Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet16/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

ЛЕКСИКОЛОГИЯ. ФРАЗЕОЛОГИЯ


Сўз ва унинг маъноси


65-машқ. Сўзларни ўқинг. Ҳар бир сўзнинг лексик маъносини, номинатив(номлаш) хусусиятини изоҳланг.

Ажриқ, айвон, амаки, ари, асов, ўнта, барваста, мен, бастакор, аввал, бахил, баҳс, бедана, безатмоқ, билдирги, аллаким, бурро, бўрон, вергул, герб, гўзал, дардчил, диёр, мана шу, димламоқ, доим, доно, дум, дубулға, етмак, етмиш, ечинтирмоқ, ёйиқ, ёнғоқ, ёппасига, жадвал, жиян, жиддий, жилға, жусса, зиёфат, зироат, зиқна, зубр, иккинчи, илжаймоқ, инжиқ, инъом, иркит, истиқлол, итоаткорона, йўғон, калит, калтафаҳм, кашта, кейин, кимёгар, кўп, ҳеч ким.


66-машқ. Ўқинг. Ажратиб кўрсатилган сўзларнинг лексик ва грамматик маъноларини изоҳланг.

1. Фарзанд умр боғида Ҳаётдек азиз, ширин. (Т.Сайдалиев) 2. Туҳматнинг оёғи қисқа, узоққа бормайди. Ҳақиқат тўқ данак, кўмса ҳам кўкариб чиқади. (Шуҳрат) 3. Меҳнат билан топилган нон беминнат бўлади. 4. Қаҳрамон ота, жасур ўғил, жафокаш она, ҳижронзада қаллиқ, ҳурматли ёдгорлик олдида узоқ бош эгиб турдим. (С.Аҳм.) 5. Ярамас, фосиқ одамлар билан суҳбатдош бўлиш илонни асрашга ўхшайди. Илон ҳар қанча асралса ҳам, заҳари ва зиёни камаймайди, балки кўпаяди. (“Оз-оз ўрганиб доно бўлур”)




67- машқ. Матнларни ўқинг, моносемантик сўзларни аниқланг ва қайси соҳага оидлигини айтинг.

I. Бактерия ҳужайралари массасининг асосий қисмн оқсил ва нуклеин кислоталаридан ҳосил бўлган цитоплазма ва ядродан иборатдир. Оқсиллар жуда мураккаб органик моддалар бўлиб, уларнинг молекулалари юз ва минглаб атомлардан тузилгандир. Оқсиллар таркибига углерод, водород ва кислородлардан ташқари азот, олтингугурт ва баъзан фосфор ҳам киради. (К. Е. Шариков.)


II. Маҳмуд Кошғарий йирик фонетист сифатида ҳар бир товушни алоҳида ўрганиб, уни физиологик ва акустик томондан тасвирлади. Товуш ва ҳарф орасидаги муносабатга тўхталиб, араб ёзув системасидаги ҳарфларнинг туркий тиллардаги мавжуд товушларни ифодалаш учун етарли эмаслигини кўрсатди...
Маҳмуд Кошғарий сўзларни уч туркумга ажратади. Булар: от, феъл, ёрдамчи сўзлар. Маҳмуд Кошғарий кўпгина аффиксларнинг маъно ва функцияларини кўрсатиб берган эди. Унинг семасиология соҳасидаги фикрлари ҳам жуда қимматли. (С. Усмонов.)
III. Алишер Навоий катта бадиий ва илмий асарлари қаторида махсус лингвистик асар ёзганлиги барчага маълум.
Навоий эски ўзбек тилининг морфологиясини яхши анализ қилди. Масалан, у феълнинг ўзлик, орттирма ва биргалик нисбатларини, равишдош шаклини, кўмакчи феъл ёрдамида тузилган мураккаб феълларни, сифатнинг орттирма даражасини ва кучайтирма шаклларини, айрим сўз ясовчи аффиксларнинг маъноларини кўрсатиб, уларни мисоллар билан изоҳлаб беради.
Навоий эски ўзбек адабий тилининг фонемаларига, айниқса, унлиларига ҳам аҳамият берди. (С. Усмонов.)


68-машқ. Гапларни ўқинг, ўз ва кўчма маъноли сўзларни аниқланг. Кўчма маъноли сўз иштирок этган гапларни кўчириб, маъноси кўчган сўзларнинг тагига чизинг.

I. 1. Агар дерлар кўнгил ёш бўлса, Оқ соч ўзи бир ҳусн эрур. (Ш.) 2. Оқсоч ҳар балони эплайди, хумпар, найрангдан шайтонга дарс беради. (О.) 3. Аввал ўз болаларингни ва жигарларингни оқ подшоҳ қўшинига юбориб кўринглар-чи. (С. Калмиков.) 4. Юзим чайдим чиройингга, ойингга... (Қўшиқдан.) 5. Ишонмасдан қарарди Дўндиқ, гўзал юзларга. (Мирм.) 6. Кечқурун у мактабга келганда, кечанинг тантанали қисми тугаб, ўйин-кулги авжига чиққан эди. (Ў. У.) 7. Карим йўлда борар экан, қулоғига Бибининг овози эшитилди. (Н. Бирюков.) 8. Бу сувнинг қулоғига яқин, текис ер эди. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 9. Бир самовар билан бир неча чойнак меники бўлди. (С. А.) 10. Отларни саройга боғлаб, ўзлари самоварга киришди. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.)


II. 1. У йил охирида хизмати учун бойдан маълум миқдорда туёқ олади. Бу йилги оладиган туёғи ҳам номаълум. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 2. Отларнинг туёқлари... қаттиқ ердан... тошларни тарақлатиб кетар эди. (С. Б.) 3. Мана менам сув тўла ариқ лабида қуруқ лабман. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 4. Бармоғимнинг тирноғи этидан ажраб кетди. (Н. С.) 5. Хушрўй битта-ю битта қизи. Бефарзанд ўтдим деганда кўрган тирноғи. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 6. — Сизлар менга ишонаверинглар, — деди Носир мамаш оҳу кўз йигитга чой узатиб... — Сиз Ҳайдарбек эмассиз! — деди бургут кўз йигит. — Бу ёғи энди ўзларингизга боғлиқ. Тўғри юриб, бечорачиликни бўйинларингизга олсаларинг, ошларингни ейсизлар. — Бўлмасам-чи?! — деди Носир мамаш сўзини кесиб бургут кўз. (Н. С.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling