Мавзу фуқаролик-ҳуқуқий муносабат режа: 14. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабат тушунчаси


Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатнинг объекти


Download 54.08 Kb.
bet3/5
Sana03.12.2023
Hajmi54.08 Kb.
#1799850
1   2   3   4   5
Bog'liq
fuqorolik huquqi 2.

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатнинг объекти. Фуқаролик-ҳуқу­қий муносабатнинг объекти деб, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатда қатнашувчи шахсларнинг ҳаракатлари қаратилган ҳамда субъектив ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланган моддий ва номоддий неъматларга айтилади. Фуқаролик кодексининг 81-моддасига асосан фуқаролик-ҳуқуқий муносабат объекти доирасига ашёлар, шу жумла­дан пул ва қимматли қоғозлар, бошқа буюмлар, мол-мулк, шу жум­ладан мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар, ихтиролар, саноат намуналари, фан, адабиёт, санъат асарлари ва интеллектуал фаолият­нинг бошқа натижалари, шунингдек шахсий-номулкий ҳуқуқлар ва бошқа моддий ҳамда номоддий бойликлар киради.
Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг объектлари сифатида кўрилган ашёлар фуқаролик ҳуқуқида муҳим аҳамиятга эга.
Ишлар ва хизматлар фуқаролар ва юридик шахсларга кўрсати­ладиган ҳуқуқий муносабатларнинг объектлари бўлиб ҳисобланади15.
Масалан, олди-сотди шартномаси бўйича сотувчи ашёни топширишга қаратилган ҳаракатни қилади, пудрат шартномаси бўйича, кийим тикиш ательеси мижознинг буюртмаси бўйича кийим тикишга қаратилган ҳаракатни қилишга ва ўзи бажарган иш натижасини топширишга мажбурдир.
Фуқаролик ҳуқуқи объектлари тизимида интеллектуал фаолият натижалари алоҳида ўринга эга. Зеро, инсон ақли, тафаккури, онгли меҳнати самараси ўлароқ интеллектуал фаолият натижалари ҳамма вақт фуқаролик ҳуқуқининг анъанавий объектлари: ашёлар, кўчар ва кўчмас мол-мулклар, ишлар ва хизматлардан ўзига хос хусусиятлар билан фарқ қилади. Бундай фарқлар биринчи навбатда фуқаролик ҳуқуқининг объекти ҳисобланадиган интеллектуал мулк объектлари­нинг ижодий фаолият маҳсули эканлиги, бу объектларга нисбатан мулк ҳуқуқи эмас мутлақ ҳуқуқлари амал қилиши, ҳуқуқий муҳофаза моддий неъматга эмас балки, унда ифодаланган ғоя, билим ва тушунчага қаратилиши, мулкдорлик эмас муаллифлик биринчи навбатда муҳофаза қилиниши билан аҳамиятли ҳисобланади.
Интеллектуал фаолият (ижодий меҳнат) натижаларига фан, ада­биёт ёки санъат асарлари, ихтиролар, кашфиётлар, саноат намуна­лари, сеМаъруза ютуқлари, муаллифлик ҳамда саноат мулки ҳуқуқи нормаси билан тартибга солинадиган ва қўриқланадиган ҳуқуқий муносабатларнинг объекти бўлади.
Мулкий характерда бўлмаган шахсий ҳуқуқлар ФКнинг 100-моддасида кўрсатилган бўлиб, улар шахснинг номи, шаъни, қадр-қиммати, ишчанлик обрўси ва бошқа шахсларнинг мулкий характерда бўлмаган манфаатларини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий муноса­батларнинг объекти сифатида кўрилади. Амалдаги фуқаролик-ҳуқу­қий характердаги қонунларимизда фуқаролик-ҳуқуқий муносабат объектларини ташкил этадиган мулкий ва шахсий-номулкий ҳуқуқлар доираси бирмунча кенгайтирилган.

Download 54.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling