Гужумсой маъдан майдонидан олинган намуналар таркибидаги соф олтиннинг микроскопда кўриниши
Арсенопирит - FeAsS. У маъданларда кенг тарқалган минерал ҳажми бўйича 1-8% ташкил этади. И .Х. Хамрабоев фикрича бу минерал олтин йўлдоши ва кон даракчиси деб ифодаланган. Дарҳақиқат бу минерал Ғарбий Ўзбекистоннинг барча олтин конларида олтин билан бирга учрайди.
Халькопирит - CuFeS2. Маъданларда унинг бир неча генерацияси аниқланган. Бу минерал таркибида олтиннинг миқдори 10-15 г/т дан 50-70 г/т гача етади.
Пирит -FeS2. Маъданларда энг кенг тарқалган бўлиб коннинг юзага келиш шароити ҳақида тўлиқ маълумот бера олади. Пиритда соф олтиннинг миқдори 10-15 г/т дан 100-120 г/т гача етади.
Галенит- PbS. Томирсимон ҳолда ва баъзан дона шаклида микроўсимта шаклида кўриш мумкин.
Сфалерит- ZnS. У ҳам галенитдек кварц томирларида кенг тарқалган.
Березитлашган метасоматит тоғ жинси
Ушбу метасоматитлар Гужумсой майдонида кенг тарқалган бўлиб интрузив ва чўкинди метаморфик жинслар ораларида учрайди. Березитлашиш кенг майдонларга чўзилган ҳолда кўринади ва дарзлик ёриқлар ҳолида тарқалган. Березитлашиш олтин ҳосил бўлишида бевосита етакчи ўринни эгаллайди. Березитлашиш зоналарида Au,Ag,As,Sb бошқа элементлар кенг тарқалган. Шунинг учун березитлашиш олтин конларини излаш белгиси сифатида фойдаланилади.
Хулоса 1. Зармитон олтин кони икки йўналишдаги субкенглик ва Шимолий Шарқ томон чўзилган ер ёриқларининг кесишган жойларида ҳосил бўлган. 2. Зармитон олтин кони Қўшработ интрузивининг Жанубий Шарқий қисмида граносиенитлар силур даврига мансуб Жазбулоқ свиталари ораларида кварц томирида жойлашган. 3. Гужумсой маъдан майдонининг морфологияси томирсимон ва штокверксимон шаклда. 4. Зармитон маъдан майдонида сульфидлар кенг тарқалган: Улардан асосан арсенопирит пирит холькопирит сфалерит ва бошқалар. Зармитон маъдан майдонини ташкил қилган минераллар уч босқичда пайдо бўлган:
Do'stlaringiz bilan baham: |