Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти


Download 236.05 Kb.
bet18/66
Sana22.12.2022
Hajmi236.05 Kb.
#1041578
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   66
Bog'liq
Биогеография Асослари

Тирик модданинг функциялари. Тирик модданинг қуйидаги асосий биокимёвий функциялари мавжуд:
1. Газ алмашиниши.
2. Оксидланиш ва қайтарилаш.
3. Концентрациялаш, жамғариш.
4. Биокимёвий.
Газ алмашиниш функциясини фотосинтез ва нафас олиш жараёнларига боғлиқ. Афтотроф организмларнинг органик моддаларни синтезлаш жараёнида қадимги атмосфера таркибидаги корбонад ангидрид кўп миқдорда сарфланади. Яшил ўсимликлар тобора кўпаийб бориши билан атмосферанинг газ таркиби хам ўзгара боради. Карбонад ангдрид миқдори камайиб - кислород эса орта боради. Атмосфера таркибидаги кислороднинг ҳаммаси тирик организмлар фаолияти натижасида хосил бўлади. Нафас олиш жараёнида кислород сарфланиб, карбонад ангдрид хосил бўлади ва яна атмосферага чиқарилади. Шундай қилиб, тирик организмларнинг фаолияти натижасида хосил бўлган атмосфера хозирги даврда ҳам уларининг фаолияти туфайли сақланиб туради.
Концентрациялаш функцияси - тирик организмлар томонидан атроф муҳитга тарқалган кимёвий элементларнинг тўпланишидир. Масалан: ўсимликлар фотосинтез жараёнида кимёвий элементларни тупрокдан калий, фосфор, азот, водород ва бошқаларни, хаводан углерод олиб хужайранинг органик моддалари таркибига киради, жамғариш функциялари туфайли тирик организмлар кўп миқдорда чўкма жинсларнинг, масалан: бор, охак жинслари хосил килинади.
Оксидланиш-қайтарилиш функцияси - ўзгарувчан валентликка эга бўлган кимёвий элементларнинг темир, олтингугурт, марганец, азот ва бошкаларнинг айланиши таъминлайди. Масалан, тупроқдаги хемосинтезловчи бактериялар ана шу жараёнларни амалга оширади. Шунинг натижасида H2S ва темир рудасининг баъзи турлари хар-хил азот оксидлари хосил бўлади.
Биокимевий функциялар тирик организмларнинг ҳаёт фаолияти давомида ва уларнинг ўлимидан кейин биокимиевий жараёнларни таъминлайди. Биокимевий функция организмларнинг озиқкланиши ва нафас олиши кўпайиши ўлган организмларнинг парчаланиши чириши билан боғлиқдир.
Биомасса қуруқлик юзаси ва океан биомассаси. Биосферадаги тирик моддаларнинг умумий массаси биомасса дейилади. Ҳозирги даврда ерда яшайдиган ўсимликларнинг 500 минга якин тури, ҳайвонларнинг эса 1.5 млн. га якин тури аниқланган. Шуларнинг 93% курукликда, 7% эса сувда яшайди.

Download 236.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling