Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти


Download 236.05 Kb.
bet23/66
Sana22.12.2022
Hajmi236.05 Kb.
#1041578
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   66
Bog'liq
Биогеография Асослари

Назорат учун саволлар
1. Биосфера сўзининг моҳияти ва мазмунини тушунтиринг?
2. Биосферининг асосий вазифасини изоҳланг?
3. Биосферада модда ва энергия алмашинувини тушунтиринг?
4. Биосферега антропоген таъсир динамикасини тушунтиринг?
5. Биосферанинг эволюция босқичларини тушунтиринг?
6. Ноосферани тушунтиринг?
Таянч иборалар
Биосфера, атмосфера, литосфера, гидросфера, продуцентлар, консументлар, редуцентлар, биосфера эволюцияси, антропоген таъсир, ноосфера, «Биосфера ва инсон» дастури.


МАВЗУ-5. ПОПУЛЯЦИЯЛАР ЭКОЛОГИЯСИ
·Популяциялар ҳақида тушунча. ·Популяциянинг асосий кўрсаткичлари. ·Турнинг популяцион тузилмаси. ·Ҳайвонлар популяциясининг этологик (хулқий) хатти-ҳаракат тузилмаси. ·Популяциянинг динамикаси.
Популяция (лотинча рориlиs — сўзидан олинган бўлиб, халқ, аҳоли деган маъноларни билдиради) атамйси XVIII асрнинг охирларидан бошлаб то 40—50- йилларга қадар биология фанида ҳар қандай индивидлар йиғиндиси сифатида қўлланилиб келинди. Экологик нуқтаи назардан эса популяция деб узоқ муддат давомида муайян бир жойда яшайдиган (ёки ўсадиган) ва бир турга мансуб бўлган индивидлар йиғиндисига айтилади.
Бир популяцияга мансуб индивидлар шу турнинг бошқа популяция индивидларига нисбатан бир-бири билан эркин ва осон чатишади. Популяциянинг асосий хусусияти унинг генетик бирлигидир. Популяциянинг муҳим хусусиятларидан яна бири ўзини сон жиҳатидан идора этишидир. Айни шароитда оптимал сонда индивидларнинг сақлаб турилиши популяциянинг гомеостази дейилади. Юқоридаги таърифдан кўриниб турибдики, популяция гуруҳли бирлашма ҳисобланиб, индивидлар ўртасида ўзаро алоқалар бўлиши билан бирга, яшаб турган жойлари билан ҳам алоқалар мавжуддир. Гуруҳли ҳаёт тарзи популяция учун ўзига хос хусусиятларни келтириб чиқаради. Бундай хусусиятлар қуйидагилардан иборат1. Популяциянинг сони; 2. Зичлиги; 3. Туғилиш; 4. Ўлиш; 5. Популяциянинг ўсиши; 6. Ўсиш суръати.
Индивидларнинг маълум ҳудудда тарқалиши, жинс ва ёш нисбатлари, морфологик, физиологик, хулқий ва генетик хусусиятлари популяциянинг тузилмасини ифодалайди. Популяциядаги индивидлар бир-биридан ёши, жинси билан ўзаро чатишадиган ҳар хил авлодларга, ҳаёт циклининг турли фазаларига, беқарор гуруҳчаларга (пода, колония, оила ва ҳоказоларга) мансублиги билан фарқ қилади. Популяциядаги индивидлар сони ҳар хил турлар орасидагина эмас, балки бир тур ичида ҳам ҳар хил бўлади.

Download 236.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling