Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар
Download 0.64 Mb.
|
Тери касалликлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Заҳмда бўғинлар ва суякларнинг касалланиши
Я Ш И Р И Н З А Ҳ М.
Яширин заҳм фақатгина серологик реакциялар ёрдамида аниқланади. Заҳмнинг клиник симптомлари бўлмайди. Яширин заҳм эртанги ва кечки, аниқланмаган бўлиши мумкин.эрта яширин заҳм, заҳмнинг бирламчи серопозитив даврида то иккиламчи рецидив заҳмгача бўлади, лекин ҳеч қандай клиник симптомлари бўлмайди. Эрта яширин заҳм 2 йилгача давом этиши мумкин, айрим пайтларда заҳмнинг юқумли формасига ўтиши мумкин.ташхис қўйиш учун: Анамнез тўплаш, олдинги йиллар баданда яралар пайдо бўлган-бўлмаганлиги, оғиз шиллиқ қавати пардаларида сочнинг тушиши, ангина касаллиги билан касалланганда антибиотиклар олиш; Жинсий алоқада бўлган партнерни текшириш натижалари. Айрим пайтларда актив заҳм аломатлари бўлиши мумкин. Шу пайтда биз яширин заҳм қўйишимиз мумкин; Бирламчи сифиломалар ўрнига қолган чандиқлар, ўша пайтдан қолган катталашган лимфа тугунлар кўрганда; Реагинларнинг юқори титри (1:120, 1:160, 1:320). Серологик реакцияларнинг мусбат бўлиши. Яширин заҳм қачон ва қай тарзда ўтганлиги бемор ҳам врач ҳам билмайди. Заҳмда бўғинлар ва суякларнинг касалланиши. 1544 йилда Виго деган олим заҳмда суяклар оғришини ёзган. Трисстит, остит, остиомиелит заҳм периостити жуда кам учрайди. Юқорида кўрсатилган касалликлар чегараланган ва диффуз ёки тарқалган ҳолатда бўлиши мумкин. Периоститлар оститлар билан бирга ўтиши мумкин. Тарқалган заҳм периостити кучли ривожланган бўлади. Туғма заҳм. ХV1 аср охирида ХV1 аср бошларида заҳм касалини авлоддан-авлодга берилишини ўша замон олимлари айтиб кетганлар. Лекин қандай қилиб авлоддан-авлодга ўтиш механизмини ҳеч ким аниқлаб бермаган. Веналик олим Маценаур узоқ йилар қилган илмий ишлари натижасида 1903 йилда ана шу плацента қонидан касаллик болага ўтиши мумкинлигини исботлаб берди. Туғма заҳм касалининг қуйидаги формалари бор: Сиф. плода (ҳомила заҳми) Сиф. груд. реб.(кўкрак ёшдаги болалар заҳми) Илк туғма заҳм (2-4 ёш) Кечки туғма заҳм (5-14 ёш) Бинобарин, туғма заҳм фақат заҳм касали онадан туғилган болади бўлиши мумкин. Рангсиз спирохета ҳомила тўқималарига ҳомиладорликнинг 4 ойидан кейин яъни йўлдош пайдо бўлгандан сўнг киради. Соғ йўлдош микробларни ва рангсиз спирохеталарни ўзидан ўтказмайди деб тахмин қиладилар. Бироқ спирохета йўлдошга тушгач, унда қатор патологик ўзгаришлар ҳосил қилади, натижада рангсиз йўлдош трихонемалар йўлдош давридан ўтади. Лекин заҳм касали бор она ҳамма ҳам туғма заҳм билан оғриган болани туғавермайди. Спирохеталар йўлдошдан ҳомила тўқималарида киндик вена қон томирлари ёки киндик лимфа томирлари орқали кирадилар. Заҳм билан оғриган онада ҳомиладорликнинг оқибати ҳар хил бўлиши мумкин Ҳомиладорликнинг 5-6 ойларида ҳомилани ташлаш Вақтидан илгари туғиш. Ўлик бола органларида заҳмга хос ўзгаришлар рўй берган ҳомилани ташлаш Вақтидан илгари туғиш, бола тирик, лекин яшаш қобилияти йўқ, ўлади. туғма заҳм аломатлари рўй берган боланинг вақтига етказилиб туғилиши ёки бола туғилгач соғлом бўлса ҳам бироқ туғма заҳм белгилари бола ҳаётининг дастлабки ойларида пайдо бўлади. заҳмнинг жуда ҳам аниқ белгилари кўринмаган, етилмаган ёки етилган боланинг туғилиши. соғлом боланинг туғилиши. Онада заҳм касали қанчалик янги бўлса, у ҳомиладорликнинг оқибатида шунчалик озроқ таъсир қилади. Агарда она ҳомиладор бўлишидан олдин заҳмни юқтирса, ҳомила тушади, ёки бола ўлик туғилади. Онага касаллик юққандан сўнг, бир мунча вақт ўтса ҳам болада заҳм аломатлари бўлмайди. Лекин бир неча йиллар ўтгач болада бу ҳодисалар албатта ривожланади. Жуда вақт ўтса, соғлом бола ҳам туғилиши мумкин. Онанинг саломатлигига ноқулай шароитлар, организмнинг қаршилик кўрсатиш кучини пасайиши, марказий нерв системасининг бузилиши, ички органларнинг ҳар хил касалликлари, заҳарланишлар ҳам катта роль ўйнайди. Айрим олимлар заҳм билан оғриган оналардан атиги 11 % соғлом бола туғилади деганлар. Тартибли ва тўғри