик совуни ишлаб чиқариш кувватига эга.
Корхонада 774 та ишчи ишлайди улардан 219 нафарини аёллар ташкил этади. Вилоят ахолисининг истеъмол ёғига бўлган эхтиёжини тула равишда кондириш максадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 августдаги ПК-651 карори ва ундан кейин қабул қилинган бир катор Хукумат қарорлари асосида вилоят туманлари кесимида жойлашган фермер хужаликлари билан шартнома асосида кунгабоқар экинини экиш ва олинган хосилни корхонада қайта ишлаб сифатли ёғ махсулотларини ишлаб чиқариш ишларини амалга ошириб қелмокда. Шунингдек, корхона ёрдамчи хужалигида бокилаётган новвос ва сигирларнинг гушти арзон нархларда ишчи-хизматчиларга байрам кунлари таркатилмокда. Сути профилактик максадида зарарли мухитда ишловчи ишчи-хизматчиларга бериб борилиши ташкиллаштирилган. Хуқумат топшириги ва вилоят хокимлигининг карорига асосан корхона ихтиёрига 4,5 гектар боғ ташкил этиш учун ер майдони ажратилган. Хозирда мевали кучатлар экиш ишлари амалга оширилиб, агротехник каров амалга ошириб келинмокда. Корхонанинг асосий махсулотлари каторида истеъмол товар турларини кенгайтириш ва кушимча иш уринлари яратиш максадида, корхонадаги мавжуд ишлаб чикариш ер майдонларини оптималлаштириш юзасидан, бўш турган ер майдонларида лимонарий мева ва сабзавот махсулотларини янада купайтирилиши, ҳамда махсулотларини сақлаш омборларини ва курилиш материаллари сақланувчи омборни таъмирлаб ишларни ташкиллаштириб борилмоқда. Корхонада ишловчи ишчи хизматчиларнинг ижтимоий химоясини кучайтириш, уларга муносиб мехнат шароитлари яратиб бериш, рағбатлантириб бориш хамда ички меҳнат интизомини бир маромда ушлаб туриш максадида корхона иш берувчиси билан касаба уюшма кўмитаси ўртасида жамоа шартномаси (битим) тузилган. Korxona uchun zarur dastgoh, jin jihozlari AQShning N`yu-York dengiz portidan Atlantika okeani, O'rta Er va Qora dengizlardan o'tib Odessaga olib kelingan. So'ngra temir yo'llar orqali Kaspiy dengizi osha Zakaspiy temir yo'lidan Chorjo'ygacha, undan Amudaryo bo'ylab kemalarda Cholish pristaniga tushirilgan. Keyin ot va tuya aravalarida Yangi Urganchga keltirib o'rnatilgan. Barcha yo'l xarajatlari oltin pul hisobiga 370 ming rublga tushgan. Urganch paxta tozalash va yog'-moy ishlab chiqarish zavodi nafaqat vohada, balki butun O'rta Osiyoda ish boshlagan ilk zavod va fabrikalardan biri edi. Shundan so'ng o'tgan asrlarda yuzlab sanoat korxonalari qurilishi uchun aynan Urganch paxta tozalash va yog'-moy ishlab chiqarish zavodi tajriba (etalon) maktabi bo'lgan. Paxta etishtirishdan keladigan daromadning ko'pligi xususiy mulk egalarining sohaga bo'lgan qiziqishlarini yanada oshirdi. XVIII asr oxirlarida paxta tozalash korxonalari tarqoq ravishda bo'lsa-da, xususiy mulk sifatida tashkil topa boshlaydi. Taxminiy hisob-kitoblarga qaraganda, shu davrda Xiva xonligi va Amudaryo bo'limida 10 mingga yaqin charx, bir yarim mingdan ziyodroq juvoz bo'lgan. Suratda: chigitdan paxta yog'i olish dastgohi – juvoz, XIX asr. 1890 yilda Xonqada rus kapitalisti K.M.Chernikov foydani teng bo'lish sharti asosida Avazboy Qozi Madyorov erida paxtaga dastlabki ishlov beradigan zavod quradi. Keyinchalik Chernikov Avazboy Qozi bilan kelisha olmay zavodni Yangi Urganchga ko'chiradi. Avazboy Qozi esa o'zi mustaqil ravishda zavod quradi. Xonqaning ko'zga ko'ringan kishilaridan bo'lgan Najmiddin boy Petro-Aleksandrovsk shahridan Pitrey degan urallik ustani yollab, elektr quvvati bilan ishlaydigan tegirmon va paxta tolasini chigitdan ajratuvchi dastgohlar bilan jihozlangan zavod qurdirgani ham maъlum. Bu kichik zavod dastlab 6 ot kuchiga, keyinchalik 9 ot kuchiga ega bo'lgan quvvat taъminlagich (dvigatel`) bilan ishlay boshladi. Vohadagi zavodlarda ishlovchilar soni terim mavsumida 1500 kishi bo'lib, shundan 415 kishi doimiy malakali ishchi-xizmatchilar bo'lgan. Shundan Urganch paxta-yog' zavodida 150 kishi ishlagan va korxonaning o'rtacha yillik sof foydasi 350-370 ming rubl (oltin pul hisobida) bo'lgan. Keyinchalik yog'-moy korxonalari Kattaqo'rg'on, Andijon, Buxoro, Namangan, Qarshi, Toshkent kabi shaharu qishloqlarda barpo etildi. Sobiq ittifoq davrida butun O'zbekiston paxta xom-ashyosini etkazib beruvchi hududga aylandi, natijada yurtimizda paxta yakkahokimligi hukm surdi. Shu tufayli yog'-moy korxonalariga millionlab tonnadan ortiq paxta chigiti etkazib berildi va qayta ishlandi. Ko'rinib turibdiki, mamlakatimizda moyli xom ashyolarni qayta ishlash tizimi katta yo'lni bosib o'tgan. Lekin faqat O'zbekiston mustaqillikka erishganidan keyingina barcha sohalarda bo'lgani kabi yog'-moy sanoatida ham haqiqiy rivojlanish davri boshlandi. Shu bois hozirgi kunda yurtimizda 240 tadan ziyod yirik va kichik yog'-moy korxonalari mavjud bo'lib, ular tomonidan 60 turdagi va 200 dan ortiq assortimentdagi yog'-moy mahsulotlari ishlab chiqarilmoqda. Korxonalardan 80 tasida o'simlik moyi, 38 tasida margarin mahsulotlari, 25 tasida mayonez, 94 tasida xo'jalik va atir sovun va 3 tasida distillangan glitserin mahsulotlari ishlab chiqarmoqda. Ishlab chiqarilayotgangan yog'-moy mahsulotlari UZTR 520-023:2017:2017 «Yog'-moy mahsulotlari xavfsizligi to'g'risida»gi texnik reglament talablariga to'liq javob beradi. Korxonalarda ISO 9001:2015 va ISO 22000 xalqaro sifat standartlari joriy etilgan. Mamlakatimizdagi eng yirik, zamonaviy texnologiyalar bilan jihozlangan 80 dan ortiq korxona “O'zyog'moysanoati” uyushmasi aъzosi hisoblanadi. AO “ANDIJONYOG’MOY”
“Andijonyog'moy” korxonasining tarixiga nazar soladigan bulsak, 1907 yilda-bir kecha kunduzda 50 tonna paxta chigitini kayta ishlovchi «T.K.Solov`ev i kompaniya» xususiy firmasi negizida «Besh bosh» aktsiyadorlari tomonidan barpo etildi. Zavodni ishga tushgan kuni 1907 yil 19 dekabr, korxonaning tashkil topgan kuni xisoblanadi. 1917 yilda Yog' zavodi milliylashtirilib asosiy ishlab chiqarishni kengaytirilishi hisobiga bir kecha kunduzda 150 tn chigitni qayta ishlay boshladi, shu vaqtda yiliga 720 tn sovun ishlab-chiqaruvchi, asosan kul mehnatiga moslashgan sovun pishirish tsexi ishlar edi. Korxona birinchi besh yilliklar davrida juda tez rivojlandi. Bir kecha kunduzda 200 tn. chigitni qayta ishlay boshladi. Sovun ishlab chiqarish yiliga 2100 tonnaga etkazildi. Ikkinchi jaxon urushi davrida yog'-zavodi o'zining mehnatiga sidqidildan yondashuvchi, zaxmatkash, fidoiy mehnatkash odamlarining fidokorona mehnatlari bilan kupchilikka o'rnak bo'lib, frontga va front ortida turgan isteъmolchilarga yog'-moy maxsulotlarini etkazib berib turdi. 1949 yilda yog' zavodni yangi mexanizmlar bilan qayta jixozlantirildi. Uzluksiz ekstraktsiya usuli bilan yog' olina boshlandi. Korxonaning quvvati bir kecha kunduzda 450 tonna chigitni qayta ishlash darajasiga etdi. 1954 yili yog' zavodi «Andijonyog'moy kombinati» deb atala boshladi. 1960 yili sovun pishirish tsexi tula qayta jixozlash xisobiga va bir kecha kunduzda 50 tn. sovun ishlab chiqarishga erishildi. 1962 yili – yog'ni oqlashdan xosil bo'lgan soapstokdan yog' kislotalarini distillyatsiya usuli bilan olish tsexi kurilib ishga tushirildi, bu esa sovunning sifatini yaxshilashga, xamda uning tannarxini pasaytirishga imkon yaratdi. 1966 yili – korxona mehnatdagi erishilgan zafarlari, etti yillik rejani bajarilgani uchun «Mehnat qizil bayrok» ordeni bilan taqdirlandi. Forpress tsexi xodimi A.Mamarasulov mehnatdagi zafarlari uchun mehnat kaxramoni unvonini olishga erishdi. 1975 – 1980 yillari korxona kuvvati bir kecha kunduzi 540 tn chigitni qayta ishlashga kutarildi. 1983 – 1984 yillarda korxonada asosiy ishlab chiqarish tsexlari kisman qayta jixozlandi. a). Ekstraktsiya tsexidagi maъnaviy va jismonan eskirgan shnekli bug'latgich urniga PXR (Pol`sha) da ishlab chikarilgan 2 ta chanli bug'latgich «TOSTER» o'rnatildi. b). 1984 yili GDR ( Olmoniya)da ishlab chiqarilgan yog' maxsulotini kisish yo'li bilan oluvchi XSP-18 va G-24 agregatlari urnatilgan, forpress tsexi qurilib ishga tushirildi va shu bilan forpress tsexi kuvvati bir kecha kunduzda 800 tn chigitni qayta ishlashga etkazildi. 1993 yili distillangan yog' kislotalarini oluvchi yangi zamonaviy uskunalar bilan jixozlangan tsex kurilib ishga tushirildi. Ishchilarga texnika va mehnat xavfsizligi tomonidan shart-sharoit yaratildi. 1995 yil «Andijon yog'-moy» korxonasi negizida «Andijonyog'moy» ochik turdagi xissadorlik jamiyati tashkil topdi. 1996 – 1997 yillarda korxona texnik tomonidan xam katta uzgarishlarga erishdi. 1995-96 yillarda korxonada kayta rekonstruktsiya ishlari olib borilib ND-1000 shnekli ekstraktor urniga Olmoniyada ishlab chikarilgan yukori samaradorlikka ega bulgan KE -500 markali rotorli ekstraktor urnatilib ishga tushirildi. Buning natijasida bir kecha kunduzda 500 tonna texnik chigit kayta ishlanib, sifatli moy xamda 220 tonna tosterli shrot ishlab chikarish yulga kuyildi. – Yukori kuvvatga ega bulgan DK 25/14 rusumli yangi bug kozonini foydalanishga topshirilishi bilan chetdan, biokimyo zavodidan bug olishga chek kuyildi. – Suvni kimyoviy tozalash uskunalari kayta taъmirlandi, suv tozalash kuvvati oshirildi. – 5 km dan ziyodrok er osti va er usti suv va bug kuvurlari kaytadan taъmirlandi. Ekologik barkarorlikni taъminlash maksadida jamiyat raxbariyati yukori nazorat organlari ishtirokida atmosferaga chikarilayotgan zararli moddalarni kamaytirish maksadida PDV- meъyoriy xujjatlarini xamda, suvdan foydalanish, atrof muxitga chikindilarni joylashtirish PDO, PDS xujjatlarini xam kabul kilib, ushbu masalada meъriy xujjatlar talablari asosida ishlar tashkil etib kelinmokda. Keyingi yillardagi taxlillar shuni kursatmokdaki, atmosferaga tashlanayotgan zararli moddalarning mikdori meъyor kursatkichlarining atigi 50-55 foizini tashkil etayotganligini bu borada monitoring olib boruvchi idoralar tomonidan taъkidlanmokda. «Andijonyog'moy» OAJ tomonidan 2010 yilning fevral oyida ishlab chikarilayotgan yog', xujalik sovuni, shrot, sheluxa va gasipolli smolaga yaroklilik sertifikati xamda gigienik sertifikatlar olingan. 2010 yilning 1- yarim yillik yakunida esa korxona xalkaro sifat boshkaruv tizimi ISO-9001 talablariga moslashtirilganligi va shunga mos ravishda maxsulotlar ishlab chikarishga erishganligi eъtirof etilib, korxonaga mutasaddi tashkilotning ISO-9001 sertifikati berildi. Sifat tizimini boshkarishni yanada takomillashtirib borish yunalishida muayyan ishlar olib borilmokda. – Suv tankisligini yukotish maksadida 1 ta 1000 m3 suv xavzasi kurilib bitkazildi, 2 ta 700 m3 suv xavzasi kayta taъmirlandi, kerakli kuvur va nasoslar urnatilgan. Bu suv xavzasidan unumli foydalanish maqsadida Uzbekiston Respublikasi Bosh vazirining topshiriklaridan kelib chikkan xolda viloyat xokimi tomondan kabul kilingan karor asosida balikchilikni rivojlantirish va ishchi-xodimlarni arzon balik maxsulotiga bilan taъminlab borish uchun xozirda balik bokilmokda. Korxonaning umumiy er maydoni 12,07 gektarni tashkil kilib, shundan 4,8 gektariga ishlab chikarish tsexlari va maydonlari joylashtirilgan. Korxona xududida Vazirlar Mahkamasining karori va yog'-moy uyushmasi raxbariyatining va viloyat xokimligining kursatmalariga asosan kandolat tsexi tashkil etilib, Xitoy davlatidan keltirilgan uskunalar urnatilgan. Bu tsexda karamel ishlab chikariladi. Korxona Andijon tumanida 4,5 gektar erga bog tashkil etgan va mevali kuchatlar parvarishlanib borilmokda. – Texnik yog'ni zararsizlantirib isteъmol yogini kupaytirish maksadida yogni doglash va kadoklash buyicha Belgiya-Amerika kompaniyalari bilan birgalikdagi «Andijon Flarup Oyl kompanii» kushma korxonasi 1999 yilda ishga tushirildi, buning natijasida isteъmol yog'ini ishlab chiqarish 50 foizga usdi. Xozirgi kunda ishlab chikarilayotgan isteъmol yog'ining 100 foizi 1 litrli PET idishlarga kadoklangan xolda chikarilmokda va isteъmolchilarga etkazib berilmokda. «Andijonyog'moy» aktsiyadorlik jamiyati kuyidagi texnologik bo'limlardan iborat: Xom-ashyo bo'limi
Rafinatsiya-yog' oqlash tsexining kuvvati bir – kecha kunduzda 90 tn. yog'ni oqlash imkoniyatiga ega. Kunjarani qayta ishlash va saqlash ombori. Ekstraktsiya tsexidan chiqqan yog'sizlangan kunjara 100-105 oS da bo'lganligi uchun bu tsexda kunjara sovutilib xaridorlarga mashina va vagonlarga yuklanadi. Qabul qilish kuvvati – 300 tn Yuklash kuvvati – 300 tn Omborxona saqlash xajmi – 3000 tn Sovunni pishirish tsexi – bu tsex uzining texnologik jarayoni buyicha uziga xom yog' kislotalari (SJK), distirlangan yog' kislotalari (DJK) tsexlarini, sig'im xujaligi, sovun kutilarini saqlash va taъmirlash tsexlari, temir yo'l tizimlarini o'z ichiga oladigan murakkab majmuadan iborat bo'lib, bir kecha kunduzda 72,0 tn. xujalik sovuni ishlab chiqarish kuvvatiga ega.
Korxonada 774 ta ishchi ishlaydi ulardan 219 nafarini ayollar tashkil etadi. Viloyat axolisining isteъmol yog'iga bo'lgan extiyojini tula ravishda kondirish maksadida O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2007 yil 12 avgustdagi PK-651 karori va undan keyin qabul qilingan bir kator Xukumat qarorlari asosida viloyat tumanlari kesimida joylashgan fermer xujaliklari bilan shartnoma asosida kungaboqar ekinini ekish va olingan xosilni korxonada qayta ishlab sifatli yog' maxsulotlarini ishlab chiqarish ishlarini amalga oshirib qelmokda. Shuningdek, korxona yordamchi xujaligida bokilayotgan novvos va sigirlarning gushti arzon narxlarda ishchi-xizmatchilarga bayram kunlari tarkatilmokda. Suti profilaktik maksadida zararli muxitda ishlovchi ishchi-xizmatchilarga berib borilishi tashkillashtirilgan. Xuqumat topshirigi va viloyat xokimligining karoriga asosan korxona ixtiyoriga 4,5 gektar bog' tashkil etish uchun er maydoni ajratilgan. Xozirda mevali kuchatlar ekish ishlari amalga oshirilib, agrotexnik karov amalga oshirib kelinmokda. Korxonaning asosiy maxsulotlari katorida isteъmol tovar turlarini kengaytirish va kushimcha ish urinlari yaratish maksadida, korxonadagi mavjud ishlab chikarish er maydonlarini optimallashtirish yuzasidan, bo'sh turgan er maydonlarida limonariy meva va sabzavot maxsulotlarini yanada kupaytirilishi, hamda maxsulotlarini saqlash omborlarini va kurilish materiallari saqlanuvchi omborni taъmirlab ishlarni tashkillashtirib borilmoqda. Korxonada ishlovchi ishchi xizmatchilarning ijtimoiy ximoyasini kuchaytirish, ularga munosib mexnat sharoitlari yaratib berish, rag'batlantirib borish xamda ichki mehnat intizomini bir maromda ushlab turish maksadida korxona ish beruvchisi bilan kasaba uyushma ko'mitasi o'rtasida Download 25.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling