Стилистическое употребление синонимов, омонимов и антонимов
Sinonim, omonim va antonimlarning stilistik qo‘llanishi
1-амалий иш. Саволларга жавоб беринг:
Омоним сўзлар нима ва уларнинг қандай стилистик имкониятлари бор?
Омонимларнинг нутқда икки хил тушунилишига мисоллар келтиринг.
Паронимларнинг қандай стилистик имкониятлари бор, бадиий асардан келтирилган мисоллар билан далилланг.
Синонимик қатордаги сўзлар асосан қайси жиҳатларига кўра фарқланади?
Услубий синонимлар нима? Синонимларнинг маъно нозикликларини фарқламаслик натижасида юзага келиши мумкин бўлган хатоликларга мисоллар келтиринг.
Поэтик синонимларга бадиий матндан мисоллар келтиринг.
Антонимлар ва уларнинг стилистикадаги роли.
1- машқ. Қўчиринг. Омоним сўзларни топиб, маъноларини изоҳланг, стилистик функциясини айтинг.
1. Эшит, қизим.Паризод, Чиқарибсан ёмон от. (Ҳ. О.) 2. Юз номарддан юз қайтар, бир мардни ҳамма мақтар. (Мақол.) 3. Лайлак келди ёз бўлди, қаноти қоғоз бўлди. (Қўшиқ.) 4. Бинафшалар, ранго-ранг гуллар, шиша каби зангори кўллар. (Ҳ. 0.) 5. Гапга яна гап улар, ўзаро суҳбат гуллар. (Қ. Ҳ.) •
6. Лаълидин жонимға ўдлар ёқилур,
Қоши қаддимйи жафодин ё қилур;
Мен вафоси, ваъдасидин шодмен,
Ул вафо билмамки, қилмас ё қилур. (А. Навоийи)
2- машқ. Қуйидаги сўзларнинг омонимларини топиб, улар иштирокида гаплар тузинг. Омонимларнинг маъно нозиклиги ва стилистик бўёғини аниқланг.
Ош, кул, боғ, занг, чақмоқ, туш, қирқ, соғ, ун, ранг ўтин, асар, эт, тур, сўри, бор, кўк.
3- машқ. Келтирилган фардлардаги омонимларнинг маъноси ва
қўлланишини изоҳланг. Омонимик қофиялардаги эмоционал-экспрессивликни тушунтиринг.
1. Оқармасдан туриб бошингдаги соч,
Яхшилик уруғини одамларга соч.
2. Эларо кимнинг юзи бўлса қалин,
Қиз бериб, олгай куёвлардан қалин.
3. Қадаб бер, десам мен либосга тугма,
Сен қаро қошларинг аросин тугма.
4. Қочма суҳбатда нозик қочиримдан,
Ҳурофотга ўт қўйиб, қоч иримдан.
5. Нафсингни ўлик қил, бўлмагин очкўз,
Йироқни кўзлагин, ухлама, оч кўз.
6. Гўзаллик истасанг, бўлсанг ҳамки чол,
Меҳнату муҳаббат рубобни чол.
7. Гар нигоринг сўзласа ёлғон чида,
Бйл, вафо бор балки ул ёлғончида...
3- машқ. Ажратилган сўзларни уларнинг синоними бўлмиш фра- зеологик иборалар билан алмаштириб ёзинг ва семантик-стилистик, фарқини изоҳланг.
1. Мирзакаримбой ҳамма бойлар каби айёр, муғомбир, пухта-пишиқ. (О.) 2. Атроф теваракда кўчани чангитиб, тўполон қилиб юрган болаларнинг шовқини тинган. (Р. Ф.) 3. Сафар аканинг астойдил аччиқланганини сезган имом орага тушди. (А. Қод.) 4. Кишининг қадри амали ва унвони билан эмас, ватанига, халқига қилган хизмати билан ўлчанади. (Шуҳрат.)
5. Афанди бу ҳақда гапирмади. («Муштум».) 6. Ярамас болаларга қўшилиб қолдими деб қўрқаман. Уч қундан бери йўқ. (Р. Ф.)
4- машқ. А. Ҳожиевнинг «Ўзбек тили синонимларининг изоҳли лу- ғати»дан айёр, ақлли, ботир, моҳцр, осмон, бузоқ, фойда сўзларининг синонимик қаторини топинг, стилистик жиҳатдан бетарафларини бир устунга, стилистик бўёққа эга бўлганларини иккинчи устунга кўчиринг. Иккинчи устунга ёзилган сўзларнинг қайси нутқ услубига хослигини ва стилистик бўёғининг характерини (ижобий, салбий) аниқланг.)
5- машқ. Гапларни ўқинг. Зид маъноли сўз ва ибораларни топиб, уларнинг қўлланишини изоҳланг.
1. Одам боласи икки пайтда ўз: яқинларини ва севгилиларини кўпроқ тилга олади: бири мотам ва мусибат кунлари бўлса, иккинчиси шодлик ва байрам кунларидир. (С. А.),
2. Амир ҳукумати бу йил Туркистонга бориш-келиш йўлини боғлаб, бирор кишини чегарадан чиқишга қўймас эди. (С. А.) 3. Йўлчи расталарни айланди... Бойлар катта ва кичик, савлат ёки савлатсиз дўкон ва магазинларда гердайиб ўтирардилар. (0.) 4. Ишқнинг давоси, авом ўйлаганча, васл эмас, ҳажрдир. (А. Қод.) 6. Қизиқ, илмсиз, ҳатто қўл қўйишни билмайдиган одам қандай қилиб сиздек илмли одамга пир бўлади? (О.)7. Текширамиз: оқни оққа, қорани қррага ажратамиз. (С. Аҳм.) 9. Бу кунларда Сиддиқжон нақадар хурсанд бўлса, Қанизак шу қадар хафа. (А. Қ.) Тўқлар кўнади, очлар йиғлайди. (О.)
6- машқ. Қуйидаги синонимик муносабатдаги сўзларнинг анто- нимларини топинг ва улар иштирокида гаплар тузинг.
Чаққон, чапдаст, эпчил, илдам тезкор; харажат, чиқим, ҳушёр, зийрак, сезгир, ер тагида илон қимирласа биладиган; хунук, бадбуруш, тасқара; хурсанд, шод, хуррам, хушнуд, вақти чоғ, оғзи қулоғида; фаросатли, фаҳмли, идрокли.
7.Найдите и исправьте в предложениях ошибки, связанные с не- правильным употреблением синонимов.
Концерт щедро сдобрен разными современными примочками. 2. По всей стране прошли забастовки цыган. Тысячи людей остались без будущего. 3. Психологи говорят: женщина отвечает за постройку отношений. 4. Крем наносится на всю руку — от кончиков ногтей до запястья. 5. Когда ты в походе — оголяется твоя сущность. 6. Неужели мы настолько привыкли обитать в загрязненной среде? 7. Олимпиада завершилась, но снежные игрища продолжаются. 8. Не исключено, что они плохо промыли фрукты. 9. После подлодки «Курск» президент долго не проронил ни слова.
Do'stlaringiz bilan baham: |