даволанган оналарда 97 % соғлом бола туғилади. Туғма заҳм қуйидаги хилларга бўлинади: Хомила заҳми. Эмадиган болаларда туғма заҳм -1 ёшгача Ёш болаларда туғма, эрта заҳм, 1-4 ёшгача Туғма кечки заҳм - 4-14 ёшгача 1. Ҳомила заҳми. Чала ташланган ҳомилади заҳм белгилари 4-7 ойлар орасида рўй беради. Барча органларда спирохеталар кўпаяди, йўлдош патологик ўзгаради, натижада ҳомиланинг овкатланиши бузилади ва ўлади. Ҳомиланинг териси шилинган, оқимтир бўлади, тери айрим жойлари кўчиши мумкин. Жигар катталашади, зичлашади, қўнғир тусга киради. Унинг тўқималарида спирохеталар жуда кўп бўлади, инфильтрация бўлади. Узун найсимон суякларнинг зарарланиши – заҳмга хос остеохондрит жуда характерлидир. 2. Эмадиган болаларда туғма заҳм. Бу заҳм бола ҳаётининг дастлабки 2-ойида пайдо бўлади. Бола купинча туғма заҳм белгилари билан туғилади. Болада туғма заҳмнинг белгилари қанча эрта пайдо бўлса, касалликнинг кечиши шунча оғир бўлади. Бу болалар жисмоний заиф бўлади, оғирлиги паст, ориқ, ҳамма жойларини ажин босган бўлади. У “кичкина чол”га ўхшаб қолади. Бу болалар сабабсиз чинқирайди. Эмадиган болаларда туғма заҳм терида ва шиллиқ қаватларида жуда кўп ва ҳар хил тошмалар пайдо бўлиши, суяк ва ички органларнинг зарарланиши билан ўтади. Терининг ёйилган инфильтрация эмадиган болаларда туғма заҳмнинг терида энг кўп учрайдиган касалликларидан бири ҳисобланади. Бу бемор болаларнинг 60 %ида учрайди. Касаллик кўпинча кафт, товон, юз, думбага жойлашади. Юзда аксарият лунж, лаб, ияк, пешана зарарланади. Зарарланган жойларда аввало пушти қизил доғлар пайдо бўлади. Бу жойларда тери қалинлашади, зичлашади, таранглашади, у тўқ қизил тусга киради. Доғларнинг юзаси силлиқ ялтироқ бўлади. Кейинчалик доғлар қўнғир жигар рангга айланиб, уларнинг юзаси пластинкасимон пўст ташлайди. Баъзи бир жойларда ёйилган инфильтрация эрозияга айланади. Устки қатлам колоклар билан қопланади. Бундай манбалардан ажралиб чиқадиган суюқликларда жуда кўп спирохеталар топилади. Лаблардаги терида жуда кўп ёриқлар пайдо бўлади. Бу ёриқлар битгандан сўнг, умрбод чандиқлар қолади. Заҳм пуфаклари. Бу ҳам эмадиган болаларга хос бўлиб, 2 % да учрайди. У пустулали сифилис туғма заҳмнинг оғир ўтишидан дарак беради. Бола заҳм пуфаклари билан туғилиши мумкин ёки бир неча кундан сўнг пайдо бўлади. Кўпроқ кафтда, товонда жойлашади. Ясмиқ катталигида бўлади. Бу пуфакларнинг девори бўш, уларнинг марказида чуқрча бор. Пуфаклар ичидаги суюқлик лойқаланади, йирингланади ва пуфаклар пустулаларга айланади. Пустулалар таркибидаги патосларда спирохеталарда кўп бўлади. Папулали сифилид. Туғма заҳм билан касалланган эмадиган болаларда кўп учрайди ва заҳмнинг иккиламчи даврида учрайдиган Лентикуляр папулаларга ўхшайди. Туғма папулалари бир-бирлари билан қўшилиб кетишлари мумкин. Айрим пайтларда тананинг ва оёқ-қўллар терисида қизил доғлар ва енгил инфильтрация пайдо бўлади. Буруннинг шиллиқ қавати бола она қорнида бўлган пайтида касалланиши ҳам мумкин. Заҳм тумови уч даврга бўлинади. 1. эритематоз давр. Бунда бола бурнининг шиллиқ қаватида шиш ва қаттиқлик бўлади. Бу боланинг умумий аҳволига таъсир курсатмайди. 2. Секретор, шиш бироз катталашади, бурундан жуда кўп йиринг чиқади. Бурундан нафас олиш қийинлашади, пишқириб, ғуштаклик айрим пайтларда нафас олиб бўлмайди. Бундай пайтларда бола эмишда қийналади, йиғлайди ва ориқлаб кетади. Заҳмга хос тумов бола туғилганидан кейин аниқланади. 3. У сурункали ва шиддатли ўтади. Даволашга секин ўтади, берилади. Заҳмга хос тумов инфильтратланган шиллиқ қаватларнинг ярага айланиши, бу процессларнинг бурун суяклари ва тусугига тарқалиши билан кечиши мумкин. Натижада бурун тўқимаси тешилади, буруннинг бели пасаяди ва бурун эгарсимон бўлиб қолади. Бу даврда заҳм билан оғриган бола бурнидан чиққан ифлосликларда рангсиз трепонемалар жуда кўплаб топилади. Болаларда туғма заҳмда суякларнинг зарарланиши жуда кўп учрайди. Эмадиган болаларда остехондрит, переостит, остеопериоститлар бўлиши мумкин. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling