Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet4/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

22-машқ. Ўқинг, сўзлардаги урғули ва урғусиз бўғинларни аниқланг. Ажратиб кўрсатилган сўзлардаги урғунинг кўчиш сабабини тушунтиринг.

1. Билим, билимдон, билимдонлик; дуккак, дуккаклик; ишонч, ишончли; меҳмон, меҳмондўст, меҳмондорчилик; пахта, пахтакор, пахтакорлар, пахтакорларга; ҳосил, серҳосил, ҳосилдор.


2. Акробат, акробатика, акробатик, арифметика, арифметик, биология, биологик, вегетация, вегетацион, индустрия, индустриал, телефон, телефонист, юмор, юмористик.

23-машқ. Ўқинг. Урғу қайси бўғинга тушганини аниқланг.


Азимут, айсберг, бензин, биржа, бода, ботаник, ботаника, ванилин, вена, викторина, галстук, демагог, демагогия, доллар, дуэт, жетон, жоду, жоди, зебра, зона, казарма, кактус, кафедра, кашалот, лексика, лектор, макет, маклер, ниҳоя, опера, опиум, палуба, парик, самбо, селитра, семинар, танго, телепатия, тормоз, транзит, транзистор, ультиматум, уран, фаза, хроника, филармония, экран, эксперт, электрон, электроника, юнкер, юпитер.


Урғунинг қайси (нечанчи) бўғинга тушишини ҳисобга олган ҳолда сўзларни гуруҳлаб кўчиринг, урғу белгисини қўйинг.

24-машқ. Гапларни ўқиб, ажратиб кўрсатилган сўзларнинг урғусини белгиланг, маъно фарқларини тушунтиринг.


1. Заргаров Қутбиддиновни ўлардай калака қилиб тоза аламини олди.(А.Қ.) 2. Зайнабнинг ҳам тоза, осуда, Доғ кўрмаган маъсум қалбида Севги япроқ ёзиб қолибди. (Ҳ.О.) 3. – Бу узоқми? – Йўқ. Худди америкаликлар зонасидаги бизнинг уйча келади. (Д. Кьюсак.) 4. Кийикчамга катта уйча ясадим.(Ш.С.)




25-машқ. Сўзларни урғусига риоя қилган ҳолда ўқинг ва маъносини айтинг. Урғуни охирги бўғинга кўчирган ҳолда сўзларни қайта ўқиб, шу сўзлар маъносининг ўзгаришига эътибор беринг.


Академик, график, дидактик, динамик, догматик, йиғма, классик, практик, радиотехник, тактик, терма, физик, қоплама, химик, эстетик, энергетик, тўқима, қийма, ҳозир.
26-машқ. Гапларни ўқинг ва логик урғу олган сўзларни аниқланг.
1. Саида қаттиқ хижолат бўлди.(А. Қ.)2. Қаландаров тоза ялинибди: “Жон ука, начальникка рўпара қилиб, эркак қаддимни букма...” (А. Қ.) 3. Сизнинг ишингиз бўлмасин! Бу ерда мен бошлиқман, сиз эмас.(Л. Ш.) 4. Кўчага чиқса, ҳамманинг кўзи ўшанда.(А. Қ.) 5. Шу куни эрталаб Ботиров Салимовнинг келиб қолиши мумкинлигидан дарак бериб
кетган эди. (Ж. Абд.) 6. Газетага Саид ҳақида ёзиш керак эди. Бу адолатсизлик-ку, у қилди ҳамма ишни.(Ас. М.) 7. Мен ор қиламан унга ўхшашдан. Нима сабабдан адаштиришади бизни, тавба!(Ас. М.) 8. Менинг қизим гул келтириб берибди? – Ҳа, шунақа дейишяпти... (Ф. Ниёзий)


27-машқ. Ўқинг. Ассимиляцияга учраган сўзларни топиб, турини айтинг.

1. Булар ёзиб берган бир энли хатни одамлар сувга эзиб ичганини кўрган. (П.Т.) 2. У... камбағал-қашшоқлар билан биттанга-ярим танга устида ғижиллашиб ўтиришни истамас эди. (П.Т.) 3. Унинг бадани жимиллашиб кетди.(Н.Бирюков.) 4. Ҳа, кўҳлик толиҳимдан ўргулай деб мундоқ қулоччи кераверинг.(Ҳ.Н.) 5. Энди Гўрўғлибекдан эшитмоқ керак гаппи.(Пўлкан.) 6. Ҳандалак – шакар палак, ширинини таллаб олинг.(Н.С.) 7. Айтмоқчи, кечка яқин яна кириб ўтарсиз...(Ж.Абд.) 8. У бойнинг отини Оқчишбой дер эди. (Усмон бахши.) 9. У жуда қариган, қўлда токқайчи. (Мирм.) 10. Укагинанг ордерларини жаранглатиб келди. (С.Аҳм.) 11. Гулсунбиби қизи Гулнорни рўпарасига ўтқизди, маҳсини ештирди. (О.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling