Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
28-машқ. Ўқинг, фонетик ўзгаришга учраган сўзларни аниқланг. Диссимиляция ҳодисасига учраган сўзларни ажратиб, қай тарзда ўзгарганини изоҳланг.
1. “Бо, зарил кептими! – Лобар лабини бурди. – Ишим бошимдан ошиб ётибди”. (Ҳ.Ғ.) 2. Кўрмай туриб тусмонлаб ўхшатарди кимгадир.(Мирм.) 3. Менга қара, Ҳожиакбарри ўғлисан-а, эртага бир дўппи ўрик бераман, мана шу хатти ўқиб бер. (С.Аҳм.) 4. Бой буванг тўй қилиб, берипти хатти, Улуғим деб хон отангни йўқлапти, Боролмасман бугун, болам, бу тўйга, Ўзи учун отанг сизни жўнатти! (Усмон бахши.) 5. Бошига лўмба деган нарса ўлгур тушдими, замбаракми, найзагами дуч келди...(О.) 6. Саида касал кишидай битта-битта қадам босиб, ҳужрасига томон йўналди. (А. Қ.) 7. “Сайр қилса арзийдиган тун, - деди Кэтрин. – Бевош кеча, нимасини айтасиз”. (Э. Хемингуэй.) 29-машқ. Ўқинг, ассимиляция, диссимиляция ва метатезага учраган сўзларни аниқланг. Метатезага учраган сўз иштирок этган гапларни кўчириб, шу сўзнинг тагига чизинг ва изоҳланг. 1. Бошим айналди. У ёғини эслолмайман.(Ҳ. Ғ.) 2. Сиззи кўришга кўпдан бери муштоқ эди.(С.Ан.) 3. – Унда экчи гўшти ишлатамиз, - деди Баширжон кафтларини ёйиб, қув кўзларини ўйнатаркан...(Н.А.) 4. Элмурод… турли нозу неъматлардан еяётган саллалиларга телмурди.(П.Т.) 5. Тоштемир ака тамбур, Алижон эса дутор, Дадавой ака най чалар эди.(Ҳ.Ғ.) 6. Томлар тут толқонлари билан қопланган. Қуритиб, яғричоқда тортиб ёки ўғирчада туйиб, бир тирикчиликка сарфлашади. (О.Халил.) 30-машқ. Ўқинг. Позицион ўзгаришга учраган сўзларни топиб, уларнинг турини аниқлаб айтинг. I. Авлот, балоғат, ажабтовир, даҳшат, амалпарас, даслап, базим, атайлап, блакнот, бийрон, гарчан, бланка, дасгоҳ, газит, забаржат, занггори, ижод, зовир, итузим, каннай, косип, барометир, маврит, минора, бакал, микроп, дакалат, барикада, гладийолис, диплом, забастовка, инфарк. II. 1. – Саид! Саид! Тур, укажон! Эшикда шубҳали одамлар! (Мирм.) 2. Эътибор югуриб ойисига пешвоз чиқади. – Опа, келдизми, опа? (М.Бобоев.) 3. Олло бизга шафқат қилдими, мен сенинг яна юзингни кўрдим. Шунинг ўзи ката бахт. (Мирм.) 4. Дилфуза… бор дардини ичига ютиб жилмайиб муомила қилар, ҳар замон-ҳар замонда бутун нафратини нигоҳига жойлаб Аҳмадбекка қараб қўярди. (М.Бобоев.) 5. Келаётган одамнинг ярми шу ерда тушиб, чиқадиганнинг ярми шу ердан чиқади. Бироқ ҳозир – чошгоҳ палла, қатнов мўътадил, йўловчи одатдагидан сийракроқ. (Э.Аъзамов) 31-машқ. Ўқинг. Товуш ва ҳарфни ажрата олмаслик туфайли персонаж нутқида йўл қўйилган хатони топинг ва нимада хато қилганини айтинг. Хизматчи дафтар-қалам келтириб, санъаткорнинг олдига қўйди. - “Ж” нинг каттаси қандай ёзилар эди? Домламиз бир куни кўрсатган эди, эсимда қолмапти. Санъаткорнинг жаҳли чиқди: - Энди “Ж”га келдингизми? Баржом деганда ёзилади. Кечаги баржом оғзи очиқ қолипти, гази чиққандан кейин бир пулга қиммат. Сиз ҳам дунёга келиб культурний бўлсангиз-чи!.. Бурниннгиз терлади, артинг, таъбир жойиз кўрилса! Санъаткор ўрнидан туриб, ётоққа кириб кетди. - Ётасизми? – деди хизматчи нариги уйдан. - Нима эди? - “Ж”нинг каттасини кўрсатиб бермадингиз, эртага домла сўрайдиган эдилар. Қанақа ёзилади? - Кичигини ёзиб қаттиқроқ ўқинг! (А.Қ.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling