Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet17/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

69- машқ. Ўқинг. Метафора йўли билан маъноси кўчган сўзларни аниқланг. Гапларни кўчириб, маъноси кўчган сўзларнинг тагига чизинг ва маъно кўчиш хусусиятини изоҳланг.

1. Йўлдошбой сой ёқасидан пастга томон қиялаб юрди. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 2. ... Икки кўзи ҳар нав моллар билан тўла хуржунни.елкага ташлаб, ...инқиллаб кирди. (О.) 3. Чарчамаган бўлсангиз «Наутилус»нинг қуйруқ томонига юринг. (Ж. Верн.) 4. Дарҳақиқат, сув ости кемасининг тумшуқ қисмини кўриб бўлган эдим. Кеманинг ўртасидан тумшуғигача жойлашган хоналар ўз тартиби билан қуйидагича эди... (Ж. Верн.) 5. Булбулларнинг дудоғидан учган навони Қўшиқларим қанотида олиб келтирдим. (Э. В.) 6. Тоғларнинг этагидан учиб майсага етар. (Мирм.) 7. Қуёш ботиб кетди. Бир тутам нури Варрак думларига илашиб қолди. (Шукрулло.)




70-машқ. Метонимия йўли билан маъноси кўчган сўзларни топиб, изоҳланг.

1. Бутун вужуди билан Берилди у ўқишга. Ҳар кун олиб папкасин, Қатнар у “Навоий”га. (Мирм.) 2. Кўзимнинг олдидан ўтадур ғамгин Навоий тобутин кўтарган Ҳирот. (А.Эшонов) 3. Сиз ҳам узоқ яшайсиз, юзга кирасиз. (Шуҳрат) 4. Бутун қишлоқ бизни сўзлайди, Тўйимизни доим кўзлайди. (Ҳ. Ғ.) 5. Дод дейман! Маҳаллани бошимга кўтараман. (Ҳ. Ғ.) 6. Бир «Опа-доктор» деган Ёқиб қолганди халққа; Ярим Тошкент танирди. (Мирм.) 6. Қош қорайгач, барча йиғилади: Мактаб, ферма, ҳамма хонадон... (Мирм.) 7. Зал гуриллаб кулиб юборди. (А. Қ.) 8. Лондон хушчақчақ бир куйни эшиттирарди. (Ю. Семёнов.) 9. Бешинчидаги Аноргулни айтсанг-чи, ҳар куни юз етмиш беш килограммдан теряпти-я. (А. Муҳиддин.) 10. — Сизнинг келишингизни эшитиб, бутун Марғилон кўчиб чиқди. (Ҳ. Нуъмон, А.Шораҳмедов.) 11. Қишлоғимиз асосан боғдорчилигу чорвачилик билан шуғулланар эди. (Э.Аъзамов)




71-машқ. Кўчиринг. Метонимия йўли билан маъноси кўчган сўзларни топиб, тагига чизинг, унинг метафорадан фарқини тушунтиринг.

1. «Чўл кездинг»,—дебсиз,—мунча? Не дер эшитган қулоқ? (Мирм.) 2. Саккизда эдинг, ўн олтига қадам қўйдинг. (Ҳ. Ғ.) 3. Улуғ қабрнинг устида Ҳирот йиғлади. (О.) 4. Залнинг бутун нигоҳи, бутун эътибори бошқа томонга кўчганини сезганда ҳам, ...тўхтамай гапираверди. (А. Чаковский.) 5. Тил билан дил бошқа-бошқа бўлмасин, Эгри қўллар бизни алдаб юрмасин. (Ҳ. Ғ.) 6. Менга лаззат берар шашмақом, ялла, Тўйчи ҳофиз куйи, Чайковский, Бах. (У.) 7. Госпиталь шу тарафга ёрдамчи хўжалик қилмоқчи. (С. Аҳм.) 8. Спорт майдониниг этагида эса катта ҳовуз бўлади. (Ҳ.Ғ.) 9. Қишлоқ уйғонмоқда, ҳар жой-ҳар жойда мўрилардан тутун чиқмоқда. (Л. Ш.) 10. Олижанобликни қутлар ер юзи, Қурбонсиз бўлмади ва лекин яраш... (Мирм.)




72-машқ. Гапларни ўқиб, кўчма маъноли сўзларни аниқланг. Синекдоха йўли билан маъноси кўчган сўзли гапларни кўчиринг; маъноси кўчган сўзнинг тагига чизиб, унинг метонимиядан фарқини тушунтиринг.


1. Қувноқ тонгнинг олтин бўсағасида Тонгни кутар қувноқ минг-минг кўз. (Мирм.) 2. — Қанақа ташвишни айтяпсиз, оқсоқол? (Ҳ. Н.) 3. Эгизакни кўп туғар қўйлар, Кўпаяди сурувда туёқ. (Мирм.) 4. Ҳошим зўр, Эргаш полвон ва бошқа қинғир оёқларнинг ишлари Ҳайдарбекка аён. (Н. С.) 5. — ... Қулингиздан қоладиган ёлғиз тирноқ бу. Ишқилиб мендан кейин етимлиги билинмасин! (Й. Сулаймон.) 6. Қийиғинг учида сен кўтариб келган тўртта олма ейман деб турган саккиз оғизга нима бўлади. (Ҳ.Ғ.) 7. Эшитган қулоқ нима дейди? (Ҳ. Ғ.) 8. Уқубатли кунларни Энди кўрмасин бошлар. (Мирм.) 9. Алло, ҳозир Тошкент билан гаплашасиз, — деди телефонистка. (Ё. Ш.) 10. Йўли менга беш қўлдек равшан бўлди. (Ё.Ш.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling