Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти


Биоген миграцияда қатнашувчи организмларда 3 та катта гурухга ажратиш мумкин


Download 236.05 Kb.
bet21/66
Sana22.12.2022
Hajmi236.05 Kb.
#1041578
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   66
Bog'liq
Биогеография Асослари

Биоген миграцияда қатнашувчи организмларда 3 та катта гурухга ажратиш мумкин:
1. Продуцентлар - ўлик моддалардан тирик моддаларни хосил қилувчилар. Булар, асосан фотосинтезловчи мураккаб ва тубан яшил ўсимликлардир.
2. Консументлар - ёки истеьмол қилувчилар. Продуцентлар ҳосил қилган органик моддаларнинг истемол қилади. Уларга ҳайвонлар, паразит ўсимлик ва микроорганизмлар киради.
3. Редуцентлар - органик моддаларни минераллаштирувчилар, аввалги холатга кайтарувчилар. Уларга бактериялар, замбуруглар, сапрофид ўсимликлар киради. Ифодали қилиб айтганда, ҳаёт эстафетасини яшил ўсимликлар бошлаб ҳайвонларга узатади. Уни бактериялар маррага олиб боради. Яна кайтадан яшил ўсимликларга узатади. Янги халқа бошланиб бу эстафета тинмасдан давом этаверади.
Биосферанинг эволюциясини 3 та асосий босқичга ажратиш мумкин.
1. Биотик боскич айланишга эга бўлган бирламчи биосферанинг хосил бўлиши. Бу босқич тахминан 3 миллиард йиллар олдин бошланиб палеозой эрасининг кембрий даврида тугалланади.
2. 2-босқичда кўп хужайрали организмлар пайдо бўлиб ривожланади ва биосферанинг эволюцияси янада давом этади. Бу давр 0,5 милиард йиллар олдин кембрий даврида бошланиб, хозирги замон одамлар пайдо бўлиши билан тугалланади.
Биогенез боскичи. Ерда биосфера 1-тирик организмлар билан бир вактда пайдо бўлди. Шу вақтдан бошлаб, тирик организмлар эволюцияси билан бирга биосфера хам Ўзгара боради. 1-пайдо бўлган тирик организмлар бир хужайрали гетеротроф анаэроблар эди. Улар тахминан 3 миллиард йил олдин пайдо бўлган, энергияни бижғиш жараёнларидан олган. Улар абиоген хосил булган тайёр органик моддалар билан озукланиб биомассани тўплаб борган. Эндигина пайдо бўлган биосферада органик моддалар етишмас, бирламчи организмлар тез кўпая олмас эди. Табиий танлаш натижасида анорганик моддалардан органик моддаларни мустақил синтезлай оладиган автотроф организмлар келиб чиққан. Биринчи хемосинтезловчи бактериялар, фотосинтезловчи ва кўк яшил сув ўтлари пайдо бўлган. 1-фотозинтезловчи организмлар карбонад ангидридни ютиб, кислород ажратиб чикариб атмосферанинг таркибини ўзгартирган. Натижада атмосферада карбонат ангидрид миқдори камайиб кислороднинг микдори тобора кўпайиб борган. Атмосферанинг юқори қатламида кислород озон экранини хосил қилган. Озон экрани эса ер юзидаги тирик организмларнинг қуёшнинг улътрабинафша нурлари ва космик нурларнинг халокатли таъсиридан ҳимоя қилган.

Download 236.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling