Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар
Download 0.64 Mb.
|
Тери касалликлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- ДЎМБОҚЧАЛИ ЗАҲМ
УЧЛАМЧИ ТУҒМА ЗАҲМ.
Заҳмнинг учламчи даври жуда кам касалларда учрайди. Бу давр касалларнинг тўлиқ даволанмаганлигидан ёки бутунлай даволанмаганлигидан келиб чиқади. Заҳмнинг учламчи даври 3 йил ўтгач рўй беради, охирги пайтларда 8-10 йилдан кейин ҳам учламчи давр пайдо бўлиши мумкин. Учламчи заҳм, иккиламчи даврдан фарқ қилади. Учламчи даврда клиник кўриниши бир жойда жойлашади, фақатгина терини касал қилмай, балки ички органларини, нерв системасини ва оёқ-қўлларни касаллантириб, сўнг ўзидан чандиқ қолдиради. Заҳмнинг учламчи даври иккига бўлинади: сифилис учламчи актив ва сифилис учламчи яширин (латентний). Тери ва шиллиқ қаватлар учламчи заҳмда гумма ва бугороклар пайдо қилиши мумкин. Тери ости ёғ қатламда, гўштларда, суякларда ҳампайдо бўлиши мумкин. Бугороклар ва гуммалар 1 дан 10 тагача жуда кам бўлади. Улар ўзларидан кейин чандиқлар қолдиради. Даволанмаса секин-аста йўқолади, соғ одамга жуда кам ўтади. Рангсиз трепонемалар жуда кам, улар инфильтратнинг чуқур қатламида жойлашганлар. Заҳмга қарши даволанганда тез яхши бўлишга мойил. 25 %-30 % беморларда серологик реакциялар манфий бўлади. Бу пайтда биз РИФ, РИБТ реакцияларидан фойдаланамиз. ДЎМБОҚЧАЛИ ЗАҲМ. Дўмбоқчалар терининг кичик бир қисмида пайдо бўлади. Дўмбоқчалар ярим шарсимон бўлади. Мис-қизил кўкимтир бўлади, чегараси аниқ ўлчами гилос донасидай бўлади. Консистенцияси қаттиқ. Бу бугорок инфильтрати некрозга айланиши мумкин, бу қуруқ йўл билан амалга ошиши ёки яралар ҳосил бўлишига олиб келади. Биринчи ҳодисада бугорок яхши бўлгандан сўнг терида атрофия қолади. Иккинчи ҳодисада яралар битгандан сўнг гуруҳ-гуруҳ бўлиб жойлашган чандиқлар қолади. Дўмбоқлар бирин-кетин чиқади, яхши бўлиш пайти ҳар хил даврда бўлади, шунинг учун ҳам хилма-хил чандиқ қолади. Бу чандиқлар бир неча ўн йилдан кейин ҳам беморнинг заҳмнинг учламчи даврини ўтказганлигини билдиради. Дўмбоқчали сифилис тез-тез учраб туради, улар тўп-тўп бўлиб жойлашади ва бир-бири билан қўшилади, марказдан бита бошлайди. Четларидан янги очаглар пайдо қилади. Жуда кўп ҳолларда майдонли дўмбоқчали сифилислар ва карлик дўмбоқчали сифилислар бўлади. Дўмбоқчали сифилис субъектив ўзгаришлар қилмайди. Дўмбоқчали сифилидни сил волчанкаси билан фарқлайди. Сил волчанкасида дўмбоқчалар юмшоқ бўлади, оқ-қизғиш рангли, сариқ кўринишга эга. Дўмбоқчалар бироз текис бўлади. Соғлом теридан бироз кўтарилиб туради, бир-бири билан қўшилади, пигменсиз атрофия чандиқ ҳосил қилади. Сил волчанкаси бир неча йил давом этиши мумкин. Заҳм дўмбоқчалари қаттиқ қизил, группа бўлиб жойлашади. Агарда дўмбоқчалар яра ҳосил қилса, яралар тўғри, думалоқ шаклда, туби тоза ва ясси қаттиқ эластик инфильтрати бўлади. Заҳм дўмбоқчалари ўзларидан кейин чандиқлар қолдиради. Касаллик ҳафталаб, ойлаб чўзилиши мумкин. Дўмбоқчали заҳмни аниқлашда серологик реакциялар ёрдам беради. Бу реакция РИФ, РИБТ ҳам мусбат бўлади. Заҳм дўмбоқчаларини камдан-кам тери лейшманиози билан фарқлаймиз, тери лейшманиози сариқ рангли сал қаттиқроқ бўлади. Лимфангоит бўлиши, анамнез ҳисобга олинади. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling